46
5.2-жадвалда МДҲ мамлакатларида ва бошқа мамлакатларда ишлаб
чиқарилаётган дизел ёнилғилари мувофиқлиги келтирилган.
5.2-жадвал
ГОСТ 305-82
бўйича
ёнилғилар
Бошқа мамлакатлар дизел ёнилғилари
Маркаси
Спесификация
Мамлакат
Л
Л
–
№3
2Д
БДС 8884-82
DIN S 1603-81
JIS K 2204-83
ASTM 975-83
Болгария
Германия
Япония
АҚШ
З
TIPA
Special
ID
CAN-2-3.6-M-83
JIS K 2204-83
ASTM 975-81
Канада
Япония
АҚШ
Исталган автомобил ёки трактор дизели учун уччала маркани қўллаш
мумкин. У ёки бу маркани танлаш фақат иқлим шароитига ва ёнилғининг паст
ҳароратли кўрсаткичларига боғлиқ.
Дизел ёнилғиси маркаси бўйича ноактив олтингугуртли бирикмалар
миқдорини ва ёнилғининг лов этиб ёниб ўчиш ёки қотиш ҳароратларини билиш
мумкин. Масалан ГОСТ 305-82 бўйича дизел ёнилғисининг Л-0,11-58 маркаси
ёнилғининг биринчи ним гуруҳига таалуқли бўлиб, лов этиб ёниб ўчиш
ҳарорати 58 С эканлигини билдиради 3-02 минус 45 (ГОСТ 305-82) марка эса
ёнилғи қишки, олтингугуртли бирикмалар миқдори 0,2% дан кўп эмаслигини,
қотиш ҳарорати эса минус 45 С дан юқори эмаслигини билдиради.
Шуни
эслатиш жоизки, иккинчи ним гуруҳ дизел ёнилғиларини фақат
қуйидаги ҳолда ишлатиш мумкин: двигателни мойлаш учун ювувчи хоссаларга
эга бўлган ҳамда олтингугуртли газларни нейтралловчи кўп функцияли
присадкалар (ВНИИИНП-370, ВНИИИНП-360 ва бошқа) қўшилган мойлардан
фойдаланилган тақдирда, акс ҳолда двигател деталларининг ейилиши 1,5...3,0
марта ортиб кетади.
Олтингугуртли ёнилғининг зарарли
таъсирини камайтириш учун
двигател иссиқлик режимини нормал тутиб туриш лозим, яъни намнинг
конденсацияланишига йўл қўймаслик учун ҳароратини пасайтириб бўлмайди
шу билан бирга мой филтрининг филтрловчи
элементлари ва двигател
картеридаги мойни тез-тез алмаштириб туриш зарур.
Ҳамма ёнилғиларда кул ҳосил бўлиши 0,01%дан кўп эмас, 10% қолдиқ
ёнилғининг коксланиши 0,3%дан кўп эмас ва филтрланиш коэффициенти 3 дан
ортиқ бўлмаслиги лозим.
Зарур
бўлган
ёнилғи
бўлмаганда
уларнинг
ўриндошлари
(заменители)дан: ёритиш учун ишлатиладиган керосинлар ёки уларнинг дизел
ёнилғиларининг бошқа маркалари билан аралашмаларидан фойдаланиш
мумкин. Аралашма таркиби бош лимитловчи кўрсаткич – ёнилғининг қотиш
47
ҳарорати бўйича аниқланади: 25% ёритувчи керосин (ёки Т-1, ТС-1) ёнилғининг
қотиш ҳароратини 8...12
0
га пасайтиради.
Ўриндош ёнилғилардан фойдаланиш чекланган бўлиши лозим,
чунки
дизел бу ёнилғиларда ишлаганда двигател ишининг «қаттиқ»лиги ортади,
ейилиш кўпаяди.
Иқтисодий нуқтаи назардан дизел ёнилғисининг қишки маркаларидан
ёзда ёки атроф-муҳитнинг мусбат ҳароратларида фойдаланиш мақсадга
мувофиқ эмас.
Do'stlaringiz bilan baham: