КЎЧМАС МУЛК ВА МУЛК ҲУҚУҚИ
114
Юқоридаги Низомга мувофиқ, ер участкалари биринчи навбатда:
●
ер давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши муносабати
билан уйлари бузилаётган фуқароларга;
●
иккинчи жаҳон уруши ногиронлари ва қатнашчиларига;
●
байналмилал жангчиларга;
●
ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва уларга тенглаштирилган
шахсларнинг оилаларига;
●
меҳнат фахрийларига;
●
ўзлари эгаллаб турган давлат турар жой фондининг турар жойларини
шаҳар ва туман ҳокимликларига бераётган фуқароларга берилади.
Туман (шаҳар) ҳокими комиссия ер участкаси беришнинг мақсадга
мувофиқлиги ҳақида ижобий хулосага келган тақдирда 10 кун муддатда якка
тартибда уй-жой қуриш учун ер участкаси бериш тўғрисида қарор қабул қилади.
Фуқароларга белгиланган тартибда кимошди савдосида ер участкасига
мерос қилиб қолдирадиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини сотишда
комиссиянинг қарори талаб қилинмайди.
Ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи
кимошди асосида сотилганда туман (шаҳар) ҳокими кимошди ғолибига ушбу
ҳуқуқ сотиб олинганлиги тўғрисидаги давлат ордерини беради.
Якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкасини ажратиш жараёни
ер участкаси чегараларини натурада чиқаришни амалга ошириш билан
якунланади.
Ер участкаси ажратилганидан кейин якка тартибда уй-жой қуришнинг
навбатдаги муҳим босқичи уй-жой қурилишининг лойиҳа ҳужжатларини
ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва қурилиш ишларини бажариш ҳуқуқига рухсат
олишдир.
Уй-жой қурилишига оид лойиҳа қуйидагиларни ўз ичига олади:
●
ер ости ва ер усти муҳандислик коммуникациялари акс эттирилган ер
участкаси режаси;
●
уй-жойнинг пойдеворлари, ертўлалари, қаватлари, кесимлари ва
фасадлари режалари;
●
смета-молия ҳисоб-китоби (кредит олишга эҳтиёж бўлганда).
Уй-жой қурилишига якка тартибдаги ёки намунавий лойиҳа уй-жой қуриш
бўйича қурилиш ишларини бошлаш учун асос ҳисобланади.
Якка тартибдаги уй-жой қурилиши:
●
пудрат усули билан;
●
хўжалик усули билан (қурувчиларнинг ўз кучи билан) амалга
оширилиши мумкин.
Уй-жой, ёрдамчи-хўжалик иморатлари ва ҳовлидаги иншоотлар қурилиши
шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя қилинган ҳолда амалга ошири-
лиши керак.
115
Бир ер участкасида икки ёки ундан ортиқ оилага тегишли бўлган бир нечта
уй-жой қурилишига йўл қўйилади.
Фуқаролар ўзларига тегишли бўлган уй-жойларни бузиб, янгидан қуришда
ҳам лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва қурилиш ишларини
бажариш ҳуқуқига рухсат олиш билан боғлиқ талабларни бажаришлари
лозим.
Якка тартибда қурилган уй-жойни қабул қилиш ва давлат рўйхатидан
ўтказиш.
“Якка тартибдаги уй-жой қурилиши тўғрисида”ги Низомнинг 28-бандига
кўра уй-жой қурилиши тугаллангандан кейин қурувчи туман (шаҳар) ҳокими
томонидан уй-жойни фойдаланишга қабул қилиш юзасидан ташкил этиладиган
қабул қилиш комиссиясига мурожаат қилади.
Қабул қилиш комиссияси жойнинг ўзига бориб қурилиши тугалланган уй-
жойни фойдаланишга қабул қилиш далолатномасини тузади.
Шундан сўнг “Ергеодезкадастр” давлат қўмитасининг туман (шаҳар) ер
тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси 10 кун муддатда янгидан
қурилган (реконструкция қилинган) уй-жойни техник хатловдан ўтказади
ҳамда туманлар (шаҳарлар) архитектура ва қурилиш органлари билан келишув
бўйича уй-жойни фойдаланишга қабул қилиш далолатномасини тасдиқлаш
тўғрисида ҳокимнинг қарори лойиҳасини киритади.
Тўлиқ қурилиши тамомланмаган уйнинг бир қисмини фойдаланишга қабул
қилиш.
Уй-жойлар қурувчининг ўз кучи билан қурилган ҳолларда битта (иккита)
турар жой хонаси, ошхона, ҳожатхона, уй фасадининг ташқи безаги қурилиши
тамом бўлгандан, лойиҳага мувофиқ уй муҳандислик коммуникациялари билан
таъминлангандан кейин алоҳида ёрдамчи-хўжалик иморатлари ва ҳовлидаги
иншоотларсиз ва ҳудудни ободонлаштирмасдан уйнинг бир қисмини
фойдаланишга қабул қилишга йўл қўйилади.
Туман (шаҳар) ҳокимининг қарори тегишли қарор лойиҳаси киритилгандан
кейин икки кундан кечикмай қабул қилинади.
Ҳокимнинг қарорига мувофиқ уй қурувчига уй дафтари берилади.
Якка тартибда қурилган уй-жойга мулк ҳуқуқининг вужудга келиши.
Уй-жойга мулкчилик ҳуқуқи «Ергеодезкадастр» давлат қўмитасининг туман
(шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналари томонидан
белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин пайдо бўлади.
Қайд этиш лозимки, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг
23-моддасига кўра никоҳ вақтида, яъни биргаликдаги турмуш даврида эр-
хотин томонидан қурилган ёки қонунда белгиланган асослар билан қўлга
киритилган уй, бу уйни қуриш учун ер участкаси улардан қайси бирига
ажратиб берилганлигидан, уйни мулк қилиб олиш тўғрисидаги шартномада
улардан қайси бирининг номи кўрсатилганлигидан ва уй кимнинг номига
Do'stlaringiz bilan baham: |