Ўзбекистон республикaси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети



Download 1,51 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/112
Sana24.02.2022
Hajmi1,51 Mb.
#188277
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   112
Bog'liq
Restoran biznesini shakllantirish

МЕҲМОНХОНАДАГИ ХИЗМАТ 
Турист хоҳишига биноан уларга таомларни яшаб турган 
хоналарига қелтириб бериш мумкин. Ресторан маъмурияти уларнинг 
буюртмаларини қабул қилади, хизмат қилади ва бунинг учун берилган 
таом, ичимликлар баҳосига 10% дан ошмаган сумма қўшиб олинади. 
Буюртмалар меҳмонхона қаватларидаги буфетлар томонидан 
қабул қилинади. Бунинг учун телефон ёки сигнализациядан 
фойдаланилади. Буюртмани телефон орқали ёки навбатчи ходимни 
чақириб бериш мумкин. Қаватларга чиқиб-тушиш қулай бўлиши учун 
официантларга алоҳида хона ажратилиши мумкин. Официантлар 
хонасида идиш-анжомлар сақлаш учун шкаф ёки сервант бўлиши керак. 
Бу ерда дастурхонлар. салфетка, столлар, электр чой қайнатгич, электр 
плита, совутгич бўлиши лозим. 
Унча катта бўлмаган меҳмонхоналарда қаватлараро буфетлар 
бўлади. буюртмаларни бош официант ёки навбатчи қабул қилиб олиши 


77 
мумкин. Катта меҳмонхоналарда махсус диспетчер пунктлари ташкил 
этилади. Бунда бир неча навбатчи официантлар буюртмалар қабул 
қилади ва уларни бажаради. Бундай ҳолатларда идиш-анжомлар оли-
нади, совуқ газаклар, иккинчи таом. ширин таомлар, иссиқ, ичимликлар 
ошхонадан берилади, маъданли сувлар, мева шарбатлари, вино, 
мевалар, қандолат маҳсулотлари ва бошқалар ресторан буфетидан 
келади. 
Буюртмалар қаерда қабул қилинишидан қатьий назар, олдиндан 
буюртмалар қабул қилиш дафтарига ёзилиши шарт. Дафтарда 
меҳмонхонанинг қайси хонасига, қайси вақтда, неча қишига, қандай 
таом ва ичимликлар келтириб бериш лозимлиги ёзилиши керак. 
Официантларнинг ёрдамчи хонасида етарли идиш-анжомлар борлигини 
хизмат қилувчилар аниқ, билишлари лозим. 
Қаватлараро 
хизмат 
қилинганда 
телефон 
орқали 
ёки 
сигнализациядан навбатчи официант чақирилади. Официант хонага 
келиб қиришга рухсат сурайди. Саломлашгач, официант чақирилганига 
ишонч хосил қилади. Таом ва ичимликлар танлашда ёрдамлашади, 
хизмат кўрсатиш вақтини белгилаб, буюртма қабул қилади. Хизмат 
хонасидан официант телефон орқали, ресторан ошхонаси ёки буфетга 
буюртма беради, ўзи идиш-анжомлар, зираворлар ва бошқа керакли 
нарсаларни патнисга қуяди. Сўнгра буюрилган таом ва ичимликларни 
меҳмоннинг хонасига келтиради. 
Санитария-гигиена қоидалари талабига биноан Taoмлар ва 
маҳсулотлар қопқоқ, билан ёпиладиган идишларда бўлиши ёки 
салфетка билан беркитилиши керак. 
Идиш ва маҳсулотларни фақат салфеткалар устига қўйиш керак. 
Ресторандан 
олиб 
келинадиган 
идиш-товоқлар, 
маҳсулотлар 
меҳмонхонадаги буфегларга махсус аравачаларда ёки патнисларда 
ташилади 
Энг 
яхши 
ресторан 
тажрибалари 
шуни 
кўрсатадиқи,
меҳмонхонага бирданига 2—3 хонадаги меҳмонларга таом олиб 
борилса, иш анча тезлашади 
Буюртма меҳмонхонадан бош офицнантга берилганда ўз навбатида 
уни 
официантга 
топширади. 
Тайёргарлик 
кўрган 
официант 
махсулотдарни ресторандан олади. Ичимлик, мева, нон олиш учун 
худди шундай буюртма буфетга ҳам берилади. Агар бу ишни иккита 


78 
официант бажарса, хизмат қилиш жараёни анча унумли ўтади. Битта 
официант буфетга буюртма тайёрлайди, идиш-анжомлар, сочиқ-
салфетка, нон ва бошқа керакли нарсаларни аравача ёки патнисга 
жойлайди. Газак, ичимликларни хонага киритиб беради, янги буюртма 
қабул қилади.
Бошқа официант ресторандан ўз ёрдамчи хонасига маҳсулотлар 
олиб келади. Бўш вақтларида биринчи официантга ёрдам беради. 
Буюртмани беришдан аввал хизмат учун счёт тайёрлаб қўйиш 
керак. Мижоз билан ҳисоб-китоб тез бўлиши учун официантда майда 
пуллар бўлиши лозим. 
Меҳмоннинг хонасига боришда официант патнисни чап қўлида 
қўтаради, унинг ўнг қули буш бўлиши керак, чунки ўнг қўл билан эшик 
очади, патнисга баъзи нарсаларни қўяди, олади. Меҳмонхона йулагидан 
боришда патнисни елка баробар қўтаради, хонага кириш олдидан уни 
пастга кўкрак баробар туширади. 
Хонага киргач, официант патнисни тумбочка устига қуяди, 
меҳмонлар столига дастурхон ёзади, хар бир мехмонга биттадан сочиқ, 
салфетка солади, қошиқ вилка, пичоқларни қуяди, сўнгра таом тортади. 
Меҳмонларнинг рухсати билан бушаган идишларни, анжомларни 
йиғиштириб олади. Агар меҳмонлар хоҳиш билдирсалар идишлардан 
айримларини вақтинча қолдириши мумкин. 
Буюртма бажариб бўлингандан сўнг официант мехмон, айтилган 
вақтда хонага келади, қолдирилган счёт бўйича хисоб-китоб қилади, 
идишларни йиғиштириб олиб буфетга келтиради. 
Меҳмонлар яшайдиган хоналарга тушликка қараганда нонушталар 
тез-тез берилиб туради. Таомномада курсатилган суюқ, қуюқ., иссиқ, 
овқатларни, ичимлик, ширин-лиқларни официант махсус идишларда 
беради. Меҳмонхонада яшайдиган шахсларга хизмат кўрсатишда 
одатдаги ошхона идиш-анжомларидан фойдаланилмасдан, махсус 
меҳмонлар учун аталган идиш-товоқларни ишлатиш лозим. Буюртмалар 
кўп бўлганда таомларни буфетдан хоналарга аравачаларда келтириш 
мумкин. Бу аравача-столларда асосан ресторандан буфетларга 
маҳсулотлар ташишда фойдаланилади. Айниқса, буюртмачилар 
хоналарда бир неча киши бўлганда бу аравача-столларда таом ташиш 
унумли бўлади. Официант меҳнатини патнислар ҳам енгиллаштиради, 
туртбурчақ патнисларда идишлар, таомлар келтирилади. Металлдан 


79 
ясалган ичи чуқур идишларда бир йўла бир неча киши учун таом 
келтириш мумкин. Бу идишнинг ўзига мос қопқоғи бўлади, қопқоқ, 
ёпилгач, унинг устига ҳам тарелкалар қўйиш мумкин, у шундай 
ишланганқи, хеч нарса сидирилиб тушиб кетмайди.
Қаватлар бўйича буфетлари йўқ мехмонхоналарда мехмонларга 
хизмат кўрсатиш учун официантлар бўғини ташкил қилинади. Чет 
тилларни 
биладиган 
навбатчи 
официант 
хоналарда 
яшовчи 
меҳмонлардан буюртмалар қабул қилади. Бунинг учун телефон 
ўрнатилган махсус стол булади. Навбатчи официант ҳамма хоналар 
билан телефон орқали боғланиши мумкин. Бош официант, ошхона, 
буфетларга қўнғироқ қилиб, қандай таом ва маҳсулотлар борлигидан 
хабардор бўлиб туради. Хоналарда яшовчи меҳмонлар хам телефон 
орқали буюртма бериши, навбатчи официантга чақириши мумкин. 
Буюртмани қабул қилиб олар экан, официант хона рақамини,
хўрандалар миқдори, таомлар номи, миқдори, буюртма қабул қилинган 
вақт ва уни бериш фурсатини ёзиб олади. Буюртмани қабул қилган 
навбатчи официант уни ижро этиш учун топширади, 

Download 1,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish