www.ziyouz.com kutubxonasi
45
—
Тўғри, Илёс. Ажралишимиз керак, — деди у. Биз ажралишдик. Хадича Шимолий
Қозоғистонга, қўриқ ерларга жўнаб кетди. Эҳ, худо, унинг бахтиёр бўлишини чин юракдан
истардим. Мен Хадичанинг кўнглидаги одамини топишига, балки ўзи ҳам сезмай-билмай туриб
уни излаб юрган йигит билан учрашишига ишонгим келарди. У биринчи эридан ёлчимади. Унга
кўнгилсиз бўлиб, ажралишиб кетди. Шунингдек, мен билан ҳам ўз бахтини тополмади. Агар
мен ҳақиқий, чинакам севги нима эканлигини, севиш ва севилишнинг маъносини тўла англаб
етмаганимда, эҳтимол, у билан турмуш қуриб кетган бўлар эдимми?.. Дарвоқе бу шунақанги
нарсаки, унинг нега бундай бўлиши керагу унга ўзгача бўлиши мумкин эмаслигини изоҳлашга
ожизлик қилиб қоласан киши.
Хадичани станциягача олиб бориб, поездга ўтқазиб юбордим ва то орқада қолиб
кетмагунимча вагон билан ёнма-ён чопиб боравердим. «Сафаринг хайрли бўлсин. Хадича,
орамизда ўтган яхши-ёмонни унут!» — деб шивирлаб қолдим сўнгги марта.
Турналар Анорхой осмонидан жанубга томон учиб борарди, мен эса шимолга, Тянь-Шань
томон борардим...
* * *
Манзилга етиб келдиму ҳеч қаерда тўхтамасдан, тўппа-тўғри овулга жўнадим. Чамадонимни
район меҳмонхонасида қолдирдим. Йўловчи машина ҳам жуда қулай келиб қолди: у тоққа,
геолог-разведкачилар ҳузурига кетаётган экан. Мен кузовда борар эканман, ҳеч нарса ҳақида
ўйламасликка уриндим, бутун вужудимни бир вақтда ҳам қўрқинч, ҳам қувонч чулғаб олган
эди. Биз тоғ этагидаги дашт йўлидан, Асал билан учрашган ўша қадрдон йўлдан кетаётган эдик.
Аммо у энди илгариги торгина қишлоқ йўли эмас, балки шағал ётқизилган, бетон кўприклари ва
йўл белгиларига эга бўлган кенг ва теп-текис кўча бўлиб кетибди. Мен ҳатто аввалги оддий
йўлдан асар қолмаганига бир оз ачингандек бўлдим. Машинам тиқилиб қолган ариқни, Асал
ўтирган ўша харсанг тошни ҳам таниёлмай қолдим.
Овулга етмасданоқ кабина тепасини қоқа бошладим.
—
Нима гап? — деб бошини чиқариб сўради шофёр.
—
Тўхтат, тушаман.
—
Ўрта йўлда-я? Ҳозир етамиз-ку.
—
Раҳмат! Яқин қолди, — деб магпинадан ерга сакраб тушдим. — Буёғига пиёда бора
қоларман. — У менинг қаёққа ва нега келаётганимни қаёқдан билсин. Пул узатдим.
—
Қўй! — деди у. — Шофёрлардан, ҳамкасабалардан олмаймиз.
—
Ушла буни, шофёрлигим пешонамга ёзиб қўйилгани йўқ-ку.
—
Юриш-туришингдан сезиб турибман.
—
Хўп, майли, кетавер бўлмаса, саломат бўл! Машина йўлга тушди, у ҳовлилар ортидаги
кўчага кириб кўздан ғойиб бўлди. Мен эса эс-ҳушимни йиғиштиролмай ҳамон йўл устида
турардим. Шамолга чап бериб сигарета тутатдим. Сигаретани лабимга келтирар эканман,
бармоқларим дир-дир титрарди. Бир неча бор босиб-босиб, ичимга тортдим-да, сўнгра ғилдирак
изига ташлаб топтаб, йўлга равона бўлдим. «Мана, етиб ҳам келдим», деб ғўлдирадим ўз-
ўзимга. Бошқа айтадиган гапим ҳам йўқ эди. Юрагим фикр-хаёлларимни босиб кетмоқчидек
гурс-гурс урар, гўё бир нарсани болғалаётгандек қулоғим шанғилларди.
Овул ажабтовур ўзгариб, хийла кенгайиб қолибди, янгидан солинган кўпгина шифер томли
бинолар пайдо бўлибди. Кўчаларга симёғочлар ўрнатилиб, симлар тортилибди, колхоз
бошқармаси биноси олдидаги симёғочда радио гапирарди. Болалар мактабга чопқиллаб
кетишяпти. Улардан сал каттароқ болалар эса университетни битирган ёш ўқитувчилари билан
(
бу кўкрагидаги значогидан кўриниб турарди) бир гала бўлишиб, алланималар ҳақида ўзаро
гаплашиб боришарди. Эҳтимол, уларнинг орасида менга тош ва таёқлар отиб қолган болалар
Чингиз Айтматов. Сарвқомат дилбарим (қисса)
Do'stlaringiz bilan baham: |