Кўчмас мулк ва мулк ҳУҚУҚи амалий қўлланма



Download 2,45 Mb.
Pdf ko'rish
bet77/151
Sana23.02.2022
Hajmi2,45 Mb.
#180156
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   151
Bog'liq
kuchmas-mulk-va-mulk-hukuki-amalij-kullanma

СУД АМАЛИЁТИ


КЎЧМАС МУЛК ВА МУЛК ҲУҚУҚИ
110
олади, ёхуд уни ўзи ёки учинчи шахс олдидаги мулкий мажбуриятдан озод қилади 
ёинки озод қилиш мажбуриятини олади.
Фуқаролик кодексининг 122-моддасига кўра жиддий аҳамиятга эга бўлган 
янглишиш таъсирида тузилган битим янглишиш таъсирида ҳаракат қилган тарафнинг 
даъвоси бўйича суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.
Битимнинг табиати, уни нарсасининг ўз вазифаси бўйича фойдаланиш имкониятини 
анча пасайтирадиган ўхшашлиги ёки сифати ҳақида янглишиш жиддий аҳамиятга эгадир.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги “Суд 
амалиётида битимларни тартибга солувчи қонунчилик нормаларини татбиқ қилишда 
вужудга келадиган айрим масалалар тўғрисида”ги 17-сонли қарорининг 10-бандига кўра, 
янглишиш таъсирида тузилган битим деб, битим юзасидан келиб чиқувчи тарафларнинг 
ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида нотўғри тасаввурга эга бўлиш, яъни тарафларнинг 
ҳақиқий хоҳиш-иродасини акс эттирмасдан, битим тузилган вақтда тарафлар томонидан 
назарда тутилмаган ҳуқуқий оқибатларга олиб келган битим тушунилади. Янглишиш ҳар 
хил ҳолатларда кўриниши мумкин, масалан, музокара вақтида тарафлар бир-бирларини 
тушунмаганликлари, қонунларни нотўғри талқин қилганликлари, битимнинг ҳақиқий 
оқибатларини нотўғри тасаввур этганликлари ва бошқалар. Шу билан бирга қонунни 
билмаслик битимнинг ушбу асос билан ҳақиқий эмаслигини келтириб чиқармайди.
Ўз даъво талабларида У.Қосимова жавобгар Ш.Қосимов уни ўз улушини ҳадя 
қилишга у ҳақида ғамхўрлик қилишни ваъда қилгани ҳолда кўндирганлигини, шу билан 
бирга ҳадя шартномасини расмийлаштиришда нотариал идорада шартноманинг 
матни, унда белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятлар билан мустақил танишганлигини 
маълум қилган. Бундан кўринадики, У.Қосимова қандай турдаги шартномани 
расмийлаштираётганлигини тушунган.
Суднинг ҳал қилув қарори билан ҳадя шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш ва 
уйдан кўчириш ҳақидаги даъво талабларини қаноатлантириш рад қилинган.
Шарҳ: 
Фуқаролик қонунчилигида битимларни ҳақиқий эмас деб топишнинг асослари 
қатъий бўлиб, уни кенгайтириб талқин қилиш мумкин эмас.
Ҳадя шартномаси ўз табиатига кўра ашёни текинга, ҳадя олувчининг 
зиммасига ҳеч қандай муқобил мажбуриятларни юкламасдан туриб топшириш 
шартномаси бўлиб, беғараз бўлиши, келгусида ҳадя олувчи ўз ҳаракатларида ёки 
хулқида ҳадя қилувчига нисбатан муайян ҳаракатларни содир этиши лозимлигини 
назарда тутмаслиги керак.
Мазкур ҳолатда ҳадя қилувчи ўзи амалга ошираётган битимни яхши англаган, 
ўз улушининг ҳадя этилаётганлигини тушунган, фақат ҳадя амалга оширилганидан 
кейин унга нисбатан муносабат ўзгарганлиги, кутилган ғамхўрлик ва парвариш 
бўлмаганлиги сабабли битимни ҳақиқий эмас деб топиб, ўз улушини қайтаришни 
талаб қилмоқда. Бироқ қонунга мувофиқ, бу ҳолат ҳадя шартномасини ҳақиқий эмас 
деб топишга асос бўлиши мумкин эмас. 
Шу сабабли суд даъво талабларини рад этиш ҳақида хулосага келган
Зеро, ҳақиқатда тарафлар ўртасида олди-сотди муносабатлари бўлгани 
ҳолда, битимнинг ҳадя шартномаси сифатида расмийлаштирилиши 


111
тарафлар ўртасида низо келиб чиққан тақдирда ҳуқуқи бузилган тарафнинг 
манфаатларини ҳимоя қилишни истисно этади.
Хусусан, ҳақиқатда олди-сотди муносабати бўлгани ҳолда ҳадя 
шартномасининг тузилиши уй-жой мулкдорини уни эгаллаган шахсдан ҳақ 
олиш ҳуқуқидан (ихтиёрий амалга оширишдан бош тортганда) маҳрум бўлади. 
Ёки аксинча, аслида мулкни сотган, лекин шартномага кўра ҳадя қилувчи 
мақомида бўлган шахсда унинг моддий аҳволи жиддий ёмонлашганда мазкур 
шартномани бекор қилиш бўйича қонунда белгиланган асослар мавжуд бўлади. 
Фуқаролик қонунчилиги, агар битим бошқа битимни ниқоблаш мақсадида 
тузилган бўлса (кўзбўямачилик битими), тарафлар ҳақиқатда назарда тутган 
битимга доир қоидалар қўлланилишини назарда тутади.
Бироқ тарафлар ҳақиқатда олди-сотди муносабатларини амалга оширган, 
лекин ҳадя шартномаси сифатида расмийлаштирган битимни ҳақиқий эмас 
деб топиш ҳамда тарафлар ҳақиқатда назарда тутган битимга доир қоидаларни 
қўллаш учун ҳуқуқи бузилган тарафда буни исботловчи мақбул далиллар (олди-
сотди шартномаси бўйича ёзма келишувни тасдиқловчи) мавжуд бўлиши лозим.
Акам менга бундан икки йил аввал ҳозир яшаб келаётган хонадонни ҳадя 
қилиб берган эди. Ҳозирда ўғлига машина олиб бериш учун хонадонни ҳадя 
қилганлик эвазига мендан пул сўради, лекин у сўраган пулни бера олганим 
йўқ. Чунки соғлигим ёмонлашганлиги сабабли ишламаяпман.
Пул беролмаганимдан кейин акам уйни қайтариб олмоқчи эканлигини 
эшитдим. Ҳақиқатдан ҳам ушбу ҳолатда акам ҳадя шартномасини бекор 
қилиб, уйни мендан қайтариб олиши мумкинми?
Савол
Ҳадя шартномаси тузиш вақтида Сизнинг муқобил мажбуриятни 
бажаришингизни белгиланиши мумкин эмас. Яъни ҳадя қилинган хонадон 
эвазига келгусида Сизнинг муайян маблағ ёки мулк беришингиз ҳақидаги 
келишув бўлмаслиги лозим. 
Сиз кўрсатган ҳолат ҳадя шартномасини бекор қилишнинг қонунда 
белгиланган асосларига мос эмас. Шу сабабли акангиз айнан шу асос билан 
ҳадя шартномасини бекор қилиш ва хонадонни қайтариб олишда қонуний 
асосларга эга эмас ва унинг бундай талаби суд томонидан рад қилинади.
Жавоб
Шу сабабли, уй-жойга нисбатан уни эгаллашга қаратилган битимни ҳадя 
шартномаси сифатида расмийлаштиришда тарафлар мазкур шартноманинг 
моҳияти ва оқибатини тўғри англашлари, ўрталарида ҳақиқатдан ҳам 
ҳадя муносабатлари бўлган тақдирдагина шартномани ҳадя сифатида 
расмийлаштиришлари мақсадга мувофиқдир.



Download 2,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish