Мустаҳкамлаш учун саволлар:
84
Аккумулятив-лотинча тўплаш, йиғиш демакдир.
159
1. Навоий тилга қандай таъриф беради?
2. В. ф. Гумбольдт тилга таъриф беришда қандай усулдан фойдаланади?
3. Қандай антиномияларни биласиз?
4. Ф. де Соссюр тилга қандай таъриф беради?
5. Ф. де Соссюр таълимотидаги асосий ғоя нимадан иборат?
6. Тилга берилган таърифлар ичида энг асосий, етакчи таъриф қайси?
Асосий тушунчалар:
1. Тилнинг таърифи – тилнинг тавсифи, изоҳи, талқини.
2. Антиномия – ўзаро зидлик ва боғлиқлик, алоқадорлик.
3. Социал – ижтимоий.
4. Индивидуал – алоҳида, шахсий.
5. Тафаккур – руҳий-ақлий жараён, фикрлаш, ўйлаш.
6. Эмоция – ҳис-ҳаяжон.
Адабиётлар:
1. Хрестоматия по истории языкознания XIX-XX веков.
М., 1956.
2. В.А.Звегинцев. История языкознания XIX
XX веков в очерках и из-
влечениях. Ч.I
М., 1954; ч II.
М., 1960.
3. Я.В.Лоя. История лингвистических учений.
М., 1968.
4. Н.С.Кондаков Логический словарь.
М., 1971.
5. С.Усмонов. Умумий тилшунослик.
Т., 1972.
6. Г.А.Амирова. Б.А.Ольховиков, Ю.В.Рождественский. Очерки по исто-
рии лингвистики. - М., 1975.
7. Ф.де Соссюр. Труды по языкознанию.
М., 1977.
8. Н.А Баскаков, А.С.Содиқов, А.А.Абдуазизов. Умумий тилшунослик.
Т., 1979.
160
III. ТИЛ ВА НУТҚ
Тил ва нутқ диалектикаси назарий тилшуносликнинг, шунингдек, амалий
тилшуносликнинг ҳамда фалсафа, тарих, психология, мантиқ каби фанлар-
нинг ҳам муҳим ва мураккаб муаммоларидан биридир .
ХХ аср тилшунослигининг – систем тилшуносликнинг бош, асосий мезо-
ни тил ва нутқ муносабати, тил ва нутқ ҳодисаларини, бирликларини
фарқлаш бўлди
85
.
Ушбу муаммо тарихига назар ташласак, проф Ҳ.Неъматовнинг маълумот
беришича, тил ва нутқ ҳодисаларини ўзаро фарқлаш дастлаб VII
IX асрларда
шаклланган араб тилшунослигининг тил ўрганиш усулларида
86
кўриш мум-
кин. Проф.А.Нурмоновнинг тадқиқотида эса темурийлар даври ўзбек тилшу-
нослигининг сардори бўлган Алишер Навоий асарларида тил ва нутқ ҳодиса-
лари фарқлангани, аллома шу масалага алоҳида эътибор бергани қайд этила-
ди.
87
Тил ва нутқ муаммоси умумий назарий тилшуносликнинг асосчиси бўлган
Вильгельм фон Гумбольдтнинг тилдаги энергия (ҳаракат, жараён, куч) ва эр-
гон (маҳсулот), тилшуносликдаги психологизм оқимининг асосчиси
Г.Штейнтальнинг тилдаги «барқарор моҳият» ва «ҳаракатдаги кучлар», буюк
назариётчи ва амалиётчи тилшунос Иван Бодуэн де Куртенэнинг «тилдаги
барқарорлик ва ўзгарувчанлик» ҳақидаги таълимотларида ҳам берилади
88
.
Таъкидлаш шарт, тил ва нутқ диалектик муносабати ўзининг дастлабки
ҳақиқий, мукаммал илмий - назарий ечимини тилшунослик фанида кескин
бурилиш ясаган буюк тилшунос олим Фердинанд де Соссюр асарларида топди.
Демак, тил ва нутқ масаласи нафақат систем тилшуносликнинг, умуман,
жаҳон тилшунослиги фанининг ҳамма даврларидаги - ҳам диахрон, ҳам
синхрон босқичларидаги энг жиддий назарий муаммоси бўлган ва бун-дан
кейин ҳам шундай бўлиб қолади. Негаки, тилшуносликнинг ушбу ўта
мураккаб ва ўта долзарб муаммосисиз нафақат назарий-умумий
тилшуносликнинг, балки хусусий-амалий тилшуносликнинг ҳам қатор энг
муҳим, асосий масалаларини тўлиқ, мукаммал ва объектив ҳал қилиб
85
Қар:Ҳ.Неъматов, Р.Расулов Ўзбек тили систем лексикологияси асослари. –
Т.,1995, 3-29-бетлар
86
Қар:Ҳ.Неъматов,О.Бозоров.Тил ва нутқ .-Т, 1993,7-бет.
87
Қар: А.Нурмонов.Ўша асар, 73-80-бетлар.
88
Қар:Ҳ.Неъматов,О.Бозоров.Ўша асар, 7-бет.
161
бўлмайди. Шунга кўра тил ва нутқ диалектикаси жаҳон тилшунослиги
фанининг доимий муаммоларидан бири сифатида қолаверади.
Совет даври тилшунослигида, айниқса, 60 йиллардан бошлаб, тил ва нутқ
масаласига алоҳида эътибор берила бошлади. Аниқроғи, Ф. де Соссюр
томонидан халқнинг алоқа қилиш, фикр ифодалаш воситасининг тил ва нутқ
деб берилиши, буларнинг бир-биридан фарқланиши олимлар ўртасида
фикрлар қарама-қаршилигини туғдирди.
Бир қатор олимлар тил ва нутқ ўзаро фарқланмайди, аслида
фарқланмайдиган битта объект мавжуддир, тил ва нутқ бир нарса,
89
деса,
бошқа бир қатор олимлар тил ва нутқни фарқлаш, албатта, керак, булар
фарқланади,
90
деган ғояни илгари суради.
Хуллас, ҳозирда тил ва нутқни, тил ва нутқ ҳодисаларини, бирликларини
фарқлаш умумтилшуносликда, шунингдек, ўзбек тилшунослигида ҳам
мустаҳкам ўрин эгаллади.
Тил ва нутқ диалектикасида тил ўзига хос мураккаб тузилишга
(структурага) эга бўлган бир бутун система сифатида фаолият кўрсатади.
Демак, Ф.де Соссюр мутлақо тўғри таъкидлаганидек, тил системадир.
91
Тил системасининг бир-бири билан узвий боғланган товуш томони, луғат
таркиби, грамматик қурилиши мавжуд бўлиб, улар биргаликда бир
бутунликни, системани ташкил қилади. Тилнинг систем характери аслида
қайд этилган сатҳлар, қатламлар (яруслар) билан белгиланади, асосланади.
Айни вақтда ушбу сатҳларнинг ҳар бири ўзига хос система-ички система
бўлиб, тил системасининг таркибига киради. Демак, тил системалар система-
си -суперсистема, макросистема сифатида жамиятга хизмат қилади, ижти-
моий аҳамиятга эга бўлади, ижтимоий - амалий вазифа бажаради.
Тилнинг ижтимоий моҳияти жамиятда алоқа-аралашув қуроли бўлишида
кўринади. Шунга кўра проф. С.Усмонов «Инсонлар орасидаги муносабат
учун хизмат қиладиган нарса, албатта, ижтимоий аҳамиятга эга бўлиши ло-
зим. Чунки бундай муносабат, алоқа коллектив ичида-жамиятда воқе бўла-
ди»
92
, дейди.
89
Қар:В.М.Мыркин.Различные толкования соотношения:язык-речь //Иностранные
языки в школе.1970.№1
90
Қар:Б.В.Беляев.Психологические основы усвоения лексики иностранного языка.-
М., 1964, 8-бет.
91
Ф.Де Соссюр. Труды по языкознанию, 120-бет.
92
С.Усмонов. Тил назариясининг баьзи бир масалалари Ўзбек тили ва адабиёти.
Ж.1970. №2
162
Тилнинг материал моҳияти ҳақида фикр юритилганда, тилни белгилар си-
стемаси ёки семиотик система деб қараш ҳозирда тилшунос олимлар томо-
нидан тўлиқ қабул қилинган. Масалан, проф. В.М.Солнцев «Тил типик семи-
отик ёки белгилар системасидир...»
93
деса, тилшунос Б.В.Косовский «тил
ўзининг материал моҳиятига кўра белгилар системасини ёки семиотик си-
стемани ҳосил қилади»,
94
деб алоҳида қайд этади.
Хуллас, тил суперсистема-системалар системаси сифатида жамият учун
тарихан мукаммал яратилган, барчага бирдай хизмат қиладиган ва барча учун
умумий бўлган, асосан, фикр ифодалаш, фикрни “моддий” қилиш учун ишла-
тиладиган алоҳида сўзлар, гаплар - нутқ бирликларидан, ифода воситалари-
дан, уларнинг ўзаро мантиқий боғланиши учун, нутқни қуриш учун хизмат
қиладиган қонун-қоидалардан ташкил топади.
95
Тил ўзининг жамиятдаги коммуникатив (информатив, экспрессив, эмотив,
волюнтатив ва б.) вазифасини қандай кўринишда, қандай «қиёфада», қандай
шаклда амалга оширади?
Ижтимоий-психик жараён бўлган тил ўзининг жамиятдаги коммуникатив,
умуман, ҳар қандай вазифасини нутқ шаклида, нутқ кўринишида, нутқ
орқали амалга оширади. Нутқ тил системасининг сўзлашув, фикр алмашув
жараёнидаги ёки ёзувдаги-матндаги муайян ифодасидир, кўринишидир, ҳо-
латидир. Шунга кўра С.Усмонов «Тил қачон маълум функцияни бажариши
мумкин? Тил нутқ сифатида намоён бўлгандагина маълум функцияни бажа-
риши мумкин»,
96
дейди.
Миямизда (онгимизда) объектив оламнинг таъсири туфайли ҳосил бўлган
тушунчалар, тасаввурлар, турли хил фикрлар, демак, ижтимоий аҳамиятга эга
бўлган тил (нутқ) орқали воқела-нади. Яна ҳам аниқроғи, ҳар қандай фикрни
ифодалаш, бошқалар билан алоқада бўлиш, фақат тил материали орқали амалга
ошадиган реал, жонли нутқ жараёнида содир бўлади. Тил алоқа қу-роли, ин-
сонлар орасидаги муносабат воситаси деб баҳоланганида тил материалига асо-
сланган... нутқ кўзда тутилади
97
.
Ички
психик жараён, ташқи-моддий воқеликка ўтар экан, айланар экан,
бу ўтиш-жараён фақат нутқ асосида, яъни ҳамма вақт тил материалига суя-
93
В.М.Солнцев. Знаковость языка и… теория познания. М.,1969, 212-бет.
94
Б.В.Косовский. Общее языкознание.-Минск, 1969, 37-бет.
95
Қўш.қар: Я.В.Лоя. Ўша асар, 139-бет. Ҳ.Неъматов. О.Бозоров. Ўша асар, 8-бет.
96
С.Усмонов. Ўша мақола.
97
С.Усмонов.
Умумий
тилшунослик
-Т.,1972,
144-бет.
Яна
қар.
Б.А.Серебренников. О материалистическом подоходе к явлениям языка.-М., 1983.
163
надиган нутқ орқали амалга ошади. Нутқ учун эса асос (база) вазифасини
тил бойлиги, тил материали ўтайди.
Тил материалини С.Усмонов иккига бўлади:
1. Психик материал. Бу
сўз, морфема ва фонемаларнинг хотирадаги обра-
зи (қиёфаси).
2. Моддий материал. Бу
нутқ яратиш чоғида белгили товуш қобиғига эга
бўлган, аниқ талаффуз қилинаётган сўзлар, морфемалар ва товушлар
98
.
Демак, реал жонли нутқнинг реал тил бирликларидан ташкил топиши ис-
бот талаб қилмайдиган ҳақиқатдир. Қиёсланг. Бизнинг давримиз бозор иқти-
Do'stlaringiz bilan baham: |