Ўзбекистон республикaси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


Умумий ёритиш — ҳамма хоналар баробар ёритилади.  Махаллий ёритиш



Download 1,51 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/112
Sana24.02.2022
Hajmi1,51 Mb.
#188277
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   112
Bog'liq
Restoran biznesini shakllantirish

Умумий ёритиш — ҳамма хоналар баробар ёритилади. 
Махаллий ёритиш — айрим столлар, залнинг бир қисми, айрим 
заллар алоҳида ёритилади. Эстрадага, рақс тушувчиларга махсус 
ёруғлик берилади. 
Аралаш ёритиш — юқоридаги хар икки ёритишнинг бирлиқда 
олиниши. 
Ёритишнинг хар бир тизимси ўзига хос ёритгичларга эга. Булар 
қандиллар, таршерлар, бра, стол лампалари. Уларнинг миқдори 
хоналарнинг катта-кичиклигига боғлиқ. 
Ресторан ичини ёритиш. Зал безаги, қиёфаси учун электр 
нурлари, ёритилиш, кундузги ёруғлик муҳим аҳамиятга эга. Ёруғлик 
бир неча турларга бўлинади: илиқлиқ-қувонч берувчи, совуқлиқ хисси 
туғдирувчи, хотиржам қилувчи ва газаб қўзғатиб ғашга тегувчи. 
Ёруғлик кишини енгиллаштириши, хурсанд қилиши, диққатни бирон 
нарсага жалб қилиши ёки паришон хаёл томон олиб кетиши мумкин. 


89 
Кишилар қунглини кўтариш учун кўнгилхуш ранглар берилиши 
мумкин, масалан, тўқ сариқ, сариқ ранг берилади. Зал киришига турли-
туман чироқ, ранглари берилади. Агар деворлар қизғишроқ тусга 
бўялган бўлса, хона шипи ялтироқ рангда бўлади. Рухшуносларнинг 
фикрича жудаям ялтироқ манзара кишиларда безовталик хиссини 
уйғотади, бир хил ранг бўлиши эса зерикишга олиб келади. 
Сунъий ёритишда ресторан рахбарияти буни ҳисобга олиши керак. 
Зал ичини безаш учун материал. Зал ичига ишлов бериш учун 
фойдаланиладиган материалларга алоҳида эътибор берилади. Улар 
фақат сифати юқорилиги, чидамлилиги билангина эмас, ўтқазмаслиги, 
ёрдамга бардошлиги, санитария-гигиена талабларига жавоб бериши 
билан ҳам ажралиб туриши керак. Зал ичига ишлов беришда синтетик 
материаллар, ёғочнинг қимматбаҳо турлари, металл ва бошқа 
материаллардан 
фойдаланилади. 
Ресторан 
заллари 
деворлари, 
панелларига дуб, ёнғоқ, карел қайинидан тайёрланган материаллар, 
манзарали обойлар ишлатилади. Бу нарсалар залларни гўзаллаштиради, 
чиройига чирой қушади. Рестораннинг номига мувофиқлаштириб 
безаклар ҳам берилади. Зални безаклар билан безатишда миллий, 
тарихий, эртак, афсоналардагидек сюжетлар ва ҳозирги замон 
мавзулари ёритилиши керак. Ҳар бир мавзуга оид материаллар 
қўлланилади. Сирланган ғиштга манзарали санъат асари шаклида 
қуриниш бериш мумкин. Шунингдек кулолчилик буюмларидан, 
ойналардан фойдаланилади. Манзарали кўриниш, расм, бўёқларга хос 
холда дарахт қисмларидан ҳам ишлатилса бўлади. Устунлар сиртидан 
силлиқланган, лақланган тахталар қопланади. Тахталарнинг четларига 
ихчам рейкалар қоқилади. Булар уймакорлик асосида шакл берилган 
материаллардир. 

Download 1,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish