Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги андижон машинасозлик институти



Download 7,23 Mb.
Pdf ko'rish
bet128/339
Sana24.02.2022
Hajmi7,23 Mb.
#191983
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   339
Bog'liq
2 5370732693841513713

Н а з о р а т - ташкилотнинг мақсадларига эришишини таъминловчи жараѐндир. У 
тўхтовсиз шаклланувчи муаммоларни улар мураккаблашиб кетишидан илгари аниқлаш ва 
муваффақиятли фаолиятни рағбатлантириш мақсадида қўлланилади. Назорат қилиш 
вазифасини барча поғоналардаги раҳбарлар амалга оширадилар. 
Назорат ўтказилиш муддатига қараб уч турга бўлинади: 
а) муддатидан илгариги назорат - режа кўрсаткичлари (стандартлар)ни, масала ва 
ваколатларни ўзаро мослигини иш бошланишидан илгари текшириш (у асосан моддий ва 
молиявий ресурсларга қаратилган бўлади); 
б) жорий назорат - иш бошлангандан сўнг буйсинувчиларнинг меҳнат 
фаолиятларини бевосита бошлиқ томонидан кузатилиши; 
в) хулосавий назорат (якуний) - иш тугагандан сўнг ѐки унга ажратилган вақт 
(муддат) тамом бўлгандан кейин буйсинувчиларнинг бевосита бошлиққа ҳисобот 
беришлари. 
Бу назорат турлари мазмун ва мақсад жиҳатидан бир хил, фақат ўтказилиш вақти 
билан фарқланадилар. 
Назорат бир маралик тадбирлар билан чекланиб қолмаслиги керак. Нормал назорат – 
бу длимий вазифадир. 
Бошдан оѐқ (ѐппа) назорат хавсаласизликни келтириб чиқаради. У одамларнинг 
мустақил ҳаракатларини буғади. 
Яширин назорат буйсинувчиларнинг асабига тегади. У очиқ ҳолда, мақсадлари 
тушунтирилган тарзда олиб борилиши керак. 
Доимо фақат бир соҳа (бўлим) ни назорат қилмаслик зарур. Назорат - расмиятчилик 
учун эмас, у амалий натижаларни бериши зурур. Ким назорат қилмаса – ўз ходимлари 


208 
ютуқлари билан қизиқмайди. Шу билан бирга, назорат ишлнчсизликни билдирмаслиги 
керак. 
Назорат натижаларини очиқ эълон қлиш муҳимдир, акс ҳолда бу буйсинувчилар 
мотивациясини сўндиради. 
Назорат қилиш жараѐни уч босқичдан иборат: 
1-босқич - стандартларни, яъни эришиш режалаштирилган натижаларни 
(кўрсаткичларни) аниқлаш; 
2-босқич - эришилган натижаларни ўлчаш ва ҳисоб - китоб қилиш ;
3-босқич - натижаларни стандартлар билан солиштириш ва менежерларнинг кейинги 
қиладиган ишларини аниқлаш. 
Биринчи босқичда ташкилот ўзининг стратегиясидан келиб чиққан ҳолда аниқ 
мақсадлар белгилайди. Назорат учун фойдаланадиган стандартлар ташкилотнинг кўплаб 
мақсадлари ва стратегияларидан танлаб олинади. 
Назорат учун стандартлар сифатида фойдаланиши мумкин бўлган мақсадлар иккита 
муҳим хусусиятга эга бўлиши керак. Булар аниқ вақт (муддат) билан белгиланганлик ва 
ишнинг бажарилиш даражасини баҳолаш имконини берувчи аниқ мезонга эга бўлиш.  
Шунингдек, стандартлар имконият даражасида яъни реал бўлиши керак. 
Иккинчи босқичда натижаларни ўлчашдан аввал стандартлардан четга оғишларнинг 
йўл қуйиладиган даражаси (масштаби) аниқланади. Сўнгра натижаларини ўлчаш усуллари
танланади ва ўлчовлар амалга оширилади. 
Учинчи босқичда натижалар стандартлар билан таққосланади ва кейинги
вазифалар белгиланади. Бунда натижалар стандартларга мос келганда, фаолиятда ҳеч 
қандай ўзгаришлар содир этмасдан яна назорат жараѐни такрор давом этаверади. Агар, 
эришилган натижалар стандартлар билан мос тушмаса (режадаги ѐки бошқариш 
қарорларидаги кўрсаткичларидан четга оғишлар бўлса) биринчи навбатда стандартлар 
қайта кўриб чиқилиши зарур. Стандартлар тўғри ўрнатилганлигига тўла ишонч хосил 
қилингандан сўнггина четга оғишларнинг сабаблари аниқланиб, уларни тўғрилаш бўйича 
чора тадбирлар ишлаб чиқишга киришилади. Агар стандартлар нотўғри ўрнатилган бўлса 
режа ва бошқариш қарорларидаги кўрсаткичлар, уларни амалга ошириш механизми, 
ташкилотда амал қилувчи турли меъѐрлар қайта кўриб чиқилиши зарурдир. 
Назорат жараѐнини амалга оширишни ташкил этиш назорат системасини
шакллантиришдан иборат. Назорат жараѐнини амалга оширувчи система, яъни назорат 
системаси (кундалик турмушда биз уни комиссия деб атаймиз) қуйидаги таркибий 
қисмлардан иборат: 
_ назорат системасининг мақсадлари; 

экспертлар (текширилаѐтган масала бўйича юқори малакали
мутахассислар; 
- стандартлар (масалан, режа кўрсаткичлари); 
- натижаларни улчаш усуллари ва воситалари; 
- зарурий ахборотли таъминот. 
Назорат системаси ташкилотнинг фаолиятига кучли таъсир кўрсатади. Масалан 
унинг нотўғри лойиҳалаштирилган мақсади ва хатти-ҳаракатларининг йўналиши ташкилот 
ходимларини бевосита ишларидан чалгитиши ва назорат системасининг талабларини 
қондиришга қаратилган хатти-ҳаракатларга ундаши мумкин. 
Самарали назорат қуйидагилар билан ҳарактерланади: 
- стратегик йўналиши; 
- аниқ натижаларга йўналиши; 
- ўз вақтидалиги; 
- оддий ва тушунарли бўлишлиги; 


209 
- тежамлилиги. 
Бошқариш фаолиятининг самарадорлигини ошириш режалаштириш ва назорат қилиш 
жараѐнлари қай даражада ўзаро боғланганлиги билан аниқланади. Бу йўналишда
ахборотли-бошқарув тизимлари шаклланиши бошқариш савиясини янада юқорироқ 
даражага олиб чиқишга асос яратади. 
Назорат функцияси ташкилотнинг мақсадларига эришишини таъминлаш йўлидаги 
функция бўлиб, унинг ѐрдамида юқоридаги функцияларнинг тўғри ва самарали амалга 
оширилиши, мақсад сари ҳаракатдан четга оғишларга йўл қўймаслик, ходимлар 
фаолиятини мотивлаштириш ва баҳолаш каби масалларни хал қилади.
Хулоса қилиб айтганда, ташкилотларда бошқариш жараѐнининг барча функциялари 
бир-бирига ўзаро боғлиқ бўлиб, уларнинг қай даражада яхши бажарилиши ташкилот 
самарадорлигини оширади. 

Download 7,23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   339




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish