4.3. ОВҚАТЛАНИШ МАҲСУЛОТЛАРИ ВА ХИЗМАТ
КЎРСАТИШ СТАНДАРТЛАРИ
Овқатланишни ташкил қилишнинг махсус шакллари жумласига
меҳмонхона мажмуаларининг ресторан ва қаҳвахоналарида хизмат
кўрсатиш қиради. Улар қуйидаги таом-ланиш тизимини тавсия этади:
1. Тула пансион — уч махал Овқатланиш: нонушта, Тушлик ва
КЕЧКИ таом — Full Board (FB); (пансион — озиқ-таом, кийим-қечақ
билан тула таъминлаш деган маънода ишлатилади).
2. Ярим пансион ~ икки махал Овқатланиш: нонушта, Тушлик ёки
КЕЧКИ таом. Half-Board (НВ);
3. Бир марта таомлапнш (фақат нонушта) — Bed and Breakfast
(ВВ). Бу Овқатланиш тизимида ҳаммаси озиқ-овқат баҳосига қўшилади
ёки All inclusive дейилади.
Меҳмонхонада яшовчи туристлар учун кундалик ресторан хизмати
нонуштадан бошланади. Меҳмонхонада яшовчи туристлар қайфияти
Эрталабки таомга боғлиқ, шунинг учун ресторан рахбарлари Эрталабки
хизматга катта эътибор берадилар.
Эрталабки нонушта турлари меҳмонларнинг таркибига боғлиқ.
Нонушта турлари:
1. Континентал нонушта — бу инглизча continental breakfast
70
сўзидан қелиб чиққан бўлиб, Европада қуп йил-лардан буен
қулланилади. Бу нонуштага қаҳва, чой, иссиқ шоколад, қанд, қаймоқ
(сут), лимон, повидло, жем, асал ва нон маҳсулотлари киради, кўп
холларда нонушта баҳоси меҳмонхонада яшаш баҳосига қўшиб
юборилади.
2. Муфассаллашган нонушта, бунда таомномада турли хил таомлар
белгиланади: сабзавот ва мева шарбатлари, гўшт, пишлоқ, колбаса,
тухум, творог, сут ва ҳоказолар.
Официантаар орқали айрим буюртма таомлар ҳам тайёрлатиш
мумкин.
3. Инглиз нонуштаси. Бу классик усулдаги нонушта хисобланади.
Эрталабки чой, қаҳва тўғридан-тўғри мехмонхонага келтирилади.
Ичимликларга Қўшимча қанд, нон, сарёғ, жем, асал, қиём берилади.
Ихчам нонушта деб аталадиган (short breakfast) Эрталабки таом
тизимига дудланган чўчқа гўшти билан қовурилган тухум, нонга қўшиб
қовурилган тухум, балиқли таомлар, сули шавласи ёки сут, қанд
қўшилган шўрва. Қўшимча таом берилганда официант улар учун
анжомлар келтиради.
4. Америкача нонушта. Муз солинган оддий сув, мева шарбати,
компот, янги узилган мевалар (олхўри, шафтоли, тарвуз), гўшт, пирог
ва ҳоказолар.
5. Шампан виноси билан нонушта. Соат 10 дан 11,30 гача давом
этади. Қаҳва, чой, шампан виноси, вино, совуқ газаклар, иссиқ таом,
шўрва, салатлар, десерт берилади. Бу нонушта буфет хизматчилари
томонидан тавсия этилади. Меҳмонлардан биронтасининг туғилган
куни ёки тантаналарига шампан винолари келтирилади.
6. Кечиккан нонушта. Соат 10.00 дан 14.00 ораларида бўлади.
Иссиқ ва совуқ ичимликлар, булочкалар, ёр, жем, колбаса, пишлоқ,
шўрва, иссиқ гўштли таом, десертлар берилади. Бу нонушта Тушлик
таом ўрнига ҳам ўтиши мумкин. Тушлик тушунчаси Европа
мамлакатларида ланч (lunch) деб юритилади. Бунда биринчи таом
берилмайди. Қўшимча таомлар ҳам тортилмайди. Хақиқий Тушлик
Европа тушунчаси бўйича (dinner) таомларга бой, бизнингча кечки
таомга тўғри келади. Бунда газак, шўрва, балиқли таомлар, махсус бош
таом, сабзавот таомлари, енгил десерт берилади. Махсус таом —
бизнингча иккинчи иссиқ таомдир. Биринчи суюқ таом қўпинча
71
берилмайди.
Нонушта, тушлик, кечки таом ташкил қилишда қуйидаги хизмат
усуллари қўлланилади:
— а-ля карт (a la carte) — меҳмонлар таомномадан исталган таом,
ичимликларини танлаб оладилар, буюртма ошхонага берилади, тезлик
билан буюртма бажаришга киришилади, официант керакли анжомлар
келтиради;
Do'stlaringiz bilan baham: |