Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги андижон машинасозлик институти



Download 7,23 Mb.
Pdf ko'rish
bet127/339
Sana24.02.2022
Hajmi7,23 Mb.
#191983
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   339
Bog'liq
2 5370732693841513713

Ташки тақдирланиш эса меҳнат қилиш жараѐнида пайдо бўлмайди, балки у 
ташкилот томонидан берилади. Бунга мисол килиб – иш хаки, мукофот, хизмат погонаси 
бўйича кутарилиш, бино бурчагидаги кабинетни бериш, хизмат автомобилини ажратиш ва 
хакозолар . Тақдирланишни ҳам икки турга ажратиш мумкин: 

моддий; 

маънавий. 
Жараѐнли мотивация назарияси йуналишга тегишли бўлган кишиларни 
мотивациялаш бўйича буюк бобокалонимиз, олим Юсуф Хос Хожиб, ўзининг «қутадғу 
билиг» деб номланган тарихий асарида шундай деган эди: « Хизмат ахли уз меҳнати 
натижасидан умидвор туради. Умидини топмаган ходимнинг кўнгли синади... . Хизматига 
лойик тақдир(«тақдирланган».муаллифлар) курган ходимнинг боши кўкка етади». 
Бундан куриниб турибдики, Америкалик олим Виктор Врумнинг «кутиш 
назарияси»даги(1964йил) ғояларни буюк юртдошимиз Юсуф Хос Хожиб бундан карийб 
850 йил мукаддам уз асарларида баѐн этган эди. 
Ўзбекистон Республикаси Биринчи президенти И.А.Каримов ўзининг «Ўзбекистон 
иктисодий ислоҳотларни чукурлаштириш йўлида» асарида шундай деб ѐзган эди: «...Бунда 
ислоҳотлар инсон манфаатларига мос келган, унинг талаб ва эҳтиѐжларини қондиришга 
ѐрдам берган, турмуш даражасини оширишга қаратилган тақдирдагина аҳамиятли 
бўлишини ҳамиша ѐдда тутмоғимиз лозим». 
Юқоридагилардан куриниб турибдики, иктисодиѐтимизнинг ривожи ҳам, халқимиз 
фаровонлигини ошириш ҳам кишиларни самарали фаолиятга ундашни кай даражада 
амалга оширишимизга боғлиқдир. 
Асослаш ва рағбатлантириш меҳнатни бошқариш усуллари сифатида йўналиши 
бўйича бир-бирига қарама-қаршидир - биринчиси, мавжуд ахволнинг ўзгаришига, 
иккинчиси, уни мустаҳкамлашга қаратилган, лекин шу билан бирга улар бир-бирини 
тўлдиради. 
Инсонларнинг меҳнат фаолиятини асослаш механизмини яратиш учун менежерлар 
асослаш мазмуни ва йўналишлари ҳақида тўла тушунчага эга бўлишлари зарур. 
Асослаш жараѐни мураккаб ва хилма-хилдир. Бу ходисани тушунтиришга қаратилган 
кўп миқдордаги асослаш назариялари мавжуддир. 
Ҳозирги 
вақтдаги тадқиқотларда 
асослашнинг 
мазмунанлиги 
назариялари 
(А.Маслоунинг эҳтиѐжлар иеарархияси назарияси, Герцбергнинг икки омиллилик
назарияси, МакКлелланд эҳтиѐжлар назарияси ва х.к.) ва асослашнинг процессуал 
назариялари (К.Левиннинг кутиш назарияси, В.Врумнинг кутиш ва афзаллик назарияси,
Портер-Лоулернинг адолат назарияси, Д.МакГрегорнинг "икс" ва "игрек" назарияси ва 
х.к.) мавжуддир. 
Дастлабки назарияларда асосий эътибор асослаш негизида ѐтган омилларни таҳлил 
қилишга қаратилган ва асослаш жараѐнининг ўзига амалда эътибор берилмаган. Қолган 


207 
назариялар асослаш жараѐнини, унинг натижаларини тасвирлаш ва башорат қилишга 
бағишланган, лекин улар сабабларнинг мазмунига дахлдор эмас. 
Меҳнатни асослашга турли рағбатлантирувчи омиллар: иқтисодий меъѐрлар ва 
имтиѐзлар тизими, иш хақи даражаси ва даромадларни адолатли тақсимлаш, меҳнат 
шароити ва унинг мазмундорлиги, оила ва жамоадаги муносабатлар, атрофдагиларнинг 
эътироф этиши, мансаб, мулохазалар, ижодий ташаббус ва қизиқарли иш, ўзини кўрсатиш 
истаги ва доимий равишда таваккал қилиш, қатъий ташқи буйруқлар ва ички маданият 
ҳамда бошқалар таъсир кўрсатади. 
Рағбатлантиришнинг асосий шаклларидан бири иш хақи ҳисобланади. Меҳнатга 
хақ тўлашни ташкил этиш ва уни тартибга солиш усуллари мураккаб социал-иқтисодий 
масала бўлиб, у мамлакатда олиб борилаѐтган ислоҳотларнинг ажралмас қисмидир. 
Бозор иқтисодиѐтига ўтиш шароитида анаънавий тизимлардан ташқари хорижий 
тажрибани ҳам ҳисобга олган ҳолда қуйидаги тизимлар тадбиқ этилади, булар: фойдада 
иштирок этиш, хиссадорлар сармоясида қатнашиш, транспорт ҳаражатларига хақ тўлаш,
тиббий хизмат кўрсатиш дастури, таълим дастури, турли хил сугўрталар, имтиѐзлар ва 
компенсациялар, имтиѐзли қарз олиш тизими ва шу кабилардир. Бу тизимлардан кўплари 
меҳнатнинг нуфўзини, шахснинг ташаббускорлигини, ижодий фаоллигини, яъни унинг 
асослаш ўзаги турли томонларини рағбатлантиришга қаратилган. 
Одамлар учун энг муҳими уларнинг инсонийлик хусусиятларининг қадрланиши ва 
хаққоний баҳоланишидир. Қадрлаш, баҳолаш ѐки тақдирлаш деганда одамлар ўзлари учун 
энг қимматли нарсани тушунадилар. Одамларни ташкилотларнинг умумий мақсадлари 
сари интилишларида муваффақиятни сезишлари, хизмат поғоналари бўйича кўтарилиш 
имкониятларининг борлигини билишлари, атрофдагилар ( айниқса раҳбарлар) томонидан
тан олиниши, маъсулият, имкониятларнинг ортиши кабилар муҳим ўрин тутади.
Одамларнинг талаблари, кутишлари ва хаққоний тақдирланишини тушунишлари ва тўғри 
қабул қилишлари орасидаги муносабатларни ўрганиш ва улар асосида ташкилотларни 
бошқариш раҳбарларнинг муҳим ва аҳамиятли вазифаларидан биридир. 

Download 7,23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   339




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish