57
Икки хил қотишни фарқлашади:
-
структуравий қотиш, бунда мой ҳаракатчанлиги
кристалланиш
ҳисобига камаяди;
-
қовушқоқли қотиш, бунда мой ҳаракатчанлиги қовушқоқлиги ортиши
ҳисобига камаяди.
Мой ҳаракатчанлигини йўқотадиган ҳарорат
мойнинг қотиш ҳарорати
деб аталади. Қотиш ҳарорати бундай аниқланади: мой солинган пробирка
шундай ҳароратгача совитиладики, пробирканинг 45
0
га оғиши 1
минут
мобайнида мой сатҳи силжишини чақирмайди. Қотиш ҳарорати нафақат
углеводород таркибга, балки мой ҳажми, совитиш интенсивлиги, паст ҳароратда
ушлаб туриш вақти ва ҳ.к.ларга ҳам боғлиқ.
Мой қотадиган ҳароратни пасайтириш (депрессия) учун унга
депрессатор деб номланувчи модда қўшилади. Мос равишда,
мойга унинг
қотиш ҳароратини пасайтириш мақсадида киритиладиган присадкалар
депрессорли деб аталади.
Мойнинг маълум ҳароратгача қўзғалувчанлигини йўқотмаслик
қобилияти унинг
депрессорлик хоссалари билан аниқланади.
Термооксидлови стабиллик. Двигател ишлаш шароитида мотор мойида
чуқур ўзгаришлар рўй беради; бу ўзгаришлар мотор мойининг физикавий ва
кимёвий хоссаларининг ўзгаришига олиб келади. Бундай ўзгаришлар
натижасида
мойда смолали моддалар, асфалтенлар, карбенлар кўринишида
нейтрал маҳсулотлар ва чуқур оксидланишнинг бошқа бирикмалари ҳамда
органик кислоталар,
оксикислоталар, эстолидлар ва ш.к.лар кўринишидаги
кислотали моддалар тўпланади. Мойнинг оксидланиш маҳсулотлари поршен
гуруҳи деталларида лак ва сўхта ҳосил бўлишига сабаб бўлади, бу эса поршен
ҳалқаларининг «ўтириб қолиши»га олиб келиши мумкин. Мотор мойи юқори
термооксидловчи стабилликка эга бўлиши, яъни юқори ҳарорат таъсирида
поршен гуруҳи деталлари сиртида лак қатламлари ҳосил қилмасликлари керак.
Мойнинг термооксидловчи стабиллиги қуйидагича аниқланади. Металл
юзадаги юпқа қатлам кўринишидаги мотор мойи қиздирилади,
енгил учувчи
моддалар буғланиши ҳисобига мой массаси камаяди. Металл юзада қолган
қолдиқ ишчи фракция ва лакка ажратилади.
7.4-расмда 250
0
С ўзгармас ҳароратда металл сиртда қиздириш вақти
бўйича мотор мойининг буғланувчанлиги, лак ҳосил қилишга мойиллиги ва
ишчи фракцияси миқдорининг ўзгарувчанлиги кўрсатилган. Расмдан
кўринадики, қиздириш вақти ортиши билан мотор буғланувчанлиги ва
лак
ҳосил қилишга мойиллик ортади, яъни мойловчи материал вазифасини
бажарадиган қисмининг миқдори камаяди.
58
7.4-расм. Ўзгармас ҳароратда вақт мобайнида мотор мойи мотор буғланувчанлиги, лак ҳосил
қилишга мойиллиги ва ишчи фракциясининг ўзгариши
Мотор мойининг термооксидловчи стабиллиги – бу вақт (минутда); бу
вақт давомида 250
0
С ҳароратда синалаётган мой 50% ишчи фракция ва 50%
лакдан иборат бўлган лак қолдиғига айланади.
Мойнинг термокимёвий стабиллиги қанчалик юқори бўлса, у юқори
ҳароратда юпқа қатламда шунчалик секинроқ оксидланади, мой сифати шунча
яхши ва ҳалқаларнинг куйиши хавфи шунчалик кам бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: