Режалаштириш – менежментнинг асосий функцияси сифатида ташкилот
аъзоларининг умумий мақсадларга эришиш йўлидаги ҳаракатларининг ягона йўналишини
таъминловчи таъсир ўтказиш чора – тадбирларини шакллантириш фаолиятидир.
Бошқариш жараѐни сифатида режалаштириш ўз ичига концепция, проғноз, дастур, режа
сингари таъсир ўтказиш воситаларини олади.
Концепция - ғоя, уни шакллантиришнинг назарий ва услубий асослари, амалга
оширишни асослаш, унинг усул ва шартлари. Ҳар қандай назарий иқтисодий масала уни
иқтисодиѐтда тадбиқ этилгунча концепцияни шакллантириш босқичини ўтади.
Проғноз – фирма, корпорация, иқтисодиѐт, жамиятнинг келгуси ҳолатини илмий
асосланган ҳолда олдиндан кўриш. Бизнесда проғнозлар мураккаб ижтимоий – иқтисодий
масалалар бўйича тузилади ва кўпроқ стратегик бошқарувда қўлланилади.
Дастур – умумий мақсад билан бирлашган, аниқ якуний натижага эга, кўп ресурслар
жалб этилишини талаб этадиган, иқтисодиѐтнинг турли соҳалари идоралари, ташкилотлари
ва шахсларининг биргаликдаги хатти- ҳаракатлари билан амалга ошириладиган ишлар,
чора – тадбирлар, топшириқларнинг тугалланган мажмуидир. Мақсадли – комплекс
дастурларнинг афзаллиги шундаки, улар якуний натижага қатъийроқ равишда
йўналтирилган, ходимлар фаолиятини назорат қилиш ва мотивлаштиришнинг самаралироқ
тизими шакллантирилган, бюрократик тартиб - қоидалар қисқартирилган,
бошқаришнинг тезкорлиги ортган, фаолиятни мувофиқлаштириш ва тартибга солишнинг
аниқ тизими мавжудлигидир.
Тартибга солиш – ижтимоий – иқтисодий тизим фаолиятини объектив қонунлар,
принциплар амал қилиш доирасида ушлаб туриш ҳамда объектив жараѐнлар ва
тенденциялар намоѐн бўлишига шароит яратишдир.
Тартибга солиш функцияси мазмуни менежмент даражалари бўйича ўзгаради:
бошқариш даражаси қанчалик қуйироқда бўлса, бу функцияга ишлаб чиқариш ва хизмат
кўрсатиш жараѐнларининг узлуксизлигини, моддий, меҳнат, ахборот, молиявий оқимлар
ҳаракатини таъминлаш фаолияти шунчалик кўпроқдир.
Ташкил этиш – менежментнинг асосий функцияси сифатида мақсадларга эришиш
йўлида инсонларнинг биргаликдаги фаолиятларини тартиблаштириш бўйича ҳаракатлар,
усул ва воситалар турларидир. Ташкил этиш менежмент функцияси сифатида объектни
шакллантиради, уни такомиллаштиради, фаолият кўрсатиш тартибларини ишлаб чиқади,
бошқарув тизимида ички ва ташқи боғланишларида ўзгаришларга мослашиш
механизмларини шакллантиради. Шунинг учун, бошқаришни ташкил этиш - бу тизимли ва
вазиятли оммилларни ҳисобга олган ҳолда комплекс ѐндошиш асосида ижтимоий –
иқтисодий тизимнинг барқарорлиги ва эгилувчанлиги шароитларини яратишдир.
Бошқаришни ташкил этиш функцияси ўз ичига ташкил этилаѐтган фаолиятни амалга
ошириш учун зарур бўлган ишлар турларини шакллантириш ва асослашни, фаолиятнинг
ҳар бир тури бўйича компетенцияни, яъни ҳаракатлар ва қарорлар қабул қилишнинг
имкониятлари ѐки чегараларини аниқлаш, ваколатларни , яъни қарорлар қабул қилиш
ҳуқуқини белгилаш, масъулиятни , яъни қабул қилинган қарорлар учун жавобгарлик
турлари ва чораларини белгилашни ўз ичига олади. Бу маълумотлар асосида ходимларнинг
професионал таркиби ва ахборот таъминоти тизими шакллантирилади. Натижада бошқарув
поғоналари, бошқарув бўғинлари ва улар орасидаги боғланишлар тизими шаклланади.
Мотивлаштириш фунцияси ходимлар фаолиятини мақсад сари йўналтиришни
асослаш билан боғлиқ бўлиб, бунда бошқарувчи инсонлар хатти – ҳаракатларига сабаб
бўлувчи эҳтиѐжлар, манфаатлар, рағбат, интилиш, ишдан қониқиш каби омилларни ҳисобга
олган ҳолда бошқарув таъсирини амалга оширишни назарда тутади.
202
Do'stlaringiz bilan baham: |