136
-
тармоқ, ҳудуд бўйича
бошқа бирлашмалар.
Корхоналар таъсисчилар томонидан тасдиқланган шартнома ѐки низом асосида
бирлашадилар ва ўз фаолиятларини олиб борадилар. Бирлашма таркибига кирган
корхоналар юридик шахс ҳуқуқларини сақлаб қоладилар.
Корхоналар бирлашмадан чиқишлари мумкин, лекин бунда бошқа корхона ва
ташкилотлар билан тузилган шартномалар ва ўзаро мажбуриятлар сақланиб қолади. Мулк
эгаси ва меҳнат жамоаси розилиги билан бирлашмадан структура бирликлари уларга
корхона ҳуқуқлари берилиб бирлашма таркибидан чиқишлари мумкин.
Бирлашма юридик шахс бўлиб,мустақил ва йиғма балансга, банк муассасаларида
ҳисоб – китоб ва бошқа счѐтларга эга бўлиши, ўз номи ва манзилига эга бўлиши мумкин.
Тадбиркорлик мақсадлари учун бирлашмалар тузиш зарурлигида ва улар
иштирокчилари фаолиятини назорат қилиш учун энди ҳиссадорлик ѐки бошқа хўжалик
жамияти ѐки шерикчилик шаклидан фойдаланиши, яъни яхлит юридик шахс ҳисобланмаган
холдинг кўринишидаги бирлашмалар тузиш мумкин.
Бозор иқтисодиѐтининг қарор топиши корхона фаолиятини мақсадларга максимал
мослигини ва уни бозор муҳити билан муносабатини таъминловчи бошқарувнинг ташкилий
тузилмаларини ривожлантириш ва такомиллаштиришсиз мумкин эмас.
Иқтисодий, сиѐсий ва ижтимоий соҳани эркинлаштириш бир қатор муҳим
вазифаларни хал этишни талаб қилади:
-
иқтисодиѐтни давлат тасарруфидан чиқариш ва турли мулк шаклларидаги
кўплаб корхоналарни ташкил этиш;
-
товар ишлаб чиқарувчиларнинг иқтисодий ва хўжалик мустақиллигини ва
масъулиятини ошириш;
-
иқтисодий ва ижтимоий ҳимоянинг ҳуқуқий механизмини шакллантириш;
-
аҳолини ижтимоий ҳимоялаш, фуқароларнинг ижтимоий кафрлатларининг
замонавий тизимини шакллантириш.
Булар корхоналарнинг бозор иқтисодиѐтидаги фаолиятини белгиловчи янги
тенденцияларни ва улар асосида янги ташкилий тузилмаларни шакллантиради:
-
мулкнинг турли шакллари тузилмоқда, ишлаб чиқариш муносабатлари,
алоқалар ва мулк субъектларининг ҳамкорлиги мураккаблашмоқда;
-
ишлаб чиқиш ва жорий қилиш муддатлари қисқариши бир хил (бюрократик)
тузилмалардан воз кечишни талаб этмоқда;
-
корхоналарнинг тури, ҳажми ва мулк шаклидан қатъий назар хўжалик
юритишнинг илғор шаклларини ривожлантириш учун шароитлар яратилмоқда.
Бозор иқтисодиѐтининг ривожланиши, бозор механизми, бозор инфраструктурасининг
шаклланиши, давлат бошқаруви ва ишлаб чиқариш структуралари монополизмига барҳам
берилиши, рақобат кучайиши иқтисодиѐтни ривожлантиришнинг замонавий талабларига
жавоб берадиган хўжалик юритишнинг янги ташкилий шаклларининг пайдо бўлишига асос
яратади.
Do'stlaringiz bilan baham: