Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги андижон машинасозлик институти


-чизма. Бошқарув тизимидаги ахборот алоқалари



Download 7,23 Mb.
Pdf ko'rish
bet132/339
Sana24.02.2022
Hajmi7,23 Mb.
#191983
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   339
Bog'liq
2 5370732693841513713

14-чизма. Бошқарув тизимидаги ахборот алоқалари 
Бошқарувчи орган бошқарилувчи объектнинг ҳолати ҳамда бошқарилувчи объект 
боғлиқ бўлган ташқи муҳим ҳолати ҳақида ахборотлар олиб туради. Бу ахборот 
бошқарувчи ва орган томонидан қабул қилинади ва шу ахборот асосида у бошқарувчи 
ахборот (қарор, буйруқ)ни ишлаб чиқади. Шундан кейин ахборот бошқарилувчи объектга 
таъсир ўтказадиган бошқарувчи тизимнинг ижроия органига юборилади ва бажарилиши 
назоратга олинади. 
Бошқарув тизимида ахборотни узатиш, олиш, қайта ишлаш ва бериш жараѐни 
амалга оширилади. Ишлаб чиқаришнинг бориши тўғрисидаги ички ахборот бошқарувчи 
тизимга муттасил келиб тушади. Бу: 

иш ўринларигва хом-ашѐнинг келиб тушиши; 

станок, ускуналарнинг ишлаши; 

ишчиларнинг ишлаб чиқариш нормаларини бажариши; 

тайѐрланган буюмлар миқдори ва уларнинг сифати; 

маҳсулотларни сотиши ҳақидаги ахборотлар. 
Ташқи ахборотлар, яъни: 

юқори ташкилотлардан олинадиган фармойиш, қарор ва топшириқлар; 

маҳсулот истеъмолчилари талаблари; 

бошқа корхоналарнинг илғор тажрибалари; 

рақобатдошларнинг хатти-ҳаракатлари; 

бозорлардаги ҳолат, улардаги мувозанат; 

инфляция ва ишсизлик даражаси; 

бюджетга тўловлар ва ҳоказоларда оид маълумотлар шу туркумдаги ахборотлар 
сирасига киради. Булар ташқи муаммолардан келиб чиқувчи ахборотлар ҳисобланади. 
Агар корхона ичида ахборот оқимларининг келиши ва ташқи дунѐ билан алоқалар 
бузилса, корхонанинг яшаши хавф остида қолади. 
2.Бошқарув техникаси тушунчаси ва классификацияси. 
Бошқаришда фойдаланиладиган ва бажарилиши учун узатиладиган ахборотларга 
қуйидаги талаблар қўйилади: 

Ишончлилик; 

тушунарли, бир маънолилик; 

тезкорлик; 
Бошқарувчи 
тизим 
Бошқарилувчи 
тизим 


213 

тўлиқлик; 

тежамлилик. 
Ҳозирги даврда раҳбар бошқарув ишларида ташаббус ва омилкорлик кўрсатиши, 
тезкорлик билан иш олиб бориши, вазият ўзгаришни ўз вақтида пайқаб олиш, ресурслар 
билан маневр қила олиши, ҳар бир конкрет шароитда мақбўл қарор қабул қилиши зарур. 
Бунинг учун раҳбар ишончли ва мазмунли ахборот олиб туриши лозим. Ортиқча, бефойда 
ахборот раҳбар ишини қийинлаштиради, ортиқча меҳнат ва вақт сарфлашга олиб келади. 
Ахборот тушунарли бўлиши керак, чалкаш, бир-бири билан таққослаб бўлмайдиган 
кўрсаткичлар тўғри раҳбарлик қилишга ва ўз вақтида қарор қабул қилишга путур этказади. 
Ахборотнинг ўз вақтида келиши ва ўз вақтида бажарувчиларга юборилиши, яъни 
тезкорлик ҳам жуда муҳимдир. У бошқарув жараѐнининг, ишлаб чиқаришнинг узлуксиз 
боришига ѐрдам беради. Шунингдек, дастлабки ахборотни бошқариш турли мақсадлар 
учун осон ўзгариш, ундан бошқарувнинг барча бўғинларида фойдаланиш мумкинлиги, 
ахборотнинг ўзил-кесил ишланиши, ундан қўшимча ишлов бермасдан фойдаланиш ҳам 
катта аҳамиятга эга. 
Зарур пайтда керакли натижа берадиган ахборотлар қимматли ҳисобланади. Кечи 
берилган ахборотлар ўз қимматини йўқотади.
Ишлаб чиқариш вазиятига тўғри баҳо бериш ва аниқ қарор қабул қилиш учун 
бошқарув органи ахборот билан тўлиқ таъмин этилиши, ахборот ҳажми мақсадга мувофиқ 
бўлиши керак. Ахборот этишмаслиги ѐки ҳаддан ташқари кўпайиб кетиши тезкор ва тўғри 
бошқаришга ҳалал беради. Бошқариш аппарати ходимлар қанчалик юқори малакали 
бўлсалар, ахборо қиммати ҳам шунчалик юқори ва тартибга солинган бўлади. Бошқариш 
органлари маълумотлар қабул қилувчи техника воситалари билан қанчалик мукаммал 
таъминланган бўлса, раҳбарларга ортиқча, бефойда маълумотлар шунчалик кам келиб 
тушади. Бу эса ўз навбатида ахборот оқимидаги тежамкорликни таъминлайди. 
Бошқариш тизимининг муваффақиятли ишлашининг зарур шарти фақат тўғри 
алоқагагина эмас, балки тескари алоқанинг ҳам мавжуд бўлишидир. Тескари алоқа ҳар 
қандай даражадаги тизимлар ҳаракатини ростлаб туриш учун универсал механизм 
ҳисобланади. 
Бошқарилувчи тизимдан бошқарувчи тизимга (бўйсинувчидан бошлиққа) келиб 
тушадиган ахборотни, яъни берилган фармойиш ва буйруқнинг натижалари тўғрисидаги 
ахборотни тескари алоқа деб тушуниш қабул қилинган. 
Бошқарув тизими унсурлари ичида мураккаб, кўп томонлама ва хилма-хил алоқалар 
мавжудлиги шароитида тескари алоқанинг аҳамияти айниқса ортади. Бошқарувчи тизим 
фармойиш ѐки буйруқ (топшириқ) бергандан кейин шу фармойиш ѐки буйруқ қандай 
бажарилаѐтганлиги тўғрисида тескари алоқа йўли бўйича ўз вақтида ахборот билан 
таъминланиб турилмаса, бошқариш жараѐни бузилади ва бошқарув тизими бутунлай издан 
чиқади. 
Ишлаб чиқаришни ва давлат бошқарувининг барча даражаларида мустаҳкам тескари 
алоқа мавжудлиги ҳарактерлидир. Одатий бир мисол. Мамлакатимизнинг иқтисодий ва 
ижтимоий ривожланиши бўйича ишлаб чиқиладиган барча қонунлар, албатта умумхалқ 
муҳокамасига қўйилади, уларга меҳнаткашларнинг мулоҳаза ва истаклари ҳисобга олиниб, 
қўшимчалар ва ўзгаришлар киритилади. 
Тескари алоқа ѐрдамида ахборотни жўнатувчи билан уни қабул қилувчи ўртасида 
алоқа ўрнатилади. Бу жараѐнда ахборотни қабул қилувчи ахборот билан ўзаро алмашув 
жараѐнининг барча босқичларини такрорлайди, натижада ахборотни юборувчи энди уни 
қабул қилувчига айланади, яъни ҳар икки томон ўз вазифаларини ўзаро алмаггандек 
бўлади. 

Download 7,23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   339




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish