Фойдаланилган адабиётлар:
1.Ўзбекистон Республикасининг «Туризм тўғрисидаги» қонуни.
2. «Food and Drink Service», London, 1996.
3. «Hospitality and Catering».
4.«Менеджмент гостеприимства», Москва , 1997г.
5. Чудновсқий Д.Л. Туризм и гостиничное хозяйство М. «Тандем»,
2000г.,
6. Биржаков М.Б. «Туризм – перевозки», М. 2000г.,
7. Федцов В.Г. «Культура сервиса», М. «Финансы и статистика»
2001 г.
8. Бородина В.В. «Ресторанно-гостиничный бизнес», М.,
«Книжный мир»,2001 г
66
IV боб. Умумий овқатланиш ташкилотларининг ишини
ташкил этишга бўлган асосий талаблар
4.1. Меҳмондустлик сохасида стандартлаштириш
4.2. Меъёрлар ва кўрсаткичлар
4.3.
Овқатланиш маҳсулотлари ва хизмат кўрсатиш
стандартлари
4.4. Хизмат кўрсатиш биноларига қўйиладиган талаблар
4.5. Архитектура.
4.6. Ошхона ишдишлари ва жихозларга қўйиладиган талаблар.
4.7. Мижозларга хизмат кўрсатиш услубларига, кулинария
маҳсулотлари хилма-хиллигига, таомнома тузишга, прейскурантга
қўйиладиган талаблар.
4.1. МЕҲМОНДЎСТЛИК СОХАСИДА
СТАНДАРТЛАШТИРИШ
4.2. МЕЪЁРЛАР ВА КЎРСАТКИЧЛАР
Ўзбекистон
Республикасининг «Стандартлаштириш ҳақида
(28.12.93)» Қонунига мувофиқ стандартлаштириш бу қуйидагиларни
таъминлаш мақсадидаги меъёрлар, қоидалар ва тавсифномаларни
белгилаш бўйича фаолиятдир:
-атроф-муҳит, инсонлар ҳаёти, соглиги ва мол-мулки учун озиқ-
таомлар, ишлар ва хизматлар хавфсизлиги;
-фан, техника ва мол-мулк ривожланиши даражасига мос холда
озиқ-таомлар, ишлар ва хизматлар сифати;
-улчамлар бирлиги;
-барча турдаги манбаларни иқтисод қилиш;
-хужалик объектларининг хавфсизлиги;
-мамлакатнинг мудофаа қобилияти.
Ундан ташқари стандартлаштириш – бу мухандислиқ, ишлаб
чиқариш, ташқи иқтисодий ва бошқа қуп жараёнларни меъёрий
бошқариш услуби ва оқилона мақсадга мувофиқлантириш усулидир.
Стандартлаштиришнинг асосий қуроли стандарт бўлиб, тадқиқоднинг
ёки амалий тажрибанинг мақбул натижасини акс эттирувчи расман тан
олинган хужжатдир. У алоҳида объектлар ёки қайтарилиб турадиган
харакатларга қуйиладиган мажбурий меъёрлар ёки талабларни уз
67
ичига олади. Стандартлар қуйидаги хусусиятларга кура амалий фаолият
дастагига айланади:
-
стандартлар булажак нарса ёки ходисанинг айнан эталони
бўлиб хизмат қилади ва шу асосида у ишлаб чиқилади;
-
стандартлар маҳсулот ёки жараённинг мақбул ечимини узида
мужассамлаштирган;
-
стандартлар маълум иқтисодий самарали вақтгача
ўзгаришсиз қолади.
Ҳозирги
вақтда
стандартлаштиришнинг
янги
модели
яратилмоқда ва унинг асоси қуйидаги тамойиллардан ташкил топган:
-Ўзбекистонда ўтказилаётган стандартлаштиришнинг янги тизими
мақсадларини иқтисодий ислоҳотларга мослиги ва уларнинг
ривожланган
бозор
иқтисодиётига
эга
мамлакатлар
миллий
стандартлаштириш тизимлари мақсадларига уйғунлаштириш;
-Жаҳон
бозорида
Ўзбекистонлик
ишлаб
чиқарувчилар
маҳсулотларининг рақобатбардошлигини ошириш, ишлаб чиқариш ва
экспортдаги техникавий тўсиқларни бартараф этиш, барча турдаги
манбаларни тежаш ва ишлаб чиқаришнинг иқтисодий кўрсаткичларини
яхшилаш;
-Иқтисодий ривожланган мамлакатларда қабул қилинганидек
Ўзбекистон миллий стандартлаштириш тизиминиг қонуний меъёрларга
таяниши ва шунингдек бошқа мамлакатлар технология сохасидаги
миллий қонунчилик ва халқаро меъёрларига мос келиши; бу
тамойилларга амал қилиш халқаро ва хориж стандартлардан, шу
жумладан сертификация мақсадлари учун бевосита фойдаланиш кўзда
тутилади.
Ўз фаолиятида стандартлардан ва сертификатларидан фаол ва
оқилона фойдаланиш Ўзбекистон ташкилотлари учун иқтисодий
жиҳатдан энг мақсадга мувофиқдир.
Бу маҳсулотлар (хизматлар) нинг талаб этилган сифатини
таъминлаш имконини беради, созланган ва узлуксиз технологик
жараённи йўлга қўйиш ва охир оқибат ташқи бозордаги техникавий
тўсиқларни бартараф этишга, хорижий ҳамкорлар билан ишлаб
чиқариш негизини кенгайтиришга, маҳсулот (хизматлар) га юқорироқ
даражадаги
баҳолар
белгилашга
ва
умуман
Ўзбекистон
68
ташкилотларининг жаҳон бозорида рақобатбардошлилиги даражасини
оширишга олиб келади.
Туризм сохасида МДХ да давлатлараро стандартларни ишлаб
чиқиш ва амалда қўллаш концепцияси ҳамдўстликда иштирокчи
давлатларнинг туризм бизнесини жадал ривожлантириш учун қулай
жамоатчилиқ, хуқуқий ва иқтисодий муҳитни яратишга қаратилган
қелишилган мажбурий харакатлардан иборат, иқтисодиётнинг бу
секторига давлат ёрдамини кафолатлаш, туризм эхтиёжлари учун
ходимлар тайёрлаш, ҳамдустликда қатнашувчи давлатларда унинг
ривожланишига жаҳон жамоатчилиги томонидан кўмак олиш, хориж
давлатлари хукумат ва ишбилармон туристик доиралари билан
мустахқам ҳамкорлик ўрнатиш.
Концепция қуйидагилар асосида ишлаб чиқилган:
1.
Ҳамдустлик аъзолари—давлатлар хўжалик қонунчилигини
яқинлаштириш тамойиллари ҳақида битим ( 9 октябр 1992 йил,
Бишкек);
2.
Туризм сохасида ҳамкорлик ҳақидаги битим (23 декабр 1993
йил, Ашхобод).
3.
Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаш сохасида
келишилган сиёсат юритиш ҳақида битим (МГС) (13 март 1992 йил,
Москва).
Қабул қилинган қонцепцияга биноан туризм сохасидаги ҳамкорлик
ҳақида Битимга асосан қатнашувчи давлатларнинг туризм бўйича
кенгаши туризм сохасида стандартлаштириш бўйича Давлатлараро
техникавий комитет (МТҚ) тузишади. Туризмни бошқариш миллий
органлари туристик хизматларни стандартлаштириш бўйича техникавий
комитетлар (ТК) тузишади, бу эса стандартлаштириш, метрология ва
сертификатлаштириш
бўйича
миллий
органлар
томонидан
тасдиқланади, улар ўз навбатида—давлатлараро стандартлаштириш
йиллик режаларига киритиш учун таклифлар ишлаб чиқади,
сертификатланиш зарур булган туристик хизматлар тизими бўйича
таклифлар киритади; улардан фойдаланиш ҳақида таклифлар
тайёрлайди, аккредитация тартибини белгилайди ва туристик
маҳсулотни
зарурий
сертификатциялаш
бўйича
фанларни
аккредитациялайди, шундай сертификациялаш натижаларининг ҳисоб-
китобини юритади, бунда туристик хизматларни сертификациялаш
69
бўйича органлар аккредитациясини МДХ нинг сертификация лаш
бўйича
мавжуд
тизимларига
мос
холда
амалга
оширади.
Стандартлаштириш ва сертификациялаш МДХ нинг туризм сохасида
қатнашувчи
давлатларида
давлатлараро
стандартлар
ва
сертификациялаш тизимини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича
ўтказиладиган ишлар ва хужжатлар режаси асосида амалга оширилади.
Давлатлараро стандартлар шу жумладан туристик хизматларни
сертификациялашни
шакллантиришнинг
асосий
тамойиллари
қуйидагилардир:
Сертификатлашнинг
қоида
ва
тартибларини,
халқаро
стандартларини бевосита қўллашнинг истиқболли йўналиши;
Туристик хизматлар мақсадий йўналишининг умумийлиги;
Туристик
хизматлар, уларни назорат қилиш услуби ва
баҳоланишининг бажарилиши тамойилларининг техникавий ва
технологик умумийлиги;
Меъёрий хужжатларнинг умумийлиги.
Do'stlaringiz bilan baham: |