Х. С. Асатуллаев, Б. О. Турсунов, М. А. Маманазаров к


-расм. Ахборот-коммуникация технологиялар бозорининг тузилиши



Download 4,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet179/207
Sana24.02.2022
Hajmi4,8 Mb.
#213613
1   ...   175   176   177   178   179   180   181   182   ...   207
Bog'liq
Korxonani rivoj strate

5-расм. Ахборот-коммуникация технологиялар бозорининг тузилиши.
102
 
Йевропа ахборот технологиялари обсерваторияси мутахассисларининг 
эътироф этишларича, бутун ахборот коммуникация технологияларни бозори 
телекоммуникациялар бозори ва ахборот технологиялари бозорига
бўлинади. Асбоб-ускуналар жаҳон бозори учун юқори даражада 
монополлашиш, компютерлар ва микропроцессор асбоб - ускуналарини 
ишлаб чиқиш жараёнларининг концентрациялашуви ва капитал сиғими хос 
бўлиб, бу компютерларни ишлаб чиқариш ва йиғиш жараёнларини 
арзонлаштириш имконини беради. Компютерлар ва микропроцессор асбоб-
ускуналарини яратишга кетадиган умумий қўшимча қийматнинг тобора 
кўпроқ солиштирма нисбати компютерлар процессорлари ва елемент 
базасини ишлаб чиқишга тўғри келмоқда. 
 
Интернет кишиларни гуруҳларга бирлаштириш тамойилларини тубдан 
ўзгартириб юборади, барча жамият қатнашчилар ўртасида маълумотлар 
базасини тобора самаралироқ шакллантириш ва алмашиниш инструменти 
бўлиб хизмат қилади, шунингдек янги ахборот технологиялари сегментлари 
102
Шульц В.Н. Институциональные проблемы внедрения информационных технологий // Материалы международной 
конференции по управлению. - М.: ГУУ, 2018.-С 56. 
Axборот коммуникация технологиялари бозори
Электрон тижорат бозори
Ахборот коммуникация хизматлари бозори 
Meҳнат ахборот технологиялари бозори 
Дастурий таъминот бозори
Aсбоб-ускуналар бозори


504 
(електрон бизнес, “Електрон ҳукумат”) нинг юзага келишида асос 
вазифасини ўтайди.
Дастурий таъминот бозори ахборот коммуникация технологияларни 
бозорининг енг ҳаракатчан ва даромадли сегментларидан биридир. У юқори 
диверсификация даражасида паст ресурс ва капитал сиғими билан 
характерланади. Тизимли ва амалий дастурий таъминотнинг ишлаб 
чиқилишини фарқлаш лозим. Бевосита дастурлаш ва тест синовларидан 
ўтказиш лойиҳа умумий қийматининг фақат 10-15 % (бориб турса, 30%) ни 
ташкил етади ва юқори малакани талаб қилмайди. Айнан дастурий таъминот 
ахборот - коммуникация технологиялари бозорининг қолган сегментларига 
нисбатан қўйилма кўрсаткичи бўйича анча самаралидир. 
Лойиҳани ўз кучи билан бажариш имконияти бўлмаганда, лойиҳа ёки 
унинг алоҳида босқичлари бошқа фирмалар ёки ташқи ишлаб чиқувчилар 
жамоаси томонидан бажарилиши мумкин. Бу лойиҳалар “ауцоринги” деб 
аталади. Лойиҳалар “ауцоринги” алоҳида фирмалар ўртасида меҳнат 
тақсимоти жараёнларини чуқурлаштиришга ёрдам беради, ишлаб чиқариш 
унумдорлигини ошириш манбаи бўлиб хизмат қилади, бутун ишлаб чиқариш 
жараёнини интернационаллаштириш ва глобаллаштириш учун қулай 
имкониятларни яратади. Маблағларни тежаш мақсадида лойиҳаларни ишлаб 
чиқишни ишчи кучи арзон бўлган мамлакатларга топшириш амалиёти ҳам 
кенг қўлланади. Бундай офшор дастурлаш ривожланаётган мамлакатда 
миллий ахборот - коммуникация технологиялари ни ривожлантиришнинг 
асоси бўлиб хизмат қилади. йевропа мамлакатлари лойиҳаларнинг офшор 
ишлнамасини осиё мамлакатларига топширишнинг фойдасини тобора кўпроқ 
тушуниб бормоқдалар. 
Ахборот - коммуникация технологиялари ривожининг ҳозирги замон 
босқичида ахборот-коммуникация технологияларининг конвергенцияси юз 
бермоқда. Бу жараён технологик йечимларнинг янада дифференциаллашуви 
ва мураккаблашуви билан содир бўлмоқда. Бундай конвергенция универсал 
технологияларнинг пайдо бўлишига олиб келмоқда.


505 
Экспертларнинг берган баҳоларига кўра, ҳозирги вақтда ривожланган 
мамлакатлардаги вояга йетган аҳолининг деярли ярмидан кўпи ахборот - 
коммуникация технологиялари ва ахборот хизматларини тақдим етиш 
соҳаларида банддир.
Меҳнат ахборот технологиялари жаҳон бозорлари орасида юқори 
малакали ишчи кучи бозорлари сегментлари улкан устуворликка ега. 
Ахборот-коммуникация технологиялари индустриясининг ўсиб бораётган 
эҳтиёжларини қондириш мақсадида очиқ университетларда масофавий 
таълим базасида мутахассисларни йетиштириб чиқариш ҳар йили ўртача 25% 
га ошмоқда. Шу билан бирга ахборот технологиялари бўйича 
мутахассисларнинг тобора кўпроқ сони турдош юқори технологик 
соҳалардан ахборот - коммуникация технологиялари соҳасига ўтмоқда ушбу 
соҳадаги мутахассислар сони янада кўпайиб бормоқда. Германия, Австрия, 
Буюк Британия, Франция ва Италияда ахборот технологиялари бўйича 
мутахассисларнинг камлиги бу мамлакатларда виза бериш билан боғлиқ 
тўсиқларнинг заифлашувига сабаб бўлди ва ушбу мамлакатлар компаниялари 
бевосита ўз тузилмаларида ишлаш учун МДҲ давлатларидан мутахассис-
ларни тобора кўпроқ ишга жалб қилмоқдалар. 
Кейинги ўн йилликда ахборот - коммуникация технологияларининг 
еҳтимолдаги ривожланиш тенденциялари қуйидагиларда намоён бўлади: 
-мобил шахсий қурилмалардан оммавий фойдаланиш:
-давлат бошқаруви, иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда електрон 
тармоқлардан ҳар бир ўринда самарали фойдаланишни таъминлаш; 
-контент тақдим етиш воситаларидан кенг фойдаланишни таъминлаш; 
-оммавий фойдаланиш учун електрон хизматлар; 
-иқтисодиётнинг саёҳатларни ташкил етиш сектори, екологик вазият 
мониторинги ва екологик ҳалокатларнинг олдини олиш учун интеллектуал 
ахборот 
инфратузилмаларини 
ҳамда 
транспортдан 
фойдаланиш 
ҳавфсизлигини бошқариш, транспорт ишининг самарадорлигини ошириш 
тизимларини ишлаб чиқиш. 


506 
Ахборот коммуникация технологияларининг ривожланиш тенденция-
ларидан бири бу уларнинг интеллектуаллашувидир. Интеллектуал ахборот 
технологияларининг ноёб хусусияти шундаки, лойиҳалаш, диагностика, нутқ 
синтези, Интернетда ахборот қидируви, виртуал корхоналар қуриш, електрон 
савдо ва бошқа шу каби соҳаларда уларнинг қўлланиши деярли чекланмаган. 
Интеллектуал ахборот технологияларининг таълим соҳасига жорий етилиши 
масофавий таълим жараёнини ҳар бир таълим олувчининг талаблари ва 
қобилиятига мувофиқ мослаштириш имконини беради. Глобал ахборот 
тармоқлари ва интеллектуал ахборот технологиялари компаниялар ва хатто 
ақлий меҳнат ҳақидаги тасаввурларни ўзгартириб юборади. Кишилар ўз 
уйларида ишлай оладилар ва зарурат туғилганда бир-бирлари билан 
тармоқлар орқали мулоқот қилиш имконига эга бўладилар. 

Download 4,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   175   176   177   178   179   180   181   182   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish