Ўзбекистон республикаси олий



Download 1,7 Mb.
Pdf ko'rish
bet74/141
Sana24.02.2022
Hajmi1,7 Mb.
#193439
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   141
Bog'liq
умумий тилшунослик (2013)

18. Когнитив лингвистика. Когнитив лингвистика тилшуносликдаги энг 
янги йўналишлардан биридир. Ушбу тилшунослик когнитология (инсон 
75
В.А.Аврорин. Проблемы изучения функциональной стороны языка (к вопросу о 
предмете циолингвистики).- Л., 1975, 242-245- бетлар. 


149 
билимини ўрганувчи фан) ва лингвистика фанларининг ўзаро зарурий 
боғланишидан, ҳамкорликда иш олиб бориш мақсадида юзага келган. 
Маълумки, инсондаги билимларнинг ҳосил бўлишида, унинг сақланиши 
ва ўзгаларга берилишида тилнинг аҳамияти, ўрни беқиёсдир. Шунга кўра 
манбаларда когнитив лингвистиканинг асосий вазифаси сифатида 
қуйидагилар кўрсатилади: 
1. Инсондаги билимларнинг пайдо бўлишида тилнинг ролини аниқлаш. 
2. Концептуал система билан тил системаси ўртасидаги муносабатни 
аниқлаш. 
3. Билимни концептуаллаштириш ва категориялаштириш жараёнларини 
тушуниш. 
4. Оламнинг лисоний ва когнитив (концептуал) тасвирлари билан боғлиқ 
бўлган масалаларни ечиш.
76
Когнитив лингвистиканинг назарий асосида “тафаккур тилсиз бўлади, 
аммо мулоқот пайтида у тил орқали юзага чиқади, яъни ифодаланади” деган 
тезис ётади. Когнитив лингвистиканинг энг асосий тушунчаси “концепт” 
тушунчаси бўлиб, у тафаккур бирлиги ҳисобланади
77
. Концепт – лисоний 
бирликлар (масалан, сўз, гап, матн кабилар) орқали юзага чиқувчи фикрлаш 
жараёни, ҳодисаси, тафаккур бирлиги бўлиб, у инсон билиш жараёнининг 
натижаси (ҳосили)дир. Концепт бизнинг психикамизда акс этувчи объектив 
борлиқ предмет ва ҳодисалари ҳақида жуда кенг миқёсда мукаммал, ҳар 
томонлама маълумот, тушунча, тасаввурларни ўзида ташиши, сақлаши, 
ўзгалара етказиши (бериши) билан жамият аъзоларининг предмет ва 
ҳодисаларга бўлган муносабатини қайд этиши кабилар билан ўзига хосдир
78
.
Хуллас, лингвистика фани умумийлик сифатида, қайд этилганидек, турлича 
хусусийликлари, соҳалари орқали тил системасини бутун моҳияти, 
мураккаблиги билан, коммуникатив чексиз имкониятлари билан тадқиқ қилади. 
У айни жараёнда қатор фанлар билан ўзаро алоқада, ҳамкорликда иш олиб 
боради, тил ва жамият, тил ва тарих, тил ва тараққиёт, тил ва тафаккур, тил ва 
нутқ каби ўта долзарб ва ўта мураккаб масалаларнинг ёритилишида фаол 
иштирок этади.
76
Ў. Қ. Юсупов. Когнитив лингвистика ҳақида.ЎзМУ. Аюб Ғуломов ва ўзбек 
тилшунослиги масалалари. Илмий мақолалар тўплами.- Т. 2007. 22-бет. 
77
Ў. Қ. Юсупов. Ўша асар, ўша бет.
78
Қўш. қар: Ў.Қ.Юсупов. Ўша асар, 22-24 бетлар. 


150 
Лингвистика фани жамият тараққиётининг, гуллаб-яшнашининг энг 
муҳим, энг асосий, тенги йўқ мезонларидан бири тил - алоқа қуроли 
эканлигини тасдиқлаш ва исботлаш учун хизмат қилади. Шунингдек, у 
таълим олувчига она тили имкониятларини-айни бир фикрни, нарса ҳодисани 
юзлаб усуллар билан ифодалаш йўлларини етказиш билан унда ижодий 
тафаккурни ривожлантиришга, она тилида фикрлаш ва она тили 
қурилишининг ўзига хослиги, бошқа тиллардан тубдан фарқ қилиши, оламни 
«ўзича» акс эттиришни сингдириш билан миллий онг, миллий дунёқараш, 
миллий ғурур ва мафкурани шакллантиришда мустаҳкам пойдевор 
вазифасини ўтайди.

Download 1,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish