Кўчмас мулк ва мулк ҳУҚУҚи амалий қўлланма


Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тартиби



Download 2,45 Mb.
Pdf ko'rish
bet84/151
Sana23.02.2022
Hajmi2,45 Mb.
#180156
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   151
Bog'liq
kuchmas-mulk-va-mulk-hukuki-amalij-kullanma

Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тартиби
Фуқаро давлат уй-жой фондига қарашли уйдаги хонадонни (уйнинг бир 
қисмини) ўз мулки қилиб ҳақини тўлаб сотиб олиш (ёки бепул олиш) учун ўзи 
истиқомат қилаётган давлат уй-жой фонди тасарруфида бўлган туман, шаҳар 
ҳокимига, корхона, муассаса, ташкилот маъмуриятига ариза беради. 
Мазкур Қонун талабидан кўринадики, давлат уй-жой фондини хусусий-
лаштиришнинг энг муҳим шарти фуқаронинг ўзи хусусийлаштиришни 
сўраётган давлат уй-жой фондида яшаб келишидир. Фуқаро ўзи яшамаётган 
давлат уй-жойини хусусийлаштиришни сўраб мурожаат қилишга ҳақли 
эмас.
Қонунга мувофиқ давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш сўралаётган 
ариза узоғи билан икки ой муддат ичида қараб чиқилади.
Турар жойларни хусусийлаштириш давлат уй-жой фондининг эгаси ёки у 
ваколат берган давлат бошқаруви органи томонидан амалга оширилади.


119
Фуқароларнинг алоҳида уй, хонадон ва хонага бўлган эгалик ҳуқуқи турар жой 
қиймати тўлиқ тўланган (сотиб олинган) ва ордер олинган пайтдан бошланади.
Турар жойнинг ҳақини тўлаб ва текинга хусусийлаштирилаётган фуқа-
роларга уй-жой эгасининг қарори асосида эгалик ҳуқуқини берувчи ягона 
шаклда белгиланган давлат ордери берилади. Ордер хусусийлаштирилган уй-
жой учун қонуний ҳуқуқни белгиловчи ҳужжат ҳисобланиб, “Ергеодезкадастр” 
давлат қўмитасининг туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат 
корхоналарида рўйхатдан ўтказилиши шарт.
2 .2 .7 . УЙ-ЖОЙНИ МЕРОС ҲУҚУҚИ АСОСИДА ЭГАЛЛАШ
Фуқаролик қонунчилигида белгиланган мулк ҳуқуқининг вужудга келиш 
асосларидан бири мулкни мерос қилиб олишдир. 
Ўзбекистон Республикаси Конституциясига кўра мерос ҳуқуқи қонун билан 
кафолатланади.
Уй-жойни мерос ҳуқуқи асосида эгаллаш фуқаролик муомаласида деярли 
ҳар бир шахс иштирокида учрайди
Фуқаролик кодекси нормаларига кўра уй-жойни мерос сифатида мулк 
қилиб олиш ворислик ҳуқуқи қоидалари асосида амалга оширилади.
Кодексга мувофиқ ворислик икки асосда амалга оширилади:

васият бўйича ворислик;

қонун бўйича ворислик.
Мерос таркиби . Мерос очилган пайтда мерос қолдирувчига тегишли 
бўлган, унинг ўлимидан кейин ҳам бекор бўлмайдиган барча ҳуқуқ ва 
мажбуриятлар мерос таркибига киради. Яъни, уй-жойни мерос сифатида 
олишнинг муҳим шарти унинг мерос очилган пайтда мерос қолдирувчига 
тегишли бўлишидир.
Агарда мерос қилиб қолдирилган уй-жой умумий биргаликдаги мулк бўлса, 
бу ҳолда мерос вафот этган иштирокчининг улушига тўғри келадиган умумий 
мол-мулкка нисбатан очилади.
Умумий биргаликдаги мулк иштирокчисининг ўлими умумий мол-мулкка 
бўлган ҳуқуқдаги унинг улушини аниқлаш ва белгиланган тартибда умумий 
мол-мулкни тақсимлаш ёхуд ундан вафот этган иштирокчининг улушини 
ажратиш учун асос бўлади.

Download 2,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish