www.ziyouz.com kutubxonasi
41
унга жуда ачинардим, юрак сирларимни очишни доим галга солардим. Натижада, шу тахлитда
иш кўриб, унинг олдида, муҳаббатимиз олдида, оиламиз олдида бажаришим лозим бўлган
бурчимни адо этишга улгура олмай қолдим.
Сўнгги марта учрашувимизда Асал мени қувонч билан, шавқ-завқ билан кутиб олди.
Юзлари гулгун очилиб, кўзлари табассумдан порлар эди. У калта пўстиним ва этигимни
ечирмасданоқ тўғри ичкарига судради.
—
Буни қаранг, Илёс! Самад энди типпа-тик туряпти!
—
Ростданми? Қани у?
—
Ҳув ана — стол тагида!
—
Полда эмаклаб юрибди-ку!
—
Мана ҳозир кўрасиз! Қани, ўғлим, қандай туришингни дадангга бир кўрсатиб қўй! Қани
тур, тура қол, Самад!
Самад ундан нима истаётганликларини тушунгандек бўлди. У стол остидан қувониб
эмаклаб чиқди-да, каравот ёнида тўхтади, уни ушлаб, зўрға тикка турди. У жилмайиб, нозик
оёқларида бир оз каловланиб турдида, кейин ўшандай жилмайганича «гуп» этиб полга ўтириб
қолди. Чопиб бориб, уни қучоқлаб олдим-да, баданидан ёқимли сут ҳиди анқиб турган гўдакни
бағримга босдим. Худди Асал каби нақадар қадрдон ва азиз эди бу ҳид.
—
Секинроқ, Илёс, нафаси қайтиб кетади! — деб Асал қучоғимдан Самадни тортиб олди. —
Хўш, энди нима дейсиз? Қани, энди ечининг. У тез кунда каттакон бўлиб қолади, шунда ойиси
ҳам ишга боради. Ҳаммаси ўрнига тушади, ҳаммаси яхши бўлиб кетади, шундаймасми,
ўғилчам? Сиз-чи, — деб Асал кулимсираб, маъюс кўзлари билан менга боқди. Мен стулга
ўтирдим. У ўзининг мана шу бир оғиз сўзи билан сўнгги кунлар ичи айтмоқчи бўлиб юрган,
лекин айтолмай юрагида сақлаб келаётган барча гапларини баён этганини пайқадим. Бу
сўзларда илтижо ҳам, таъна ҳам, умид ҳам мужассамлашган эди. Мен ўша ондаёқ унга бор
гапни сўзлаб беришим ёки тезроқ бу ердан чиқиб кетишим зарур эди. Яхшиси, кета қолай. У
беҳад бахтиёр эди ва ҳеч нарсадан шубҳаланмасди. Мен ўрнимдан турдим.
—
Мен кетдим, — дедим.
—
Қаёққа? — дея сесканиб кетди Асал. — Бугун ҳам қолмайсизми? Лоақал чой ичиб
олсангизчи.
—
Иложим йўқ. Кетишим керак, — деб тўнғилладим мен. — Ўзинг биласан, ҳозир иш жуда
қистов...
Йўқ, мени уйдан ҳайдаётган нарса асло иш эмас эди. Ваҳоланки, йўлга эрталаб чиқишим
керак эди.
Қоронғида машина ёнига келиб, кабина ўриндиғига ўзимни гурс этиб ташладим ва
аламимдан инграб юбордим, моторни юргизиш учун калитни ўз ўрнига тушира олмай, анча
вақтгача тимирскилаб ўтирдим. Сўнгра йўлга чиқдим, деразаларда милтиллаб турган чироқлар
орқада қолиб, то кўздан ғойиб бўлгунча ҳайдаб бордим. Дарада, кўприкдан ўтишим биланоқ
машинани йўлдан четга буриб, бутазорда тўхтатиб, чироқларини ўчирдим. Шу ерда тунашга
аҳд қилдим. Чўнтагимдан папирос олдим. Гутурт қутисида биттагина гугурт чўпи қолган экан.
У лов этиб ёндию, ўчиб қолди. Папиросни ҳам қутичага қўшиб кабина ойнасидан улоқтириб
юбордим, бошимга калта пўстинни тортиб, оёқларимни йиғиштирганимча ўриндиқда букчайиб
ётиб қолдим.
Қоп-қоронғи ва баҳайбат тоғлар устида ой хирагина нур сочиб турарди. Дарада шамол ҳазин
гувиллар, очилиб турган кабина эшигини у ёкдан-бу ёққа тебратар эди. У шамолда оҳистагина
ғижирларди. Кабинада ётар эканман, ўзимнинг бутунлай яккаю ёлғизлигимни, одамлардан,
оиламдан ва автобазадаги ўртоқларимдан ажралиб қолганлигимни ҳали ҳеч қачон ҳозиргидек
чуқурроқ сезмаган эдим. Бундан буён бу тахлитда ҳаёт кечириш мумкин эмас эди. Ўзимга-ўзим
сўз бердим: сафардан автобазага қайтиб келишим биланоқ, Хадича билан гаплашаман, ундан
Чингиз Айтматов. Сарвқомат дилбарим (қисса)
Do'stlaringiz bilan baham: |