Microsoft Word ch aytmatov sarvqomat dilbarim ziyouz com doc



Download 0,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/69
Sana24.02.2022
Hajmi0,58 Mb.
#210761
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   69
Bog'liq
Chingiz Aytmatov. Sarvqomat dilbarim (qissa)

www.ziyouz.com kutubxonasi 
49
биринчи марта содир бўлаётган эди. Аммо кейин ўзимдан ўзим уялиб кетдиму йўлга чиқдим. 
Машина мажоли қуригандек имиллаб борарди, тўғрироғи, ўзимнинг табиатим хира эди. 
Бунинг устига, ҳаво ҳам айнаган эди. Қаршимдан кабиналари ва бортлари қорга ботган 
машиналар чиқиб турарди. Демак, довонда қор ёғаётган экан. Майли, ёғса ёғаверсин, менга 
нима, бўрон туриб бермайдими, менга барибир, нимадан қўрқаман, нима бўлса бўлар... 
Авзойим жуда бузуқ эди. Тепамда турган кўзгучага қараб кўнглим айнаб кетди: соқол-
мўйловим ўсиб кетган, худди касалдан тургандек юзларим сўлғин, қовоғим шишган эди. Йўлда 
бир оз тамадди қилиб олсам бўларди, эрталабдан бери туз тотганим йўқ, аммо овқатга иштаҳам 
йўқ бўлса ҳам ичишдан қочмасдим. Ўзингга бир марта эрк бердингми, бас, кейин тўхтатиб 
олиш қийин. Биринчи стакандан сўнг анча тетикланиб, ўзимга келдим. Машина ҳам енгил юриб 
бораётгандек бўлди. Кейин яна йўлда югуриб кириб юз грамм ичиб чиқдим, кейинроқ бунинг 
устига яна озроқ отиб олдим. Йўл ғириллаб ортда қолиб борар, ойна тозаловчи чўткалар у ёкдан 
бу ёққа бориб келарди. Машина билан жангга кириб бораётгандек эгилиб олиб, оғзимдаги 
сигаретани чайнардим. Қаршидан келиб, кабина ойналарига кўлмак сувларни сачратиб, 
ғизиллаб ўтиб кетаётган машиналарнигина кўрардим, холос. Мен ҳам тезликни ошира бордим, 
кеч кириб қолган, тоққа келганимда зим-зиё тун эди. Мана шу ерга келганимда ароқ ўз кучини 
кўрсата бошлади. Мадорим қуриб, кўзим тиниб, йўлни кўриш тобора қийинлаша борди. Кабина 
ичида димиқиб кетдим, кўнглим айний бошлади. Ҳали ҳеч қачон бунчалик маст бўлмаган эдим. 
Юзимдан шаррос тер қуйиларди. Ўзимни машинада эмас, гўё олға томон шиддат билан тун 
бағрини ёриб бораётган иккала чироқ нурлари ўртасида ўтириб кетаётгандек ҳис қилардим. 
Нурлар билан биргама-бирга мен ҳам гоҳ ёруғлик тушиб турган чуқурликка зарб билан отилиб 
тушар, гоҳ титраб-қалтираб қоялар устида ўрмаловчи нурларга тирмашиб юқорига кўтарилар, 
гоҳ нурлар кетидан қувлаб у ёқдан бу ёққа югураётгандек бўлардим. Ҳар дақиқа сайин ҳолдан 
тойиб боравердим. Бироқ ҳар қанча оғир бўлса ҳам тўхтамасдим, чунки рулдан қўлимни 
уздимми, бас, машинани энди бошқара олмаслигимга ақлим етиб турарди. Ўша пайтда 
довоннинг қаерида бораётганимни аниқ эслаёлмайман. Оҳ, Дўлан, Дўлан, Тянь-Шаннинг 
ҳайбатли бели! Сенда юриш бунчалар мушкул! Айниқса тунда, яна мен сингари кайфи ошган 
шофёр учун! 
Машина аллақандай баландликка зўр-базўр кўтарилди-ю, бирданига пастликка, тоғ этагига 
қараб шўнғиди. Кўз ўнгимда тун гир-гир айланиб, ҳаммаёқ ағдар-тўнтар бўлиб кетди. Қўлларим 
энди менга итоат қилмай қўйганди, рул чамбарагидан сирғалиб тушар, тезлик ричагини тута 
олмас эди. Борган сари машинанинг тезлиги ошиб, пастга томон учиб борарди. Сўнг 
алланимага урилди шекилли, тарақа-туруқ, шарақлаган овозлар эшитилди. Чироқлар ўчиб, кўз 
ўнгимни зим-зиё қоронғилик босди. Қалбимнинг аллақаерида: «Мана, аварияга ҳам учрадинг!» 
— 
деган фикр ялт этиб кетди. 
Шу кўйда қанча вақт ётганлигимни билмайман. Бир пайт қулоғимга пахта тиқиб 
қўйилгандек бир овоз аранг эшитилди. «Қани, ёрит-чи!» Кимнингдир қўллари елкамни, 
бошимни ва кўкрагимни пайпаслаб кўрди. «Тирик, аммо ўлардек маст», — деди ўша овоз. 
Бошқаси эса: «Йўлни бўшатиш керак», — деди унга. 
— 
Қани, дўстим, сал сурил-чи, рулни менга бер, машинани четга олайлик! — ҳалиги қўл 
елкамга секингина туртарди. 
Мен инграб, рулдан зўрға бошимни кўтардим. Пешонамдан қон оқарди. Кўкрагим эзилиб 
шикастланган экан, қаддимни кўтаришга йўл қўймасди. Тепамдаги киши гугурт чақиб, юзимга 
қаради. Сўнгра яна иккинчи марта гугурт чақиб, яна тикилди-да, қўнғир мўйловлари остидан 
ҳайратланиб жилмайди. 
— 
Дўстим, сенга нима бўлди! Бу қанақаси? — дерди у хафаланиб ғамгин оҳангда 
қоронғилик орасидан. 
— 
Машина... қаттиқ шикастланибдими? — дедим хириллаб қон аралаш туфлаб. 


Чингиз Айтматов. Сарвқомат дилбарим (қисса) 

Download 0,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish