www.ziyouz.com kutubxonasi
31
тушиб кета бошлади. Шунда мен дарҳол рулни буриб, машинани тўхтатдим. Бу ёғига юриш
амри маҳол эди, оёқ-қўлимда жон қолмаганди. Машина чироғини ҳам, моторини ҳам ўчирдим.
Таёкдек қотиб қолган қўлларим худди ясама қўлдек пастга шалоп этиб тушди. Мен ўриндиқ
суян-чиғига ўзимни ташлаб, тошдай қотиб ўтирар ва хириллаб нафас олаётганимни ўзим ҳам
эшитйб турардим. Шу тахлитда бир неча минут ўтириб, нафасимни ростлаб олдим-да, папирос
чека бошладим. Чор атрофим қоп-қоронғи зимистон, даҳшатли сукунат. Фақат кабина
тешикчаларидан шамол ғувиллаб кириб турарди. Олдинда нималар кутаётганини тасаввур
қилишдан юрагим ваҳимага тушарди. Бу ердан юқорига қараб қиялик бўйлаб баланд-паст,
қинғир-қийшиқ йўллар давом этарди. Бу — мотор ва қўлларнинг азоби. Бу тоғ ёнбағирлари
бўйлаб илонизи йўллар билан юқорига тинимсиз ўрмалаб чиқиш демакдир. Олдинга — юқорига
—
орқага, яна илгарига — олдинга — орқага, яна ва яна... Аммо ўйлаб ўтиришга вақт йўқ, қор
гупиллаб уриб турибди.
Моторни юргиздим. Машина қаттиқ ўкириб, баландлик сари қўзғалди. Тишимни тишимга
қўйиб, тинимсиз равишда илонизи йўлларни аста-секин босиб ўтавердим. Ниҳоят, тепаликка
ҳам чиқиб олдим. Энди тик қиямалик, йўл тузатувчилар участкасига бурилиб кетадиган
муюлишга қадар бир текис нишаблик, ундан кейин эса довонга сўнгги ҳужум бошланди. Бир
амаллаб пастга тушиб олдим ва тўрт километрча чўзилиб ётган тўғри йўлдан машинани елдек
учириб бориб, юқорига кўтарила бошладим. Мана, у олға интилиб тобора юқорилашиб
бормоқда... Аммо бояги тезлаб келаётгани кўпга бормади, тезлик борган сари пасая борди.
Моторни иккинчи, сўнгра биринчи тезликка қўйиб ҳайдадим. Рулни маҳкам ушлаганча, ўзимни
орқага ташладим. Булут парчалари орасидан юлдузлар мўралашиб қарашарди. Машина
жойидан қимир этмас ва у ёғига тортолмасди. Ғилдираклар бир ерда ғириллаб айланиб, четга
суриларди, мен акселераторни жон-жаҳдим билан босдим.
—
Қани, яна! Яна озгина! Қимтиб юбор! — деб қичқириб юбордим.
Чўзиб-чўзиб инграётган мотор титраб-қалтираб дириллай бошлади-да, бирданига ўчди-
қолди. Машина секингина орқага кета бошлади. Жонҳолатда тормоз бердим, тўхтамади.
Прицепнинг оғирлиги билан борган сари тезроқ сирғалиб, пастга томон ғилдираб ту-шаверди,
ниҳоят, машина қояга урилиб, таққа тўхтади. Ҳаммаёқ жимжит бўлиб қолди. Кабина эшигини
очиб, ташқарига қарадим. Худди ўйлаганимдек! Падарига лаънат! Прицеп йўл ёқасидаги ариққа
тушиб кетган эди. Энди уни ҳеч қандай куч билан чиқариб бўлмасди. Ўзимни йўқотиб,
довдираганимча, яна моторни юргиздим, зўр бериб машинани олдинга қараб ҳайдай бошладим.
Ғилдираклар ўз ўрнидан қўзғалмай ғириллаб айланарди. Машина бор кучи билан илгарига
қараб интилди, бутун танаси дириллаб кетди-ю, аммо жойидан силжимади. Мен машинадан
сакраб тушдим-да, прицепга томон чопиб бордим. Унинг ғилдираклари ариққа чуқур ботиб
кетган эди. Нима қилиш керак? Бошим қотиб қолган эди, ғазаб билан прицепга отилдим, унинг
ғилдирагини қўлларим ва бутун гавдам билан итара бошладим. Сўнгра кузовнинг остига кириб
бошим сирқираб оғриб кетгунича йиртқич ҳайвон сингари бўкириб, прицепни елкам билан
йўлга суриб чиқаришга уриниб кўрдим, аммо қаёқда дейсиз! Ҳолдан тойиб, йўлга юзтубан
йиқилдим ва қор аралаш лойни қучоқлаб аламимдан йиғлаб юбордим. Кейин ўрнимдан турдим-
да, гандираклаганимча машина зинасига келиб ўтирдим.
Йироқдан. моторнинг гувиллаган овози эшитилди. Икки чироқча баландликдан пастдаги
текис йўлга ёғду сочиб тушаётган эди. Бу шофёрнинг кимлигини ва ярим тунда тақдир уни
қаёққа ва нима учун ҳайдаётганини билмасдим, аммо бу чироқлар гўё мени қувлаб етиб, ушлаб
оладигандек сесканиб кетдим. Қароқчи сингари прицеп илгагига қараб югурдим, уни машина
билан улаб турган металл ўқни суғуриб олиб, четга улоқтирдим ва кабинага ирғиб чиқиб,
прицепни ариқда қолдирганимча, машинани юқорига қараб елдек учириб кетдим.
Қандайдир тушуниб бўлмайдиган даҳшатли қўрқув таъқиб этарди мени. Орқамдан
келаётган машина назаримда худди изма-из қувиб етиб келаётгандек туюларди. Машинани
Чингиз Айтматов. Сарвқомат дилбарим (қисса)
Do'stlaringiz bilan baham: |