150
Касбий танлашнинг моҳияти - кишиларнинг рухий хусусиятлари улар
бажарувчиишларига энг мос бўладиган килиб танлашдан иборат. Шахснинг рухий
хусусиятлари жусласига унинг қизиқиш ва майллари, қобилияти, темперамент ва ҳарактери
киради. Шу сабабли, раҳбар шахсга раҳбарлик килганда ўз олдига инсон рухий
хусусиятлари шаклланиши ва ривожланишини ўрганиши, унинг қизиқиш ва қобилияти,
темперамент ва феълини билиш вазифасини қўйиши керак.
Шахснинг рухий хусусиятларини инсон фаолиятида ажратиб тушуниб бўлмайди,
чунки киши қобилияти ва феъли хусусиятлари унинг фаолияти ва хулқида намоѐн бўлади.
Инсон ҳаѐти ва оммавий фаолияти унинг рухий ҳолатини шакллантиради. Инсоннинг
кандай ҳаѐт кечириши, нима билан шуғуланишини билмай вужудга келганлиги, у ѐки бу
нарсага қобилият ривожланганлиги, феъли шаклланганлигини англаб бўлмайди.
Инсон аввало ўзини ижодий шахс сифатида баҳолайди. Ишчи меҳнатга бундай
нуқтаи назардан карашга дарров келмайди: моддий эҳтиѐжлар бирламчи бўлиб, улар
қониқкандан сунг нисбатан юксак инсоний эҳтиѐжлар илгари сурилади.
Инсон фаолияти маълум рағбатлантирувчи омилларга асосланган бўлиб, маълум
мақсадга эришишга қаратилгандир. Рағбатлантирувчи омил - мақсад муносабати инсон
фаолияти ўзагидир. Умумий маънода рағбатлантирувчи омил - бу инсонни фаолият
юритиш учун ундовчи омил бўлиб, мақсад эса инсон уни амалга ошириш натижасида
эришишни хохлаган нарсадир. Рағбатлантирувчи омил киши хулқининг ички кучидир.
Психологияда узоқ ва қисқа рағбатлантирувчи омил ажратилади. Агар инсон фаолиятини
рағбатлантирувчи омил ва ўз олдига қўйган мақсад якин келажакка мулжалланган бўлса, у
қисқа муддатли, агар улар узоқ истиқболни камраб олса узоқ муддатли дейилади.
Рағбатлантирувчи
омил
даражаси
билан
инсоннинг
меҳнатга,
ютуқ
ва
муваффакиятсизликка нисбатан бўлган муносабати ўзвий боғлиқдир. Фақат узоқ муддатли
рағбатлантирувчи омил меҳнатга ижодий муносабатда бўлиш манбаидир.
Раҳбарга хос бўлган мухим хусусият кишилар фаолиятини рағбатлантирувчи
омилларни яхши билиш, ҳар бир кишини у ѐки бу вазифани бажаришга қизиқтира
олишдир. Бу айникса, у ѐки бу корхонага ишга кириб, уларни келажакда нима кутишини
билиш лозим бўлган ѐшлар билан ишлашда мухимдир. Раҳбар ишини ким ва қачон қайси
скрипкани чалиши, қайси асбобда мусиқа чалишини ўрганган, ким нотўғри чалиши
мумкинлиги, кимни қайси ерга қўйиш кераклигини билиши лозим бўлган дирижер меҳнати
билаш солиштириш мумкин.
Киши рухий хусусиятларнинг у бажарувчи иш талабларига мос келмаслиги ўз
касбидан қониқмаслик уни ўзгартиришга ҳаракат қилишга, хато қилиш эҳтимоли ортишига
ва натижада меҳнат унумдорлиги пасайишига олиб келади.. аксинча, агар инсон ўз
қобилиятини тўлиқ намоѐн қила олувчи иш билан банд бўлса, у ўз меҳнатидан мамнун
бўлади, касбни тез эгаллайди ва меҳнат унумдорлиги юқори бўлади.
Инсон учун фақат моддий рағбат мухим деб ҳисоблаш нотўғри. Унга жуда кўп нарса
катта умумий ишда ўз хиссаси борлигини хис этиш, ўзини меҳнат оркали намоѐн этиш, ўз
малакаси билан ғурурланиши, уртоклари хурматига сазовор бўлиш ва х.к.лар ҳам
мухимдир. Кўпчилик кишилар шахсий фаровонликка бошқалар ҳисобига эришилган
шахсий муваффакият оркали эмас, мамлакат иқтисодиѐтига кушган меҳнати ҳисобига
эришиш лозимлигини таъкидлайдилар.
Изланишлар
меҳнат
меҳнатга
нисбатан
муносабатга
таъсир
этувчи
рағбатлантирувчи омиллар қуйидаги тартибда тақсимланишини кўрсатди: меҳнат моҳияти,
иш ҳақи, юқори лавозимга эга бўлиш имконияти, ишнинг қизиқарлилиги, меҳнатни ташкил
этиш, маъмуриятнинг ишчига нисбатан муносабати.
Do'stlaringiz bilan baham: