С ў р о в - бу шахсни ҳарид қобилияти билан мустаҳкамланган талабидир.
Т о в а р деб, истеъмолчининг эҳтиѐжини ѐки талабини қондириш учун бозорга
таклиф этиладиган ҳамма нарсаларга айтилади.
Агар таклиф этилган товар истеъмолчининг талабига мос келмаса, талаб
қондирилмайди (1-ҳолат). Агар таклиф этилган товар истеъмолчининг талабига қисман
мос келса, талаб қисман қондирилади (2-ҳолат). Агар, таклиф этилган товар
истеъмолчининг талабига тўла мос келса, талаб тўла қондирилади (3-ҳолат). Бундай товар
и д е а л т о в а р дейилади. Менежер бошқаришни тўғри ташкил этиб, қанча кўп идеал
товарларни бозорга таклиф этса, ташкилот шунчалик самарага эришади.
А Б А Б А
товар талаб товар талаб товар
Б
талаб
1-ҳолат. 2-ҳолат. 3-ҳолат.
Айирбошлаш деб, томонларнинг хохишига қараб, бирон нарсанинг ўрнига бошқа
нарса бериш жараѐнига айтилади.
Ихтиѐрий айрибошлаш учун бешта шарт-шароит бўлиши керак:
1.Томонлар камида иккита бўлиши керак.
2.Ҳар қайси томоннинг маълум нарсаси бўлиб,бу бошқа томонни қизиқтирадиган
бўлсин.
3.Ҳар қайси томон ўзаро киришадиган ва ўз товарини олиб кела оладиган
қобилиятга эга бўлиши керак.
4.Таклифларни қабул қилишда ѐки уни инкор этишда томонлар тўла эркин бўлиши
керак.
5.Ҳар қайси томон иккинчи томон билан алоқада бўлса, мақсадга мувофиқ
бўлишига ишониш керак.
Талабнинг ҳолати қуйидагича бўлиши мумкин:
1-чизма
Талаб
қониқарсиз талабнинг тушиши
талаб
талабнинг тартибга тушмайдиган
йўқлиги талаб
ѐпиқ талаб тўлиқ талаб
оқилона бўлмаган талаб
188
Ташкилотни маркетинг орқали бошқариш
Маркетинг орқали бошқариш деганда - ташкилот фойдасининг, таъминот
ҳажмининг ўсиши, бозордаги мавқени ошириш мақсадларига эришиш, ҳарид қилувчилар
(истеъмолчилар) билан фойдали айрибошлаш мақсадида алоқа ўрнатиш ва уни
мустаҳкамлаш учун таҳлил, режалаштириш ва назорат ишларини амалга оширишни
тушунамиз.
Маркетингни бошқариш бу содда қилиб айтганда талабни бошқариш демакдир.
Талабнинг ҳолатига қараб, маркетингни бошқариш концепцияси ишлаб чиқилади.
Бу концепцияда қуйидагилар ҳисобга олинади:
1.Ишлаб чиқаришни такомиллаштириш дастури ишлаб чиқилади. Бунда хом-ашѐ
ва материалларнинг сифати, янги технологияларни жорий қилиш, меҳнатни ташкил
этишнинг илғор усулларига ўтиш ва ишлаб чиқаришни такомиллаштирувчи бошқа
омиллар ҳисобга олинади.
2.Товар маҳсулотини такомиллаштириш йўллари ишлаб чиқилади. Бунда ишлаб
чиқиладиган маҳсулотнинг турлари ва сифати ҳисобга олинади. Агар корхона маҳсулотига
талаб йўқ бўлса ѐки талаб тушиб бораѐтган бўлса, унда янги маҳсулот ишлаб чиқариш
йўллари қидирилади.
2-чизма
маркетингни
бошқариш
концепцияси
Ишлаб чиқаришни
такомиллаштириш конц.-
си
Товар
маҳсулотларини
Такомиллаштириш
коммерция
фаолиятини
интенсивлаштириш
маркетинг
концепцияси
Маркетингнинг
ижтимоий-этик
концепцияси
3.Ҳаридорга товарни сотиш йўлларини ишлаб чиқилади.
4.Бозор эҳтиѐжи ва талабини ўрганиб, рақобатчига нисбатан самарали ва маҳсулли
ишлаш ва юқоридагиларни таъминлаш.
189
5.Бозор талаб ва эҳтиѐжларини аниқлаб, рақобатчига нисбатан самарали ва маҳсулли
фаолият кўрсатиб, ҳаридор ва жамиятга муваффақият келтириш.
3-чизма
Маркетингни
бошқариш
Жараѐни
Бозор имкониятларини
таҳлил қилиш (ахборот,
маркетинг муҳити, шахсий
истеъмол
бозори,
корхоналар бозори.)
Мақсадли бозорларни
танлаш
(талаб
ҳажмини
аниқлаш,
бозорни
сегментлаштириш
ва
мақсадли
сегментни
танлаш.)
Маркетинг мажмуини
ишлаб чиқиш
-товар ишлаб чиқариш;
-товарларга
нарх
белгилаш;
-товарларни таркатиш
усуллари;
-таъминотни
ирағбатлантириш.
Маркетинг
тадбирларини ҳаѐтга тадбик
этиш,
стратегия,
режалаштириш ва назорат.
4-чизма
Маркетинг мажмуини қуйидагича тасаввур қилиш мумкин.
Маркетинг мажмуи
Товар
тарқатиш
усуллари
Мақсадли бозор
Баҳо
Манфаатдорлик
Маркетинг мажмуида - мақсадли бозорга таклиф этилаѐтган товар турлари ва
нархлари, хизмат кўрсатиш, манфаатдорлик масалалари, шунингдек товарларни тарқатиш
усулларини ҳисобга олиш катта аҳамиятгя эгадир. Мақсадли бозорда товарлар-чакана,
улгуржа, арзон баҳоларда ва қарзга ҳам сотилади. Товарларни тарқатишда турли усуллар
қўлланилади, лекин асосий эътибор товарнинг сифати бузилмаслигига эътибор
қаратилади. Товарларни сотишда, уни сифатлилигига ва яхшилигига ишонтирилиш усули
қўлланилади. Айниқса, товарлар номи чиққан магазинларда сотилади. Бу ишларни
бошқаришда маркетинг хизмати бошқарувчилари қатнашади. Уларни бошқариш
структураси қуйидаги схемада келтирилган:
190
5-чизма
Маркетинг бўйича вице- президент
Маркетинг
хизматини
бошқарувчиси
Реклама ва
таркатишни
бошқарувчиси
Тарқатиш ва
сотиш
бошқарувчиси
Маркетингни
тадқиқот қилувчи
бошқарувчи
янги товарлар
бўйича бошқарувчи
Do'stlaringiz bilan baham: |