Microsoft Word ch aytmatov sarvqomat dilbarim ziyouz com doc



Download 0,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/69
Sana24.02.2022
Hajmi0,58 Mb.
#210761
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   69
Bog'liq
Chingiz Aytmatov. Sarvqomat dilbarim (qissa)

www.ziyouz.com kutubxonasi 
42
мени кечиришини, икковимиз ўртамизда бўлиб ўтган ҳамма нарсаларни унутишини илтимос 
қиламан. Шундай қилсам, виждонан ҳаққоний ва тўғри иш тутган бўламан. 
Бироқ ҳаёт бу фикримни бошқачасига ҳал этди. Мен шундай бўлишини ҳеч қачон ўйламаган 
ва кутмаган эдим. Орадан бир кун ўтгач, эрталаб довондаги базага етиб келганимда, уйда ҳеч 
ким йўқ эди. Эшик ланғиллаб очилиб ётарди. Дастлаб Асал бирон ёққа: сувгами, ўтингами 
чиққан бўлса керак, деб ўйладим. У ёқ-бу ёққа қарадим. Хонада ҳамма нарса ивирсиб ётарди. 
Олов ёқилмаган, қора печкадан қандайдир ёқимсиз совуқ уриб турар, уй ҳувиллаб ётарди. 
Самаднинг каравоти ёнига бордим — бўм-бўш. 
— 
Асал! — деб шивирладим даҳшат аралаш. «Асал!» — деб шивирлаб акс садо берди 
деворлар. Мен эшикка ўкдек отилиб чиқдим. 
— 
Асал! — деб қичқирдим ҳовлида туриб. Ҳеч ким жавоб қилмади. Қўни-
қўшниларимизникига югурдим, бензинколонкага чопиб бордим, ҳеч кимдан аниқроқ жавоб 
ололмадим. Одамларнинг айтишича, кеча боласини танишлариникида қолдириб, ўзи кун бўйи 
қаёққадир кетибди ва тунда қайтиб келибди. «У воқеадан хабар топиб кетиб қолган!» — деган 
даҳшатли хаёлдан чўчиб кетдим. 
Умримда ҳали ҳеч қачон Тянь-Шань тоғларидан машинани ўша, мен учун бахтсиз бўлган 
кундагидек тез ҳайдамаган бўлсам керак. Мен нуқул қаердадир анови муюлишдан кейин ёки 
анови дарада, ёки яна қаердадир йўлда унга етиб оладигандек бўлавердим. Гўё бургутдек 
парвоз қилиб, кетиб бораётган машиналарни қувиб етардим ва уларга ёнма-ён келиб машинага 
тормоз берардим-да, кабина ва кузовларга кўз югуртириб чиқиб, шофёрларнинг сўкиш-
койишлари остида машинани яна илгарилаб елдириб борардим. Мен шу вазиятда радиатордаги 
сув қайнаб кетмагунча уч соатлар чамаси машинани бетўхтов елдек учириб ҳайдадим. 
Кабинадан сакраб тушдим-да, радиатор устига қор соча бошладим, сўнгра йўл ёқасидаги 
пастликдан сув олиб чиққани югурдим. Сувни дарҳол қуйдим. Радиатордан буғ кўтарилар, 
машина эса пойгадан чиққан отдек уфурарди. Рулга энди ўтирмоқчи ҳам эдимки, Алибекнинг 
қаршидан келаётган автоприцепига кўзим тушиб қолди. Қувониб кетдим. Гарчанд биз 
гаплашмай, саломлашмай юрган бўлсак ҳам мабодо Асал уларникида бўлса, барибир у буни 
менга айтиши керак-ку. Мен йўлга югуриб чиқиб, қўлимни кўтардим-да: 
— 
Тўхта, тўхта, Алибек! Тўхта! — деб қичқирдим. 
Рулни бошқариб бораётган навбатчи йигит Алибекка савол назари билан қаради. Алибек эса 
хўмрайганича тескари бурилиб олди. Машина тўхтамасдан ўтиб кетди. Машина 
ғилдиракларидан кўтарилган қор тўзони орасида қолиб, анча вақтгача қўлимни кўтарганча 
туриб қолдим. Сўнгра юзимни артдим. Майли, олмоқнинг бермоғи бор-ку, ахир! Бироқ ҳозир 
ундан хафа бўладиган даражада эмас эдим. Демак, Асал уларникига бормапти. Бу кўнглимни 
баттарроқ ғаш қила бошлади. У ўз овулига кетган бўлса керак, бошқа борадиган жойи йўқ. У 
ота-онаси олдига қайси юз билан бордийкин ва нима деди экан уларга? 
Тезда овулга жўнашим керак. 
Юкни туширгач, автобаза ҳовлисига кириб ўтирмадим. Машинани кўчада қолдириб, 
ҳужжатларни топшириш учун диспетчерхонага югуриб кетдим. Бораётиб йўлакда Жонтой 
билан тўқнашиб қолдим. Унинг ёнидан ўтиб кетдим, у бўлса ортимдан жирканч ва ҳаёсизларча 
тиржайиб қолди. 
Ҳаллослаб диспетчерхонанинг туйнукчасига бошимни суқдим-да, Хадичанинг олдига 
йўлланмани ташладим. У менга ғалати қилиб бир қараб қўйди. Унинг кўзларидан қандайдир 
безовталик ва ўзини гуноҳкордек сезаётганлиги ногоҳ сезилиб кетди. 
— 
Тезроқ олсанг-чи! — дедим мен. 
— 
Бирон нима бўлдими? 
— 
Асал... уйда йўқ, кетиб қолибди! 
— 
Ростданми? — деди ранглари оппоқ оқариб кетган Хадича ва ўрнидан турди-да, 


Чингиз Айтматов. Сарвқомат дилбарим (қисса) 

Download 0,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish