Мураббий – менежер. Ишлаб чиқариш жарѐнлари мураккблашиб боргани сайин
ходимларга қўйиладиган талаблар ортади. Бир томондан ходимларнинг технологик
билимларини ошириш эҳтиѐжи пайдо бўлса, иккинчи томондан улар ҳаѐт фаолиятининг
маънавий томонларини камолотга етказиш заруорияти тугилади.
181
Инноватор - менежер. Фан техника тараққиѐтининг информацион юксалиш
шароитларида(биринчи юксалиш кишлок хужалик экинларини жорий этиш билан, иккинчи
саноатнинг тубдан ўзгариш билан боғланган). Менежерлик ишининг энг мухим
томонларидан бири инновациялар бўйича фаолият олиб боришдир. Шиддат билан давом
этаѐтган фан-техника инкилоби шароитларида инновациялар хусусида кимки сусткашлик
киладиган бўлса, у тез орада оркага утиб колади. Иннновацияларнинг зарурлигини
тушунтириш жуда осон. Эскириб колган асбоб ускуналарни тиклаш, янгиликларни жорий
этишдан маблаг тежаб колишдан кура янги техника ва технология базасида меҳнат
унумдорлиги ва маҳсулот сифатини кутариш анча осон ва тезрок бўлади.
Маънавий қадриятларимиз: а) ишлаб чиқаришин такомиллаштириш йўли билан
миллатга хизмат қилиш; б) халоллик; в)уйғунлик ва ҳамкорлик; г) сифат учун кураш; д) ўз
қадрини билиш ва буйсуниш; е) фирма билан пайваста бўлиб яшаш; ж) фирмага
миннатдорчилик.
Бизнесни ташкил этиш
Замонавий тарифларга кўра бизнес тижорат иши, тадбиркорлик фаолиятидир.
Бизнес сўзини якинда ҳам мутахассислардан ташкари хнеч ким олмасди. Хусусий мулкдан
одамлар куркишар эди. Кризислар, ракобат, ишсизлик деган нарсалар асосан капиталистиқ
мамлакатларга хос хусусият эди. Кишини ўз манфаатлари давлат манфаатларидан кейин
туриши керак деган тамойил одамлар қулоғига сингдирилган эди.
80-90 йилларда ғарб мамлакатлари шарқни бир қанча давлатлари тадбиркорлик ва
бизнесни бозор иқтисодиѐтига олиб кирди ва шу туфайли иқтисодиѐт ва техника улкан
муваффакиятларни қўлга киритгани мамлакатларни тажрибасини кўрсатиб берди.Лекин
бизнесни фақатгина шахсий бойлик даромад орттириш манбаидир деган хато таърифлар
бор.
Ҳақиқий бизнесни асоси тадбиркорликдир. Тадбиркор бўлиш деган сўзни тагида
бирир ишни бошлаш, бажариш, уддалаш, яъни аниқ тайинли иш билан шуғулланиш деган
маъно ѐтади.Бирок бизнес «сехрли таѐкча» ѐки «очил дастурхон» дегани экан деганлар
янглишадилар. Бизнес ўз ҳолича муваффакиятга олиб бормайди. Унинг заминида ҳамиша
меҳнат, уддабуронлик, моҳирлик, билимдонлик ва ташаббус ѐтади. Бу хусусиятлар ҳаммаси
менежментга хос хусусиятлар ҳисобланади. Ҳақикий бизнесмен талаб ва таклифни, пул
саноғига етишгина эмас, замонавий менежмент сир асрорларини ҳам билиши, ҳисоботлар
тизимини баҳо сиѐсатини тушунадиган, келажакни кура биладиган бўлиши керак.
Бизнес хозирги кунда халқаро тус орлиб бораѐтганлииг сабабли юқорида
айтилганлардан ташкари, чет тилларини ҳам билиши зарур.Ҳар бир тадбиркор ўз
фаолиятини бошлар экан, бозор талаб ва таклиф қонунларини яхши билиши, молиявий,
аклий ҳамда меҳнат ресурсларига келгусида қандай тасаввурга эга бўлиши, шунингдек, иш
ресурсларидан самарали фойдалана билиши керак. Бизнесни ўз стратегия ва тактикаси бор.
Унинг стратегик мақсади фойдани энг кўп даражасига етказишдир. Тактик мақсадщи ҳар
бир контрагент ўз вақтида ва мавжуд шарт шароитларидан фойдаланган ҳолда муомалада
бўлиб шу стратегияни амалга оширишдир.
Тадбиркорлик тўғрисидаги Республика қонунига асосан Ўзбекистонда қуйидагилар
бизнес субъектлари бўла олади:
-Ақлли, хуши расо бўлиб, ўз иши юзасидан қонун олдида жавоб бера оладиган
фуқаро;
-
Фуқаролар гуруҳи, жумладан давлатга, кооперативга қарашли ва бошқа турдаги
корхона – жамоа бизнеси;
-
Чет эл фуқароси ѐки юридик шахси шунингдек фуқаролиги бўлмаган шахслар, булар
республика қонунларида кўзда тутилган ваколатлар доирасида фаолият олиб
боришлари мумкин;
182
-
Аралаш мулк субъектлари.
Do'stlaringiz bilan baham: |