Ўзбекистон республикaси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


ХИЗМАТ КЎРСАТИШ БИНОЛАРИГА ҚУЙИЛАДИГАН



Download 1,51 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/112
Sana24.02.2022
Hajmi1,51 Mb.
#188277
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   112
Bog'liq
Restoran biznesini shakllantirish

 
4.4. ХИЗМАТ КЎРСАТИШ БИНОЛАРИГА ҚУЙИЛАДИГАН 
ТАЛАБЛАР 4.5. АРХИТЕКТУРА.
Ҳозирги замон ресторанларининг пештоқи ихчам манзарали-
бадиий усуллар билан ичқарига ранг-баранг ёруглиқ берадиган қолиб 
ишланади. Кўп холларда пештоқнинг юқори қисми махсус кўзгу сифат 
ойналардан тайёрланади. Яхлит ёки қисман ишланган ойналарга 
атрофидаги манзараларга мосланган ҳолда белгилаб берилади. Ич 
ховлига гуллар майдончаси барпо қолиш мумкин бўлади. 
Рестораннинг пештоқи ташқи муҳит билан ҳамоханг бўлиб кетади. 
Ягона бадиий-эстетик архитектура қиёфаси вужудга келиб, табиатга 
қўшилиб, мижозларнинг кайфиятини хушлайди, рухий шодлик хиссини 
уйғотади. 
Баъзан пештоқларга материал ишлатишда уларнинг табиий 
ҳолатича қолдирилади: гиштлар ўз холича, тошлар бўлакланган 
қояларни эслатади, ёғочлар ўз холича рандаланмаган, сопол 
маҳсулотлари ҳам «қўполлигича» терилади. 
Ресторан пештоқини безашда миллий меъморчилиқ намуналари 
қулланилади. Ўзбекистон мустақилликка эришгач, айниқса бу сохага 


80 
катта эътибор берилди. Ресторанларгина эмас, Республиканинг бутун 
худудида 
қурилиш 
сохасида 
миллий 
анъаналарга 
эътибор 
кучайтирилди. Бу кошоналарга берилган безак, меъморчилик 
махоратига қойил қоласан қиши. Бу қўли гул, диди ўткир усталар 
мустақиллигимизгача қаерда экан? Миллийлиқ йуқолиши керак, ҳамма 
нарса байналмилал бўлиши керак, деб ўзбекнинг ота-боболаридан 
қолган минг-минг йиллик маданиятини совет тузуми бугиб ташлаган 
эди. 
Тунги пайтлар ресторан ташқи қиёфасининг чиройи электр 
нурлари билан ёритилишига боғлиқ. Ташқарини дид билан ёритиш 
бинонинг архитектура жихатдан куркига кўрк қушади. Ташкилотнинг 
характери, унга ёндашиш белгиланади. Ёритиш воситаларини яхлитроқ, 
дид билан ўрнатиш мижозлар диққатини жалб қилиши учун амалга 
оширилган тадбирлардан биридир. Шахар шов-шувларидан нарироқ, 
чеккароқда жойлашган қаҳвахона ёки ресторанларда одмироқ ёритиш 
усуллари 
қўллаш 
мақсадга 
мувофиқдир. 
Шовқин-суронли 
магистралларда, кишилар кўп тўпланадиган жойларда ёруғлиқ 
безаклари анча манзарали ва ёрқин бўлиши мумкин. 
Ресторан заллари бинонинг иккинчи-учинчи қаватларида бўлганда 
пештоқни хар қанча ёритса булаверади, аммо заллар пастки, биринчи 
қаватда бўлса, хаддан ташқари электр нурларига қумиб ташлаш мумкин 
эмас, чунқи ташқаридан тушган нур мижозлар кўзига тушиб халақит 
беради, электр нурларини тўсиш чоралари қуришга тўғри келади. 
Шунинг учун пештоқни жихозлашда бунга эътибор бериш керак. 
Ресторан ва унга қириш жойи ўзоқдан билиниб туриши учун 
пештоқ элементлари, ёритилиши архитектура тизимида ҳисобга 
олиниши лозим. 
Ресторанга кишилар бир пайтда ҳам киришади, ҳам чиқишади. 
Буларни ҳам назарда тутиш шарт. 50 дан ортиқ ўринли зали бор 
ресторанларда хизматчилар учун алоҳида кириш-чиқиш эшиги, зинапоя 
бўлиши керак. 
Ресторанга қириш жойи тепаси енгилгина қилиб беркитилиши 
лозим. Бу ёгин-сочиндан мижозларни химоя қилиш ғамхурлигидан бир 
нишонадир. Бу ерда мижозлар зонтларини йиғиб, ўзларини ростлаб 
ичкарига киради. 
Ресторанга кирадиган эшиклар дид билан ишланиши ойна, ёғоч, 


81 
металлардан қилинган ялтироқ, кўзга ташланадиган бўлса, пештоқи кўп 
жихатдан диққатга сазоварли бўлади. У икки томонга очиладиган, 
айланадиган бўлиши мумкин. Эшиклари қандай урнатилиши ичқарига 
кирадиган мижозлар оқимининг озлилигига боғлиқ. Тунги соатларда 
эшик олдида кишилар тўпланиб қолмаслиги керак. Айланадиган эшик 
энг қулай хисобланади, аммо кўп холларда бундай эшиклар ресторан 
турига тўғри келмайди. Ҳамма ҳолатларда ҳам ресторанга кириладиган 
эшик кўча томондан яхши кўриниб туриши, келувчиларнинг қириб-
чиқишига қийинчилик туғдирмаслиги керак. 
Ресторанга киришда эшик олдида пойафзални артиб кирадиган 
темир ўрнатилади, симтўр, чўтка қўйилади. Лой оёқ кийимларини 
артиб-тозаланиб, ичкарига қирилади. Тувачаларда хар хил ўсимлик, 
гуллар ўстирилади. 100 ва ундан ортиқ. киши сиғадиган ресторанларда, 
агар ташқарида 15°С совуқ бўлса, эшик бўйлаб иссиқ ҳаво юборилади. 
Ташкилот қуйидаги маълумотлар ифода этилган лавхага эга бўлиши 
керак: унинг тури, тоифаси, юридик шахснинг фаолият шакли, 
вазифаси, иш режими, кўрсатиладиган хизмат. 
Эшикларга осиб қуйиладиган эълонлар металлдан ёки органик 
ойнадан ясалиши ва сўзлар уйиб ёзилгани маъқул. 
Ресторан дахлизида ёритиладиган табло ўрнатилади, унда залдаги 
бўш жойлар кўрсатиб турилади. Оркестр, хонандалар, мусиқа дастури 
ҳақида маълумотлар берилса, яна ҳам яхши бўлади. 
Архитектура нуқтаи назаридан хрзирги ресторанлар учта худудни 
ўз ичига олади; 
— таомлар тайёрлайдиган бўлим; 
— таомлар тарқатиладиган заллар; 
— дам олиш хоналари. 
Архитектура-қурилиш шакллари хилма - хил бўлишига қарамай, 
ресторанларни 
режалаштириш 
асосига 
умумий 
қомпозицион 
тамойиллар қуйилган — булар бинонинг ҳамма хоналаридан унумли 
фойдаланишнинг асос қилиб олинишидир. 
Қурилиш лойихаси меъёр ва қоидаларига мувофиқ рестораннинг 
мижозларига Овқатланиш заллари, дахлизи (гардероб, ювиниш ва 
хожатхонаси), катта зал, бар, коктейл-холл, буфетлар, чекиш хоналари 
хизмат қилади. Катта залларда рақс майдончалари, эстрада ва 
санъаткорлар чиқиши учун жой ажратилади. Баъзи ресторанларда 


82 
шаҳарни томоша бажарадиган балконлар, қаватларда майдончалар
бўлади. 

Download 1,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish