1. Бошқариш жараѐнининг моҳияти ва элементлари.
Бошқаришга турлича таърифлар берилган, лекин ягона қабул килинган таъриф
йўқ. Системалар нуқтаи-назаридан олиб қаралганда, бошқариш жараѐни - бу маълум
системани мувозанатда ушлаб туриш ѐки уни сифат жиҳатдан бошқа ҳолатга ўтказиш
учун амалга ошириладиган таъсирлар йиғиндисидир. Бошқариш жараѐни бир-бирига
боғлиқ бир неча кетма-кет бажарилувчи вазифалардан иборат бўлиб, улар бошқариш
функциялари дейилади. Булар қуйидагилар: режалаштириш, ташкил этиш,
мувофиқлаштириш ва асослаш, назорат функциялари.
Режалаш-
тириш
Ташкил
этиш
мувофиқла
штириш ва
асосл.
Назорат
1-чизма. Бошқаришнинг асосий функциялари ва уларнинг ўзаро боғлиқлиги.
Бу функциялар бошқаришнинг асосий функциялари дейилади. Булардан ташқари
бевосита ташкилотнинг ўз хусусиятларига боғлиқ хусусий функциялари ҳам мавжуд.
Масалан, ҳисоб-китоб юритиш, хўжалик ишларига раҳбарлик, ўқув жараѐнини ташкил
этиш ва бошқалар. Бошқаришнинг ҳар бир функцияси ўз навбатида жараѐн бўлиб, ўз
ичига бир неча вазифаларни олади.
Бошқаришнинг функциялари амалга ошиши учун тизим элементларини, уларнинг
муносабатлари ва вазифаларини бир-бирига бирлаштирувчи боғланишлар зарурдир.
Ташкилотлардаги боғланишлар ѐки муносабатлар икки оқим орқали ўрнатилади, булар -
моддий оқим ва ахборотлар оқими. Одамлар орасидаги шаклланган ва бошқариш
жараѐнида таъсир кўрсатиладиган муносабатлар асосан ахборот оқими орқали
ўрнатилади. Бошқарув функцияларини амалга ошишини таъминловчи ва система
элементлари орасидаги алоқани таъминловчи жараѐнлар боғловчи жараѐнлар дейилади.
Уларга коммуникациялар ва қарорлар қабул қилиш киради Булар ҳам ўз навбатида
жараѐнлар бўлиб, бир неча вазифаларни ўз ичига олади.
200
Функция (лот. фунcтио) – кўп маънога эга тарқаган сўз бўлиб, мажбурият, фаолият
доираси, вазифани билдиради. Бу тушунча барча фаолият турлари ва билим соҳаларида
фойдаланилади.
Менежмент категорияси сифатида функция бошқарув фаолиятининг муҳим тури ѐки
менежмент моҳиятининг намоѐн бўлиши соҳаси сифатида инсонлар ўртасидаги
муносабатларнинг объектив зарур турини ифодалайди.
Менежмент функцияси бошқарув таъсирини шакллантиришнинг эҳтимоллик соҳаси
сифатида маълум муаммони хал қилишга доир чора – тадбирлар ва таъсир кўрсатиш
усулларини ишлаб чиқиш ҳамда уларни бажариш бўйича ўзаро боғлиқ тўхтовсиз хатти –
ҳаракатларни амалга оширишни назарда тутади. Шунинг учун функция бошқарув
жараѐнининг вақт ва маконда аниқликка, якуний натижавийликка эга объектив зарур
соҳаси сифатида кўрилади.
Бошқарув жараѐни – бу бошқарув ходимлари томонидан ижтимоий – иқтисодий
тизимнинг мақсадларига эришиш йўлида бошқариш принциплари, усул ва воситаларини
қўллаш асосида маҳсус технология бўйича менежмент функцияларини амалга оширишнинг
ўзаро боғлиқ бўлган хатти – ҳаракатларнинг узлуксиз кетма – кетлигидир. Менежмент
функцияларини тадқиқ қилишга жараѐнли ѐндошиш моҳияти шундан иборат.
Маъмурий бошқарув назариясини ишлаб чиққан Анри Файолғ ХХ асрнинг бошида
маъмурий жараѐннинг беш бошланғич функциялари ѐки элементларини туркумлаган.
Булар: олдиндан кўриш, ташкил этиш, фармойиш бериш, келишиш, назорат
функцияларидир.
Менежментнинг жаҳон амалиѐти ва замонавий адабиѐтларни таҳлил қилиш шуни
кўрсатадики, бошқарув жараѐнининг функционал концепцияси кенг ҳолда қўлланилиб,
функцияларнинг таркибида баъзи бир фарқлар бўлишига қарамасдан, ташкилотни
бошқариш циклини менежмент функцияларининг кетма – кетлиги сифатида аниқлаш
тенденцияси кузатилмоқда.
Тизимни ташкил қилувчи омил сифтида менежмент функцияси ижтимоий –
иқтисодий тизимнинг ривожланиш шароитлари билан чамбарчас боғлиқ. Шу сабабли,
менежмент функциялари жамият ривожланишининг маълум босқичи ва мақсадларига мос
бўлиши керак.
Буларнинг барчаси менежмент функциялари мазмуни, моҳияти ва фойдаланиш
шароитларини аниқлаштиришга комплекс ѐндошишни тақозо этади.
Менежментнинг жараѐн сифатида моҳиятини асосий функциялар ѐритиб беради.
Булар : режалаштириш, ташкил этиш, мувофиқлаштириш ва тартибга солиш, мотивация ва
назорат функцияларидир.
Замонавий менежмент функциялари мазмунида хўжалик фаолияти иштирокчилари
ўртасидаги, иш берувчилар, давлат, ижтимоий ташкилотлар ва бошқалар ўртасидаги
муносабатлар хусусиятлари акс этади.
Менежерлар учун менежмент функциялари гуруҳларининг ўзаро боғлиқлиги ва
ҳаракатини билиш менежмент тизимларини шакллантириш ва амал қилиш соҳасида тўғри
қарорлар қабул қилиш учун шароитлар яратади.
Мамлакатимизда амалга оширилаѐтган иқтисодий ислоҳотлар менежмент
функцияларини ташқи ва ички муҳит ўзгаришларига юқори даражада мослашувчан
бўлишини тақозо этади.
Мослашувчанлик дейилганда менежмент функциясининг ижтимоий – иқтисодий
ўзгаришида ўз сифат белгиларини сақлаб қолиш имконияти тушунилади.
Менежментнинг асосий функцияларининг бош хусусияти – уларнинг ҳар бири
ижтимоий – иқтисодий тизимнинг умумий натижаларига эришиш учун ходимлар
201
фаолиятига таъсир кўрсатиш ва уларни фаоллаштириш усулларини ишлаб чиқишни
бошқариш жараѐнидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |