Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги андижон машинасозлик институти


Стратегик фикрлаш ва унинг афзалликлари



Download 7,23 Mb.
Pdf ko'rish
bet119/339
Sana24.02.2022
Hajmi7,23 Mb.
#191983
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   339
Bog'liq
2 5370732693841513713

 
Стратегик фикрлаш ва унинг афзалликлари 
 
Фирманинг ижрочи директори стратегия бўйича энг таъсирли ва жавобгар менежер 
бўлиб ҳисобланади. Асосий директор лавозими вазифаларини қўювчи функцияларни 
бажаришни кўзда тутади. У мақсадларни белгилайди, стратегияни, уни бажариш йўлларини
ишлаб чиқади. 
Ишлаб чиқариш, маркетинг, молия, кадрлар ва бошқа функциялар бўйича 
вице-президентлар ҳам стратегия ишлаб чиқадилар ва уни амалга ошириш бўйича жавобгар 
ҳисобланадилар. Ҳар бир менежер ўзининг жавобгарлик сохаси бўйича стратегияни ишлаб 
чиқиш ва унинг бажарилишини кузатиб боради. 


198 
Диверсификацияли компанияларда бир неча тармоқларда бошқарув талаб этилиб, 
стратегия бўйича менежерларнинг 4 даражаси мавжуд бўлади: 
-ижрочи директор ѐки юқори бошқарув погонаси раҳбари; 
-алохида корхоналарнинг фойда ва зарарлари учун жавобгар менежерлар; 
-муайян ишлаб чиқариш бўлинмаси бўйича функционал менежерлар; 
-асосий оператив бўлинмалар ва регионал бўлимлар менежерлари; 
Хусусий компаниялар ва корхоналарда одатда стратегия бўйича битта ѐки иккита 
менежер мавжуд бўлади.
Стратегик менежерга қўйиладиган асосий талаблар. 
Бугунги кундаги мураккаб ва тез ўзгарувчан вазиятда рақобатлашиш учун фирма 
стратегияни ишлаб чиқишни бошқарувчиларни - стратегик менежерларни аниқлаб олиши 
лозим. Уларнинг вазифаси - бутун ташкилот фаолиятининг маълум бир йўналишда 
боришини таъминлашдир (улар кўпинча комплекс менежерлар деб аталади). Улар 
бизнеснинг айрим функцияларининг (ходимлар, таъминот, ишлаб чиқариш, савдо, 
мижозларга хизмат кўрсатиш, ҳисоб) бажарилишини таъминлайдиган функционал 
менежерлардан фарқ қилади ва бутун ташкилотни стратегик жихатдан бошқариб, 
компанияда ўзига хос ўрин эгаллайди. 
Э.Враппнинг фикрича (Чиқаго университети), энг омадли стратегик менежерлар 
қуйидаги хислатларга эга бўлиши керак: 
- кўп нарсадан яхши хабардор бўлишлари, 
- ўз вақти ва энергиясини бошқара олишлари, 
-яхши сиѐсатчи бўлишлари (консенсус топа олишлари),
-экспертларга ўхшаб «бир нарсага ѐпишиб олмасликлари», 
-дастурни хусусий йўналишларда илгари сура олишлари лозим. 
Кўп нарсадан хабардор бўлиш бошқарувнинг турли поғоналарида кенг кўламли 
бошқарув қарорларини қабул қила олишга имкон беради. Менежерлар ташкилотнинг турли 
қисмларида ахборот манбалари тармоғини ташкил қилишлари керак, бу уларга оператив 
воқеликдан хабардор бўлиб туришга имкон беради. 
Улар ўз вақти ва энергиясини турли ишлар, қарорлар ва муаммолар ўртасида тўгри 
тақсимлай олишлари керак. Улар қачон жавобгарликни тақсимлаш кераклиги, қайси пайтда 
эса хусусий муаммоларга аралашиш кераклигини билишлари лозим. 
Яхши сиѐсатчи ўз фикрлари асосида консенсус топа олиш санъатини эгаллаган 
бўлиши, уларни ўз обрўси билан илгари суриш учун босим кўрсатмаслиги керак. У 
диктатор эмас, балки коалициянинг аъзоси ѐки раҳбари сифатида иш тутиши лозим. 
Ўзгарувчан дунѐ стратегик менежердан мослашувчанликни талаб қилади. У 
маневрларга ва вужудга келган вазиятга мослашишга тайѐр туриши керак. Бу эса фирма 
маълум бир мақсадларсиз иш тутса-да, бироқ уларни ўзгартиришга тайѐр туриши 
кераклигини англатади. 

Download 7,23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   339




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish