www.ziyouz.com kutubxonasi
38
у, аммо тумшуғинг остидан нарини кўролмабсан, сенингча, бошқалар ҳеч нарсани тушунмайди.
Ўзингча мени аҳмоқ деб ўйлаяпсан шекилли! Биз деганинг сенми? — деб сўрадим яна.
—
Фақат менгина эмас, — деди Жонтой кўзларини пирпиратиб.
—
Ёлгон, мағзай, бит! Сени деб қасддан прицеп билан юрганим бўлсин! Танимда жоним бор
экан, айтганимни қиламан. Сен билан ана ўшанда гаплашаман. Қани, туёғингни шиқиллатиб
қол-чи!
—
Ҳай-ҳай, ҳаддингдан ошма! — деб ўдағайлади Жонтой. — Сенинг ҳам қанақалигингни
яхши биламиз... Бироқ ўйлаб кўр... Ановига келсак, давринг келганда юриб қол...
—
Ҳе сени!.. — деб жаҳл устида қичқириб юбордим-да, жони қаҳрим билан.жағига
туширдим.
У хандақ чеккасига қандай ўтирган бўлса, шундайича орқасига ағанаб тушди. Тумоғи ҳам
учиб кетди. Мен хандакдан мушукдек сакраб чиқдим-у унга ташландим. Аммо Жонтой ўрнидан
туриб олганди, у ўзини чеккага олиб қочиб, бутун ҳовлини бошига кўтариб додлай бошлади:
—
Безори! Каззоб! Мушт билан қўрқита олмайсан мени! Сенинг ҳам адабингни бериб
қўядиган куч топилар! Ҳаддингдан ошма, зараркунанда!..
Ҳар томондан одамлар югуриб кела бошладилар. Алибек ҳам чопиб келди.
—
Нима гап? Нега урдинг уни?
—
Ҳақиқат учун! — дея баттарроқ бақира бошлади Жонтой. — Ҳақ гапни юзига айтганим
учун! Прицепни ўғирлаган ҳам ўзи, довонда ағдариб ташлаб кетиб, ишни барбод қилган ҳам
ўзи, яна бошқалар виждонан унинг хатосини тузатмоқчи бўлишса, у тумшуққа солади! Энди бу
ишдан манфаатдор эмас, чунки обрў ва шон-шуҳратни қўлдан бой бериб қўйди!..
Алибек мен томон юрди. Рангида қони йўқ, оппоқ оқариб кетган, ғазабдан тутилиб-тутилиб
гапирарди.
—
Аблаҳ! — деб кўкрагимдан итариб юборди у. — Алам қилганидан довон учун қасд
оляпсанми? Ўйлама, сенсиз, қаҳрамонларсиз ҳам ишлай оламиз!..
Мен индамай туравердим. Бирон нарсани тушунтириб берадиган ҳолим йўқ эди ҳозир.
Жонтойнинг ҳаддан ташқари сурбетларча айтган ёлғон-яшиқ сўзларидан шунчалик изтиробга
тутпган эдимки, ҳатто бирон оғиз сўз айтолмай қолдим. Ўртоқларим менга ўқрайиб туришарди.
Жонтой бўлса лабидаги қонни тумоғи билан артиб, ҳамон ўкирарди.
Мен машинага сакраб чиқдим-да, автобазадан ташқарига ҳайдаб кетдим.
Йўлда ичиб олдим. Таъбим жуда хира эди. Ўзимга нисбатан бўлган қаҳр-у ғазабни бартараф
эта олмас ва сўнгги кунларда бўлиб ўтган ҳамма қилмишларимни унута олмас эдим. Асални
эсласам, виждон азобида яна қийналардим.
Дастлабки йўл бўйидаги магазинчалардан бирига кириб чиқдим, фойдаси бўлмади, сўнгра
йўл-йўлакай яна бир тўхтаб, тўла стаканни паққос урдим. Шундан кейингина сал енгиллашдим.
Кўприклар, йўл бўйидаги белгилар ва қаршидан келаётган машиналаргина кўз ўнгимдан лип-
лип ўтиб борарди. Кўнглим анча ёришгандек бўлди. «Эҳ! — дея ўйлардим ўзимча. — Бўлганича
бўлар. Сенга нима етишмайди, машинангни ҳайдаб юрибсан, бўлди-да, Хадичанинг бу ишларга
нима дахли бор, сенга у нима ёмонлик қилди, бошқалардан унинг қаери кам? Ёшгина, чиройли,
дилбар аёл
;
бўлса. Сени жон-дилидан яхши кўради. Сен учун ҳар нарсага тайёр, сен бўлсанг, у
ҳақида бўлмағур турли хаёлларга бориб юрибсан. Ахир у билан ўтказган тунинг ёмон бўлдими.
Яхшиликни билмаган аҳмоқ!»
Кечқурун уйга қайтиб келдим. Калта пўстинимни бир кифтимга кийиб олганимча, эшик
олдида гандираклаб турибман: мен баъзан рулни бошқариш осон бўлсин учун ўнг енгимни ечиб
олардим. Бу болалигимдан одат бўлиб қолган, болалар билан тош отиб, кимўзар ўйнаганимизда
ҳам шундай қилардим...
Асал кўзи тушиши билан менга отилди. Аммо қай аҳволдалигимни кўриб қўрқиб, ҳайрон
бўлиб туриб қолди.
Чингиз Айтматов. Сарвқомат дилбарим (қисса)
Do'stlaringiz bilan baham: |