Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги андижон машинасозлик институти



Download 7,23 Mb.
Pdf ko'rish
bet131/339
Sana24.02.2022
Hajmi7,23 Mb.
#191983
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   339
Bog'liq
2 5370732693841513713

коммуникация деб хисоблайдилар. Раҳбар ташкилотни муваффакиятли бошқариши учун 
самарали ахборот алмашинувига эга бўлиши керак, акс холда улар биргаликда меҳнат кила 
олмайдилар. Кишилар уртасидаги хатти-ҳаракат ташкилот фаолиятига катта таъсир 
кўрсатади. Ходимлар бир-бирларини эшита билишлари ҳам мухим урин эгаллайди. 
«Информация» - атамаси лотинча сўз бўлиб, хабардорлик, бирор ҳодиса ѐки бирор 
киши фаолияти ҳақида хабарга эга бўлиш маъносини билдиради. Ахборот бошқарув 
тизимига уни ривожлантириш ва такомиллаштириш мақсадида фаол таъсир этиш учун 
зарур маълумотлар йиғиндисидан иборатдир. Етарли ва аниқ ахборотга эга бўлмай 
бошқариш мумкин эмас. 
Ишлаб чиқариш ахбороти бошқарувчи ва бошқарилувчи тизимлар ўртасида алоқа 
усулидир. Бошқарувчи тизим бошқариладиган тизимдан ишлаб чиқариш ҳолати ва унинг 
хужалик фаолияти тўғрисида ахборот олади. Бошқарувчи тизим олинган ахборот асосида 
бошқарилувчи тизим фаолиятига баҳо беради, бошқаришни янада такомиллаштириш 
мақсадида кўрсатма, фармойишлар чиқариб, бошқарилувчи тизимга ижро учун юборади. 
Ахборот бошқарув тизимида алохида бўғин бўлиб ҳисобланади. Унга қатор ўзига 
хос хусусиятлар мансуб бўлиб, улар ахборот бошқарувининг барча бўғинлари, барча 
вазифаларини камраб олишига боғлиқдир. Ахборот - бу бошқарув аппарати фаолиятининг 
ҳам дастлабки нуқтаси, ҳам натижасидир, шунингдек, амалга оширилаѐтган ҳаракатлар 
мавжудлиги шарти, мустахкамлаш усулидир. Ахборот ҳажми ортиши билан бошқарув 
ахборотининг сифат кўрсаткичларига бўлган талаб ҳам ортиб боради. 
Ахборотнинг қуйидаги турлари мавжуд: статистиқ, оператив, иқтисодий, ҳисоб, 
молия, таъминот, кадрлар бўйича, технологик, конструкторлик, маркетинг, ижтмоий ва 
бошқалар. 
Келиб чиқиш манбаасига боғлиқ равишда ахборот ташки ва ички ахборот турларига 
бўлинади. Ташки ахборот ташки мухитдан олинадиган хабарлардан иборат бўлади. Булар 
жумласига юқори ташкилотлар фармойишлари, режа топшириқлари, маҳсулотни сотиш 
шартлари ҳақида ахборотлар киради. Ички ахборот корхона ѐки унинг бошқарув бўғинида 
шаклланиб, истеъмол килинади. Корхона микѐсида улар жумласига цехлар томонидан 
режанинг бажарилиши, моддий-техникавий таъминот, маҳсулот таннархи, кадрлар, меҳнат 
унумдорлиги ҳақида ахборотлар киритилиши мумкин. 
Йуналиши бўйича ахборот - бошлангич ва бошқарувчи (раҳбарлик) ахбороти 
турларига бўлинади. Раҳбарлик ахбороти бошлангич ахборотни кайта ишлаш асосида қарор 
қабул қилиш натижасидир. Бошлангич ахборот доимо бошқарув тизимининг куйи 
даражасидан юқорирок даражага қараб ҳаракат килади, раҳбарлик ахбороти эса тескари 
йуналишда ҳаракатланади. 
Бозор шароитида ишлаб чиқариш ахборот тизимларини улар ривожланиши ва 
лойихалаштиришга тизимий ѐндашиш асосида комплекс ташкил этишни талаб этади. Бу 
талабларга маълумотларни кайта ишлашнинг интеграцион тизими жавоб беради. Уни турли 
даражадаги замонавий ҳисоб машиналари, инсон машина тизимини ҳар томонлама қўллаш 
асосида лойихалаштириш мумкин. 
Ахборот бу маълумот ва хабарлар тўплами бўлиб, мазмунан янгилик унсурларига 
эга бўлади ва бошқарув вазифаларини ҳал этиш учун ўта зарурдир. Ишончли ва зарур 


212 
ахборотларсиз бошқаришни амалга ошириб бўлмайди. Ахборотлар бошқарув негизи 
ҳисобланади. Бошқарувчи ва бошқарилувчи тизимлар ўртасидаги ўзаро алоқалар ахборот 
воситасида қуйидагича амалга оширилади (14-чизма): 
Ташқи
ахборот 
Ички ахборотлар 
Бошқарув буйруғи 

Download 7,23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   339




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish