196
Ишлаб чиқариш, маркетинг, молия, кадрлар ва бошқа функциялар бўйича
вице-президентлар ҳам стратегия ишлаб чиқадилар ва уни амалга ошириш бўйича жавобгар
ҳисобланадилар. Ҳар бир менежер ўзининг жавобгарлик сохаси бўйича стратегияни ишлаб
чиқиш ва унинг бажарилишини кузатиб боради.
Диверсификацияли компанияларда бир неча тармоқларда бошқарув талаб этилиб,
стратегия бўйича менежерларнинг 4 даражаси мавжуд бўлади:
-ижрочи директор ѐки юқори бошқарув погонаси раҳбари;
-алохида корхоналарнинг фойда ва зарарлари учун жавобгар менежерлар;
-муайян ишлаб чиқариш бўлинмаси бўйича функционал менежерлар;
-асосий оператив бўлинмалар ва регионал бўлимлар менежерлари;
Хусусий компаниялар ва корхоналарда одатда стратегия бўйича битта ѐки иккита
менежер мавжуд бўлади.
Стратегик менежерга қўйиладиган асосий талаблар.
Бугунги кундаги мураккаб ва тез ўзгарувчан вазиятда рақобатлашиш учун фирма
стратегияни ишлаб чиқишни бошқарувчиларни - стратегик менежерларни аниқлаб олиши
лозим. Уларнинг вазифаси - бутун ташкилот фаолиятининг маълум бир йўналишда
боришини таъминлашдир (улар кўпинча комплекс менежерлар деб аталади). Улар
бизнеснинг айрим функцияларининг (ходимлар, таъминот, ишлаб чиқариш, савдо,
мижозларга хизмат кўрсатиш, ҳисоб) бажарилишини таъминлайдиган функционал
менежерлардан фарқ қилади ва бутун ташкилотни стратегик жихатдан бошқариб,
компанияда ўзига хос ўрин эгаллайди.
Э.Враппнинг фикрича (Чиқаго университети), энг омадли стратегик менежерлар
қуйидаги хислатларга эга бўлиши керак:
- кўп нарсадан яхши хабардор бўлишлари,
- ўз вақти ва энергиясини бошқара олишлари,
-яхши сиѐсатчи бўлишлари (консенсус топа олишлари),
-экспертларга ўхшаб «бир нарсага ѐпишиб олмасликлари»,
-дастурни хусусий йўналишларда илгари сура олишлари лозим.
Кўп нарсадан хабардор бўлиш бошқарувнинг турли поғоналарида кенг кўламли
бошқарув қарорларини қабул қила олишга имкон беради. Менежерлар ташкилотнинг турли
қисмларида ахборот манбалари тармоғини ташкил қилишлари керак, бу уларга оператив
воқеликдан хабардор бўлиб туришга имкон беради.
Улар ўз вақти ва энергиясини турли ишлар, қарорлар ва муаммолар ўртасида тўгри
тақсимлай олишлари керак. Улар қачон жавобгарликни тақсимлаш кераклиги, қайси пайтда
эса хусусий муаммоларга аралашиш кераклигини билишлари лозим.
Яхши сиѐсатчи ўз фикрлари асосида консенсус топа олиш санъатини эгаллаган
бўлиши, уларни ўз обрўси билан илгари суриш учун босим кўрсатмаслиги керак. У
диктатор эмас, балки коалициянинг аъзоси ѐки раҳбари сифатида иш тутиши лозим.
Ўзгарувчан дунѐ стратегик менежердан мослашувчанликни талаб қилади. У
маневрларга ва вужудга келган вазиятга мослашишга тайѐр туриши керак. Бу эса фирма
маълум бир мақсадларсиз иш тутса-да, бироқ уларни ўзгартиришга тайѐр туриши
кераклигини англатади.
Do'stlaringiz bilan baham: