Ресторан зали. Бу мижозларга хизмат кўрсатиладиган асосий жой.
Ресторан зали архитектура ва манзарали элементлари безаги билан дам
олишга мослашган, бу ерга келувчиларнинг руҳиятини кўтарадиган
бўлиши керак. Деворлар, шит, полга ишлов берилган ранглар,
мебелларнинг шакл ва кўринишлари, ёритиш усулининг оригиналлиги
— залнинг ҳамма-ҳамма ҳолатлари мижозларда яна шу ерга келиш
туйгусини уйғотиши керак.
Архитекторлар ресторан залини театр саҳнасига ўхшатади —
официантлар, бош официант, баъзи холларда ошпаз ва бошқа ходимлар
ижрочилар, мижозлар эса томошабинлар ресторан залининг
театрлашуви хар хил бўлиши мумкин, аммо бу ердаги байрамона
муҳитузгармасдир.
Бу ҳолатни зални лойиҳалаштирганлар ва уни безатганлар хисобга
олишлари лозим.
Ресторан зали ҳозирги замон талабларига тўла жавоб бериши,
унинг ясатилиши, безатилиши бу ерга келувчиларга иложи борича
маънавий озуқа бериши шарт.
85
Залнинг катта-кичиклигидан қатьий назар бу ерга келганлар эркин
нафас олишлари, хушчақчақ, бўлиб кетишлари керак. Хар бир мижоз
столи яхши бўлишини, «энг яхши бўлишини хохлайди». Ахоли
яшайдиган массивларда жойлашган ресторанларга келувчилар бу ерни
худди ўзиникидек тасаввур қилади ва энг яхши столни танлайди.
Қаҳвахона, тамаддихоналарда бу нарсага эътибор йўқдеқ кўринади,
аммо бари бир, мижозлар яхши жой танлайди, холисроқ, девор ёнига,
бурчакроқ, столга ўтиради.
Психологлар шу нарсани исботлаганқи, залнинг ёритилиши, майин
овоз
оханги
(акустика),
шамоллатилиши,
столнинг
чиройли
безатилиши, салфеткаларнинг эстетик дид билан қўйилиши, столларда
янги очилган, очилаётган гул ғунчаларининг бўлиши, паст овозли
ёқимли мусиқа мижозларнинг кайфиятини кўтаради, иштахаларини
очади.
Ўзларини холис сезиш ва манзарадан лаззатланишда ёритиш
тизими, залнинг ранг -баранглиги, акустика музика рол уйнайди. Агар
зал Тушлик ва кечки таом пайтида мижозлар билан тўлиб-тошиб
кетадиган бўлса, залларни бир неча зоналарга бўлиш мумкин. Банкетлар
ва бошқа учрашувлар алоҳида залларда ўтқазилади.
Асосий катта зал архитектура режалаштиришда муҳим рол
уйнайди. У атрофдаги заллар, хоналар билан гармоник композицияда
мосланган бўлиши керак, атрофдаги ҳамма элементлар хисобга
олиниши шарт. Булар жумласига: стол устида дастурхон безатиш,
таомларга шакл бериб чиройли қилиш, композиция, зал юзини ранг
баранг безатиш, ойнадан қаралганда гўзал манзара кўриниши залнинг
эни бўйича муносиб бўлиши зарур.
Бундан ташқари зал таом тарқатиш бўлими, идиш-товоқдар
турадиган жой, уларни ювадиган хона ва буфет билан яқин боғланган
бўлиши керак. Бино ичининг тўзилиши яхши бўлса, мижозларга хизмат
кўрсатиш тезлашади, таом сифати, шунингдек рестораннинг ишлаб
чиқариш унумдорлиги ошади.
Официантлар харакатида бир-бирларига тўқнаш келиб қолмаслиги
учун ресторан таом тарқатиш жойидан хар икки томонга ҳаракат қилиш
мумкин бўлсин. Официантлар бир томондан таом олиш учун
киришлари, иккинчи томондан таомлар кўтариб чиқишлари мумкин.
Бунда улар бир-бирларига халақит беришмайди.
86
Ресторан қуришни режалаштирганда иккита зал назарда тутилади.
Рестораннинг биринчи қаватида — зал ва рақc тушиш майдончаси
бўлади, айланма қурилган балконлар ҳам зал хизматини ўтайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |