Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги андижон машинасозлик институти


Стратегик менежментнинг бешта вазифаси



Download 7,23 Mb.
Pdf ko'rish
bet115/339
Sana24.02.2022
Hajmi7,23 Mb.
#191983
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   339
Bog'liq
2 5370732693841513713

Стратегик менежментнинг бешта вазифаси 
Стратегия умумий тарзда фирманинг мавқеини мустахкамлаш, истеъмолчиларнинг 
талабларини қондириш ва қўйилган мақсадларга эришишга қаратилган бошқариш 
режасидир. Аниқ стратегияни танлаш - ривожланишнинг мумкин бўлган турли йўллари ва 
усуллари ичидан энг мақбўлини танлаб олиш демакдир.
Фирмани бошқариш режаси қуйидаги асосий функция ва бўлинмаларни ўз ичига 
олади: таъминот, ишлаб чиқариш, молия маркетинг, ходимлар, илмий тадқиқотлар ва 
ишланмалар. Стратегик танлаш - бу бизнес ечимлар ва рақобатга бардошлилик 
ҳаракатларини ягона тизимга боғлаш демакдир.
Стратегияни ишлаб чиқиш менежерларнинг асосий функцияларидан биридир. 
Баъзи менежерлар кучли стратегия ишлаб чиқадилар, бироқ уни ҳаѐтга тадбиқ эта 
олмайдилар. Бошқалари ўртача стратегия ишлаб чиқадилар ва уни моҳирона амалга 
оширадилар. Стратегия қанчалик яхши ўйланган ва моҳирона амалга оширилган бўлса, 


193 
компаниянинг мавқеи шунчалик кучаяди. Бошқариш яхши ташкил этилган компаниялар 
ҳам кутилмаган нохуш вазиятларга дуч келади. Пировард натижада яхши стратегия бозорда 
кучли мавқени эгаллаш, кутилмаган ҳолатларга, кучли рақобатга ва ички муаммоларга 
қарамай муваффақиятли ишлашга замин яратади.
«Менежмент асослари» курсидан бизга маълумки, менежмент қуйидагиларни 
аниқлашдан иборатдир: 
-«биз қаердамиз?» 
- «қаѐққа кетяпмиз?» 
- ―фаолиятимизнинг мақсадлари қандай?‖ 
- ―мақсадга эришиш йўллари қандай ?‖ 
- оптимал йўлни танлаш мезонлари нималардан иборат? 
- пировард натижа қандай бўлиши керак? 
Бу саволларнинг жавоблари келгуси бошқарув циклларида фойдаланиш учун мақсад 
ва натижаларни аниқлаш учун ўта мухимдир. 
Стратегик менежмент компаниянинг узоқ муддатли мақсадлар ва фаолиятига 
таъаллуқлидир. Айтиш мумкинки, стратегияни (ҳаракатлар тарзини) ва унинг аниқ 
воситаларини ифодалаш бошқарувнинг негизини ташкил қилади ва компанияда 
менежментнинг яхши йўлга қўйилганлигини кўрсатувчи энг тўғри белги бўлиб хизмат 
қилади. 
Стратегик менежментнинг мазмуни қуйидагилардан иборат: 
- фирма бизнесининг йўналиш ва асосий мақсадларни белгилаб олиш; 
- фирманинг ташқи муҳитини таҳлил қилиш; 
- ундаги ички вазиятни таҳлил қилиш; 
- фирма ѐки хўжаликнинг ўрта бўғинларида стратегияни танлаш ва ишлаб чиқиш;
- диверсияланган фирманинг портфелини таҳлил қилиш; 
- унинг ташкилий структурасини лойиҳалаш; 
- интеграция даражасини ва бошқарув тизимини танлаш; 
- «стратегия - структура - назорат» мажмуасини бошқариш, 
- фирма фаолиятининг баъзи соҳалардаги сиѐсатини ва унинг феъл-атвор 
меъѐрларни белгилаш, 
- компания стратегия ва натижаларининг тескари алоқасини таъминлаш, 
- стратегияни, структурани ва бошқарувни такомиллаштириш. 
Буларнинг барчаси 1-расмда келтирилган. 
Стратегия - ташкилотнинг ташкилий вазифа ва мақсадларига эришишда 
фойдаланиладиган ташкилий хатти-ҳаракатлар ва бошқарувга ѐндашувлари тарзидир.
Бизнес сохасини белгилаш, мақсадни белгилаш, қисқа ва узоқ муддатли вазифаларни 
(дастурларни) аниқлаш, мақсадга эришиш стратегиясини белгилаб олиш стратегик режани 
ташкил қилади. 
Фирма стратегиясини яратиш ўзаро боглиқ 5 та қисмдан иборат:
1) тижорат фаолиятининг турини аниқлаш ва фирма ривожланишининг йўналишини 
белгилаш, яъни мақсадни аниқлаб узоқ муддатли истиқболни белгилаш; 
2) умумий мақсадларни ишнинг аниқ йўналишларига айлантириш; 
3) кўзланган кўрсаткичларга эришиш учун танланган режани моҳирона амалга 
ошириш; 
4) танланган стратегияни самарали ижро этиш;
5) бажарилган ишни баҳолаш, бозордаги вазиятни таҳлил қилиш, фаолиятнинг узоқ 
муддатли асосий йўналишларига, мақсадларга, стратегияга ѐки уни амалга ошириш 
усулларига тузатишлар, янги ғоялар киритиш .
А) Компания стратегиясининг асосий масаласи қуйидагича: «Компаниямизни биз 
қандай тасаввур қиламиз, нима қилмоқчимиз ва нимага эришмоқчимиз ?»


194 
«Биз киммиз, нима қиляпмиз ва қаѐққа кетяпмиз»- деган саволнинг жавоби 
фирманинг йўналишини белгилаб, кучли ўзига хосликни ишлаб чиқиш имконини беради. 
Компания нима қилаѐтгани ва нима қилмоқчи эканлиги компаниянинг миссиясини 
англатади. Менежер ўз компаниясининг бозордаги ўрнини қандай тасаввур қилиши эса 
компаниянинг стратегик кўришини шакллантиради. 
Менежерларнинг асосий функцияси қуйидагилардан иборат: 

Download 7,23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   339




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish