Microsoft Word ch aytmatov sarvqomat dilbarim ziyouz com doc



Download 0,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/69
Sana24.02.2022
Hajmi0,58 Mb.
#210761
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   69
Bog'liq
Chingiz Aytmatov. Sarvqomat dilbarim (qissa)

www.ziyouz.com kutubxonasi 
30
Дарвоза олдида мени қоровул тўхтатди: 
— 
Тўхта, қаёққа! — деди у. 
— 
Юк ортишга, оқсоқол, — дедим мен ўзимни бепарво кўрсатишга уриниб. — Мана 
чиқишга пропуска. 
Чол қоғозга синчиклаб тикилди-ю, аммо фонус ёруғуда ҳеч нарса ўқиёлмади. 
— 
Вақтимни олма, оқсоқол! — дедим сабрим чидамай. — Иш қолиб кетяпти! 
Юк ортиш тинчгина ўтди. Яхшигина юк ҳам олинди: кузовга ҳам икки, прицепга ҳам икки 
бўлак юк олиб йўлга чиқдим ва фақат шундан кейингина кўнглим жойига тушиб, чека 
бошладим. Сўнгра машинага қулайроқ ўтириб олдим-да, чироқни ёқиб, тўла газ бердим. 
Машина чироғидан таралаётган ёғду атрофни қоплаб олган қоронғилик чокини сўкиб борарди. 
Йўл бўм-бўш эди. Машинани энг юқори тезликка қўйиб ҳайдашим мумкин эди. Орқада 
шарақлаб келаётган прицеп енгилгина ва бир текисда елиб бораётган машинага деярли халал 
бермасди. Тўғри, бурилишларга келганда машина йўл чеккасига сурилиб кетарди ва рулни 
бошқариш ҳам анча қийинлашар эди. Аммо бунга одатланмаганликдан, кейинчалик кўникиб 
кетарман, деб ўйлардим. «Дўланни забт этаман, Синцзянга ҳам бораман!» — деб қичқирдим 
ўзимга-ўзим ва от устида энкайиб чопиб бораётгандек рул чамбарагига ёпишиб олдим. Йўл 
равон келган ерлардан иложи борича тезроқ ҳайдаб ўтиш ва тун ярмида Дўланга ҳужум бошлаш 
ниятида эдим. 
Баъзи вақтларда тезликни мўлжалимдагидан ҳам ошириб ҳайдардим. Аммо тоғ 
бошлангандан кейин секинроқ ва эҳтиёткорлик билан юришга тўғри келди. Бу моторнинг 
қуввати етмаслигидан эмас, албатта. Тепаликка чиқишга қараганда, пастликка тушиш анча 
қийин эди. Прицеп нишабликдан ўкдай ғизиллаб келиб, машинага зарб билан урилар ва унинг 
тинчгина тушишига халақит берар эди. Ҳар қадамда тормоз бериб, тезликни камайтириш ва 
рулни зийраклик билан бошқариб туришга тўғри келарди. Бошда ўзимни дадил тутдим, унча-
мунча нарсага эътибор бермасликка ҳаракат қилдим, лекин борган сари хавотирланиб, 
асабларим бузила бошлади. Ҳали йўлда яна қанчадан-қанча тепалик ва нишабликлар учрайди. 
Буларни санаб чиқиш ҳеч кимнинг хаёлига келганмикин! Шундай бўлса-да, руҳимни 
туширмадим. Бу ерда ҳолдан тойишдан бошқа ҳеч нарса кўнглимга таҳдид солмасди. 
«
Ҳечқиси йўқ, — деб овутардим ўзимни ўзим. — Довонга чиқиш олдидан нафасимни 
ростлаб оламан. Довондан албатта ошиб ўтаман!» Бироқ мен нега ўша кузда машинани шатакка 
олганимдагига қараганда ҳозир кўпроқ қийналяпман, деб ўйлаб ўтирмадим. 
Дўлан тобора яқинлашиб келмоқда. Чироқ нурлари қоп-қора тун қўйнига чўккан улкан 
даранинг қояларини сийпалаб ўта бошлади. Қорли қалпоқларини бостириб кийиб олган бу 
қоялар йўл устида осилиб турарди. Чироқ нурларида паға-паға қор парчалари ялтираб кўрина 
бошлади. «Юқоридан шамол учириб тушаётган бўлса керак», дедим ўзимча. Аммо қор пар-
чалари кабина деразаларига ёпишиб, эриб, пастга сирқиб тушарди. Демак, қор ёғаяпти. У 
сийрак ёғаётган бўлса ҳам нам қор эди. «Бунисига бало борми-ди!..» — дедим ғижиниб. Ойна 
тозалайдиган чўткаларни ишга солдим. 
Довоннинг дастлабки баланддиклари бошланди. Мотор одатдагидек ўзининг мунгли 
қўшиғини куйлай бошлади. Унинг зўриқиб бир оҳангда гувиллаши қоронғида ўрмалаб 
бораётган қўнғиз боласини эслатарди. Ниҳоят маррага етиб келдим. Энди олдинда пастга қараб 
қиялаб кетган олис йўл. Мотор овози пасайиб, машина қуйига қараб туша бошлади. Мана энди 
у ён-бу ёнга қараб тебраниб бормоқда. Мен прицепнинг орқада лапанглаб, йўл-йўлакай 
машинага шарақлаб келиб урилаётганини сезиб, ҳалқаларнинг туташган еридан ғижирлаб 
чиқаётган металл овозларини эшитиб турардим. Бу ғижирлаш овози ғашимни келтириб, 
белимни, билакларимни сирқиратиб оғритаётгандек бўларди. Ғилдираклар тормозга итоат 
қилмай, нам қор тўшамида сирғалиб боради, машина сирғалиб бир силкиниб кетган эди, рули 
қўлимдан чиқиб кетди-да, шақир-шуқур қилиб, йўл бўйлаб, қиялаб пастга томон ғизиллаганча 


Чингиз Айтматов. Сарвқомат дилбарим (қисса) 

Download 0,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish