Ўзбекистон республикaси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети



Download 1,51 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/112
Sana24.02.2022
Hajmi1,51 Mb.
#188277
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   112
Bog'liq
Restoran biznesini shakllantirish

Зални хизмат кўрсатишга тайёрлаш. Зални хизмат кўрсатишга 
тайёрлашда официантлар дастурхонлар хажми столлар юзи хажмига
тўғри келишини ҳисобга оладилар. Қуйидаги қоидани қўллашлари 
керак: дастурхон четлари стол четидан 25—35 см пастга осилиб туриши 
лозим, аммо стул курсисидан пастга тушиб кетмаслиги назарда 
тутилади. Агар дастурхоннинг чети кам туширилса, хунук бўлиб қола-
ди, эстетик қуриниш йуқолади, агар узун туширилса, мижоз учун 
ноқулай бўлади. Дастурхоннинг ўрта қисми яхши дазмолланган 
бўлиши, бурчаклари стол оёқлари устига тушиши мумкин. Ғижим, 
яхши дазмолланмаган дастурхон бўлса, официант дазмоллаб келиши 
ёки алмаштириб бошқасини солиши керак. 


98 
Ресторанга мижозлар кирмасдан аввал дастурхон солиниб 
қўйилади. Тартиб қуйидагича: дастурхонлар қандай олинган бўлса, 
столлар устига шундай қуйиб чиқилади, сўнгра уларни стол устига 
ёзилади. Унинг унги, тескарисини билиб солиш керак. Дастурхоннинг 
икки четидан қўл билан тутиб ёйилади ва стол устига солинади. 
Дастурхонни ўртасидаги дазмолланган тахт чизиқлари туташган жой 
стол марказида бўлиши шарт. Гулли дастурхонлар бўлганда унинг 
гулли қисмлари ҳам бир-бирига мос қилиб солиниши лозим. 
Хар бир официант стол устига дастурхон ёзишни билиши керак. 
Баъзи холларда мижозлар кўз олдида дастурхонларни алмаштиришга 
эхтиёж туғилади. Айтайлик, таом истеъмол қилиш жараёнида 
дастурхонга бирон бир нарса тўкилиб кетди, дастурхон ифлосланди, хўл 
бўлди. Бундай холларда албатта дастурхон алмаштирилади. Официант 
тезлик билан харакат қилиб, дастурхонни алмаштириши керак. 
Официант дастурхонни ўзига тортиб йиғиштириб олади, агар стол 
деворга тақалган бўлса, уни сал силжитади, тўрт букланган тоза 
дастурхонни олиб келиб, стол устига ёзади, дастурхоннинг очиладиган 
томони официантга қаратилган бўлиши керак. Бош бармоқ ва кўрсаткич 
бармоқлари билан дастурхоннинг бир томонидан чеккасидан ушлаб, 
стол устига ёзади. Дастурхон текис ёзилиши, букланиб қолмаслиги, 
стол четларига унинг тўрт атрофи ҳам баробар тушиб туриши лозим. 
Рестораннинг тушки таомлари ошхона баҳосида сотиладиган 
бўлса, столдаги дастурхон устидан полиэтилен клёнка солинади. 
Салфетка-сочиқлар — Тушлик, кечки таомларда, қабул 
маросимлари, банкетлар, туйлар ва бошқа тантанали кечаларда 
полотнодан тайёрланган салфеткалар ишлатилади. У столни безайди, 
чиройли кўриниш ҳосил бўлади. Салфеткалар танлашнинг турли 
усуллари бор. Шундай тамойил бор: официантнинг қўли салфеткага 
қанча кам тегса, шунча гигиеник қоидали бўлади. Салфеткани карнай 
қилиб берилса, мижоз учун анча қулай. Салфеткаларни тахлаш хизмат 
турига боғлиқ. Хар бир зал учун салфеткалар бир хилда тахланади. 
Нонушта учун салфеткалар тўртга букланиб, учбурчак, конверт, карнай 
шаклида оддий қилиб қуйилади. 
Тушлик ва кечки таомда салфеткалар қалпоқли, космос, тож, 
шапочка шаклида бўлади. 

Download 1,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish