Microsoft Word ch aytmatov sarvqomat dilbarim ziyouz com doc



Download 0,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/69
Sana24.02.2022
Hajmi0,58 Mb.
#210761
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   69
Bog'liq
Chingiz Aytmatov. Sarvqomat dilbarim (qissa)

www.ziyouz.com kutubxonasi 
36
кетган эди. Тез кийиндим, ёқимсиз, ташвишли бир ҳис юрагимни сиқиб нохуш қиларди. Йўл-
йўлакай калта пўстинимни кийиб, шошилиб ҳовлига чиқдим, пўстинимнинг тугмаларини 
қадарканман, ўзимни «лип» этиб кўча эшикка урдим. Теварак-атрофга назар ташладим, 
деворнинг муюлишидан малларанг тулки тумоқ кийган одам тўппа-тўғри мен томонга 
келаверди. Эҳ, уни кўргани кўзим, отгани ўқим йўқ-да! Жонтой ишга кетаётган эди, у бу ерга 
яқин жойда яшарди. Икковимиз ҳам бир лаҳза серрайиб қолдик. Мен ўзимни кўрмаганликка 
солдим. Шартта бурилдим-да, автобазага қараб кетвердим. Жонтой орқамдан маънодор йўталиб 
қўйди. У орқамдан қорни ғарч-ғурч босиб келмоқда эди. Унинг бу шиддатли ғарч-ғурч 
одимлашида қанчалик заҳархандалик, бировнинг бахтсизлигидан севиниш борлиги равшан 
англашилиб турарди. Биз то автобазага қадар шу тахлитда олдинма-кейин юриб келдик. 
Мен автобазага кираверишдаги йўлакка келганда қадамимни тезлаштирдим ва гаражга 
бурилмай, тўғри идорага қараб кетдим. Коридорнинг бирор ерида тўхтаб, сал нафасимни 
ростлаб олишим керак эди. 
Бош инженернинг кабинетидан одамларнинг гангир-гунгур овозлари хиёл эшитилиб 
турарди. Бу ерда одатдагидек эрталабки қисқа йиғин ўтмоқда эди. Агар прицеп воқеаси одамлар 
хаёлидан кўтарилиб кетган бўлса эди, ҳозир бу ерга жон деб кирган бўлардим. Қани энди мен 
ҳам кириб дераза токчасигами, бошқа ергами чиқиб олиб, оёқларимни чалиштирганча папи-
росимни чекиб, ҳузур қилиб ўтирсам, ёнимда ўтирган ҳамкасабаларим билан у ёқ-бу ёкдан 
гаплашсам, эрталабки нарядни эшитсам, шофёрларнинг иш соҳасидаги бирор арзимаган нарса 
юзасидан беғараз сўкишларини ва тортишувларини тинглаб ўтирсам... Шу пайтгача булар 
инсон учун шунчалик зарур, шунчалик азиз эканини ҳеч тасаввур этмаган эканман. Гарчи 
шундай бўлса-да, шофёрларнинг кўзларига кўринишга журъат эта олмасдим. Кўрққанлигимдан 
эмас, йўқ, қўрқоқлик қилганим йўқ. Мени кўпроқ ўша муваффақиятсизлиқдан ғазабланиш, 
умидсизликка тушиш ва улар олдида беҳаёларча кўрсатган ботирлигим, ожиз қайсарлигим 
ташвишлантираётган, яна буларнинг устига-устак, Хадича билан тасодифан тунаб қолганим 
мени изтиробга солаётган эди. Одамлар ҳам менинг қилмишимни ҳали-бери унутмайдиганга 
ўхшайди. Ичкарида худди менинг ҳақимда сўз борарди. Аввал ичкаридан эшитилиб турган 
гапларга эътибор бермадим. Аммо бирдан кимнингдир ғазаб билан бақириб гапираётган товуши 
эшитила бошлади: 
— 
Бу қандай бемазагарчилик! Уни судга бериш керак, сизлар бўлсангиз уни хаспўшлаб 
ўтирибсизлар! Тағин баъзилар уялмай-нетмай, тўғри ўйлабди, деб уни ҳимоя қилишяпти! Ахир 
прицепни довонга ташлаб келибди-ку!.. 
Уни бошқа овоз бўлди: 
— 
Тўғри! Бунақаларнинг кўпини кўрганмиз. Ақл ўргатишга жуда уста. Шуҳрат 
орттирмоқчи бўлибди, кўнгли мукофот истаб қолибди. Қаранг, автобазага яхшилик қилмоқчи 
эмиш! Бироқ ҳаммаси чаппасидан кетди! 
Одамлар тортиша бошлади. Ғовур-ғувур зўрайиб, ҳеч нарсани англаб бўлмай қолди. Мен 
нари кетдим, тирқишдан гап пойлашни ўзимга эп кўрмадим. Йўлланма олиш учун 
диспетчерхонага қараб йўналдим. 
— 
Мен қаёққа бораман? — деб сўрадим ўша куни навбатчилик қилаётган қиздан. 
Ҳозирча мени аввалги жойимда қолдиришибди. Афтидан, ҳали менинг масалам узил-кесил 
ҳал этилмаган кўринади. 
Коридор бўйлаб орқага қайтдим. Шофёрларнинг хонадан гур этиб ташқарига 
чиқаётганларини эшитиб, қадамимни тезлатдим. Улар ҳамон вағир-вуғур гаплашишарди. 
Алибек йўл-йўлакай кимгадир қизишиб уқтирарди. 
Прицепга тормозларни ўзимизда ўрнатамиз. Компрессорда шлангни суғуриб ташлаб, ўрнига 
колодкани жойлаштириш унча қийин иш эмас-ку! Анови Илёсми? Илёс, тўхта! — деб чақирди 
у мени. 


Чингиз Айтматов. Сарвқомат дилбарим (қисса) 

Download 0,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish