Microsoft Word ch aytmatov sarvqomat dilbarim ziyouz com doc



Download 0,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/69
Sana24.02.2022
Hajmi0,58 Mb.
#210761
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   69
Bog'liq
Chingiz Aytmatov. Sarvqomat dilbarim (qissa)

www.ziyouz.com kutubxonasi 
40
қанчалик асабларимни бузган, қанчалик умримни сарфлаган нарсага у алам қиларли даражада 
жуда тез ва жуда оддий йўл билан эришганлигини кечира олмасдим. 
Алибек чуқур мулоҳазали ва жиддий йигит эди. У ҳёч қачон довонга менга ўхшаб 
партизанлик қилиб бормасди ҳам. Бунақанги ҳаракатлар унинг табиатига ёт эди. Унинг куч-
қуввати, эътибори ҳам худди мана шунда эди. У машинани шерик билан бирга ҳайдаб тўғри 
қилди. Улар машинани йўлда навбатма-навбат ҳайдашлари, довонни янги кучлар билан қўлга 
киритишлари мумкин эди. Довонда ҳал этувчи нарса — мотор, ирода ва инсон қўллари. Бунинг 
устига, Алибек билан шеригининг манзилга бориб келишда бекор кетадиган вақти деярли икки 
марта қисқарар эди. Буларнинг ҳаммасини у ҳисобга олди, машина компрессоридан прицепга 
бир вақтда ҳаракат қила оладиган тормоз ўрнатди. У энг оддий нарсани — занжирларни ҳам 
унутмади, улар билан олдинги ғилдиракларни танғиб қўйди. Хуллас, у фақат «ура» қичқириғи 
билан эмас, балки шай бўлиб, тўла қуролланган ҳолда довонга ҳужум қилди. Ана шу йўсинда 
Дўландан машиналар прицеплар билан ўтадиган бўлиб қолди. 
Алибекдан кейин довондан бошқалар ҳам прицеплар билан юришга кириша бошлашди. 
Хдммаси эмас, албатта, аммо одатдагидек ҳар бир ишда ҳам асосий нарса унинг бошланишида-
да, ахир. Бу орада машиналарнинг сони ҳам ортиб қолганди, қўшни автобазадан ёрдам 
юборишганди. Бир ярим ҳафта давомида кечаю кундуз Тянь-Шань трактида машиналарнинг 
гувиллаши тинмади. Хуллас, қанчалик оғир, қанчалик машаққатли бўлмасин, бизникилар 
хитойлик ишчиларнинг илтимосини белгиланган муддатда адо этишди, уларни уялтириб 
қўйишмади. Мен ҳам кўпчилик қатори ишладим. Буларни, энди ҳамма ишлар изига тушиб
орадан шунча йиллар ўтиб кетгандан кейингина айтяпман. Ўша қизғин кунларда эса мен эгарда 
ҳали мустаҳкам ўтира олмас ва ҳаёт отини ҳам унчалик бошқара олмасдим... 
Довон ортида Алибек билан учрашганимиздан сўнг автобазага келганимда, кеч кириб 
қолган эди. Ётоқхонага қараб йўл олдим, аммо йўл-йўлакай марказий кўча томон бурилдим. 
Яна чойхонага. Ўша кунларда менинг ҳушдан кетгунча ичиб, ўлгудек маст бўлгим, лоақал бир 
лаҳза бўлса ҳам ҳамма-ҳаммасини унутиб, тошдек қотиб ухлагим келарди. Мен ўзимни зўрлаб 
бўлса ҳам жуда кўп ичдим, аммо ароқ менга деярли таъсир этмади. Мен чойхонадан баттар 
хафа бўлиб, ғазабим қайнаб чиқдим. Тун ярмида шаҳарчада дайдиб юрдим ва нима 
қилаётганимни ўйлаб-пўйкаб ўтирмасдан Береговая кўчасига, Хадичанинг уйига қараб 
қайрилдим. У ҳам мени кутиб ўтирган экан. 
Кейин ҳам аҳвол ана шундай давом этаверди. Мен икки олов ўртасида қолгандим. 
Кундузлари ишда, автобазада қолган кечаларим эса дарров Хадичаникига югуриб қолардим. 
Оёғим уникига тортиб турарди, у билан ўзимни хотиржам ва эркинроқ ҳис қилардим. У ерда гўё 
ўзимдан, одамлардан ва ҳақиқатдан яширингандек бўлардим. Назаримда ёлғиз Хадичагина 
мени тушунадигандек ва севадигандек туюларди. Уйимга келганимда эса иложи борича тезроқ 
жўнаб қолишга ҳаракат қилардим. Асал, азиз Асалгинам! Агар у ўзининг оқкўнгиллилиги ва 
софдиллиги билан мени уйдан тобора узоқлаштираётганини билса эди. У шу фазилатлари билан 
мени тезроқ кетиш учун баҳона топишга мажбур қиларди, чунки унга муносиб эмаслигимни
мен учун у қилган барча нарсаларга ўзимнинг сазовор эмаслигимни кўра-била туриб бу ерда 
ортиқ тура олмасдим. Мен уйга бир неча бор маст бўлиб келдим. Аммо у бирор марта ҳам таъна 
қилмасди. Ҳали-ҳалигача унинг менга нисбатан шундай муносабатда бўлганини тушуна 
олмайман: бўшлиги, иродасизлигиданми ёки аксинча, ўта бардошлилиги ва инсонга нисбатан 
ишончи туфайлими? Ҳа, у албатта менинг ўзимни қўлга олишимни, муваффақиятсизликлар 
устидан ғолиб келишимни ва яна аввалги ҳолимга қайтишимни кутар, бунга ишонар эди. Аммо 
ундан кўра мени койигани, бор ҳақиқатни виждонан айтиб беришга мажбур этгани яхшироқ 
эди. Эҳтимол, Асал менинг юрагимни ўртаб тирнаётган нарсалар фақат ишдаги 
кўнгилсизликларгина эмаслигини билганида, мендан жавоб талаб қилган бўлармиди?.. У шу 
кеча-кундузда менинг ҳаётимда нималар содир бўлаётганини тасаввур эта олмасди. Мен эса 


Чингиз Айтматов. Сарвқомат дилбарим (қисса) 

Download 0,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish