495
-хизмат кўрсатиш жараёнлари учун зарур бўлган техникалар
заҳираларининг ҳаракатини назорат қилиш;
-буюртмалар тушумини назорат қилиш;
-хизматлар кўрсатилганлиги тўғрисидаги маълумотларни таҳлил қилиш;
-тўловлар тушумини рўйҳатга олиш;
-ҳисоб юритиш ва ҳисоботлар.
Телекоммуникациялар тизимларининг ривожланиши рақамли ва матнли
ахборотга ишлов беришнинг барча техник воситаларини
Корхона ичидаги
ягона ахборот тизимига бирлаштириш имконини берди. Бир вақтнинг ўзида
ҳисоблаш техникаси ва матнли ахборотга автоматлаштирилган тарзда ишлов
бериш воситаларидан фойдаланишга асосланган ахборот тизими енг
самарали ҳисобланади.
Корхона узоқ йиллик фаолияти мобайнида кўп ахборот тўплайди,
ахборотни тезда қидириб топиш еса ушбу ахборот самарали жойлаштирилган
ва сақланган тақдирда мумкин бўлади. Маълумотлар ахборот базаси умуман
Корхонанинг ва унинг хизмат кўрсатиш бўлинмаларининг хўжалик
фаолиятини тавсифловчи статистик кўрсаткичлар мажмуини,
шунингдек
Корхона ривожланишининг ҳолати ва тенденцияларига таъсир кўрсатувчи
барча омилларга нисбатан фактли материални ўз ичига олади. Маълумотлар
базаси учун статистик кўрсаткичлар тўплами пухта ишлаб чиқилади ва
Корхонанинг фаолият кўрсатиши натижалари ва истиқболларини чуқур
иқтисодий таҳлил қилиш учун зарур бўлган кўрсаткичларни қамраб олади.
Одатда маълумотлар базасини шакллантиришда маълумотларни сақлаш ва
янгилаш тизими тўғрисидаги масала ҳам ҳал етилади. Маълумотлар базалари
асосий фойдаланувчилар - бошқарувчилар талабларини ҳисобга олган ҳолда
узлуксиз янгиланиб туради.
Ялпи автоматлаштирилган ахборот тизимини ташкил етиш қуйидаги
изчил босқичларни ўз ичига олади:
-маълумотларни йиғиш, сақлаш, қайта ишлаш ва узатиш жараёнларини
автоматлаштириш;
496
-матнли ахборотга автоматлаштирилган тарзда ишлов бериш қурилма-
ларидан фойдаланиш;
-ахборотга ишлов беришнинг алоҳида ажратилган жараёнларини
корхона ичидаги ягона тизимга интеграциялаш;
-ахборотга ишлов бериш техник воситаларининг бутун мажмуидан
фойдаланиш, барча турдаги ахборотга ишлов беришнинг ягона тизимига
ўтиш.
Корхона ишлашининг самарадорлиги корхонада ҳужжатлар
айланиши
қандай ташкил этилганлигига боғлиқ. Корхонани бошқариш сифатига
ҳужжатларни
шакллантириш,
ахборотни
қабул
қилиш-узатишнинг
тезкорлиги ва сифати, маълумот-ахборот хизмати ишлашининг уйғунлаш-
ганлиги, ҳужжатларни сақлаш, қидириб топиш ва улардан фойдаланишнинг
аниқ ташкил этилиши каби омиллар таъсир кўрсатади.
Шундай қилиб, ҳужжатлар айланишини автоматлаштириш қуйидагилар
учун зарур:
-Корхонада содир бўлаётган яхлит манзарани шакллантириш;
-барча бўлинмаларнинг уйғунлик билан ишлаши;
-мижозларга хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш;
-инсон,
коммуникация, инвестиция ва бошқа хизмат кўрсатиш
ресурсларидан самарали фойдаланиш.
Ахборот тизими оқилона бўлиши, яъни маълумотларни йиғиш, сақлаш ва
улардан фойдаланиш учун кам харажат талаб қилиши лозим. Бир томондан,
ҳар қандай иқтисодий ҳодисани ёки жараённи ялпи таҳлил қилиш учун ҳар
томонлама ахборот талаб етилади. Агар у мавжуд бўлмаса, таҳлил тўлиқ
бўлмайди. Иккинчи томондан, ахборотнинг ортиқча тўпланиши уни
қидириш, йиғиш ва қарорлар қабул қилиш жараёнларини узайтиради. Ушбу
талабдан ахборотнинг фойдалилигини ўрганиб чиқиш ва шу асосда ортиқча
маълумотларни йўқотиш ва кераклиларини киритиш йўли билан ахборот
оқимларини такомиллаштириш зарурати келиб чиқади.
497
Мураккаб автоматлаштирилган ахборот тизимлари одатда ташқи
маслаҳатчилар
ёрдамида
мутахассислар
гуруҳи
томонидан
лойиҳалаштирилади. Лойиҳалаштирилаётган тизим амалиётда
самарали
бўлиши учун ушбу мутахассислар лойиҳалаштириш жараёнига кейинчалик
мазкур тизимдан фойдаланадиган бошқарувчиларни жалб етиш лозим. Чунки
ушбу фойдаланувчилар қайси қарорлар асосий ва уларни қабул қилиш учун
қанақа ахборот зарурлигини бошқаларга қараганда яхшироқ билишади.
Шуниндек, фойдаланувчиларга тизим билан ишлашни яхши ўргатиш
орқали ҳам қаршиликни камайтириш мумкин. Бундай ўргатиш мураккаб
автоматлаштирилган ахборот тизими келтириб чиқарадиган номаълумликлар
олдидаги қўрқувни камайтиради. Янги технология билан боғлиқ муҳим
муаммолардан бири - бу ҳаддан зиёд катта миқдордаги
ахборотларни
беришнинг осонлиги. Ортиқча ахборотлар еса, ҳудди ахборот тақчиллиги
сингари, қарорларни қабул қилиш жараёнларини қийинлаштиради. Кераксиз
фактлар билан чалғиб қолган раҳбар ё муҳим ахборотларни кўрмай қолиши
мумкин.
Автоматлаштирилган ахборот тизимларига киритиладиган ишлов
берилмаган ахборот уни яроқли тарзда олиш мумкин бўлган
тарзда ташкил
етилиши керак. Турли бошқарувчилар ахборотларга нисбатан турли вақтда
турлича еҳтиёжлик сезишади. Уларга аппарат жиҳозларидан самарали
фойдаланишга ёрдам бериш учун дастурий таъминотнинг турли пакетлари
ишлаб чиқилган.
Do'stlaringiz bilan baham: