Кўчмас мулк ва мулк ҳУҚУҚи амалий қўлланма


КЎЧМАС МУЛК ВА МУЛК ҲУҚУҚИ



Download 2,45 Mb.
Pdf ko'rish
bet75/151
Sana23.02.2022
Hajmi2,45 Mb.
#180156
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   151
Bog'liq
kuchmas-mulk-va-mulk-hukuki-amalij-kullanma

КЎЧМАС МУЛК ВА МУЛК ҲУҚУҚИ
108
Ҳадя шартномасининг энг асосий белгиси ашёни текинга мулк қилиб 
беришдир. Яъни мазкур шартномага кўра уй-жой бошқа шахс (ҳадя олувчи)-
нинг эгалигига ҳеч қандай тўловларсиз ва бошқа муқобил мажбуриятларсиз 
ўтказилади.
Ҳадя шартномасида олди-сотди шартномаси учун мажбурий элемент 
бўлган “шартноманинг баҳоси” мавжуд бўлмайди.
Уй-жойни ҳадя қилганлик учун ҳадя қилиш оқибатда ҳадя қилувчига муайян 
муқобил ҳуқуқни берса ёки бошқа муқобил мажбурият юзага келса, шартнома 
ҳадя деб тан олинмайди. Яъни, ҳадя шартномаси нафақат уй-жой учун 
тўловларнинг мавжуд бўлмаслиги, бошқа ҳар қандай муқобил мажбуриятлар 
билан боғлиқ бўлмаслигида ифодаланади.
Ҳадя шартномаси мутлақо беғараз бўлиши 
лозим.
!
Ҳадя бир томонлама шартнома бўлиб, ёзма равишда тузилган ҳадя 
шартномаси (олди-сотди шартномасидан фарқли тарзда) нотариал 
тасдиқлангунига қадар ҳадя қилувчида ҳеч қандай мажбуриятлар юзага 
келмайди.
Олди-сотди шартномаси эса икки томонлама шартнома бўлганлиги 
сабабли уни бажаришга киришиш (закалат бериш, мажбуриятларни тўла ёки 
қисман бажариш) шартнома нотариал расмийлаштирилгунига қадар ҳам икки 
томонлама мажбуриятларни юзага келтиради.
Кўчмас мулкка нисбатан тузилган шартномаларнинг бажарилганлиги 
шартнома предметини (уй-жойни) топшириш билан бажарилган 
ҳисобланади.
Икки томонлама мажбурият белгиловчи бошқа битимлардан фарқли 
равишда, ҳадя шартномаси бўйича, агар шартнома тузилгандан сўнг ҳадя 
қилувчининг моддий аҳволи жиддий ёмонлашган бўлса, у келажакда ҳадя 
олувчига ашёни ёки мулк ҳуқуқини бериш ё бўлмаса, уни мулкий мажбуриятдан 
озод этиш бўйича ваъда қилинган шартномани бажаришдан бош тортишга 
ҳақли.
Қонунда ҳадя шартномасини бекор қилишнинг бошқа шартномалардан 
фарқли ва ўзига хос жиҳатлари белгиланган.
Фуқаролик кодексининг 507-моддасига кўра ҳадя олувчи ҳадя қилувчининг, 
унинг оила аъзолари ёки яқин қариндошларининг ҳаёти ёки соғлиғига қарши 
атайлаб жиноят содир қилган ҳолларда ҳадяни бекор қилишга суд тартибида 
йўл қўйилади.
Ҳадя олувчи ҳадя қилувчини қасддан ўлдирган тақдирда ҳадя қилувчининг 
ворислари судда ҳадяни бекор қилишни талаб этиш ҳуқуқига эга.


109
Ўз навбатида ҳадя олувчи ўзига ҳадя топширилгунга қадар истаган 
вақтида уни рад этишга ҳақли. Бундай ҳолда ҳадя шартномаси бекор қилинган 
ҳисобланади.
Агар ҳадя шартномаси ёзма шаклда тузилган бўлса, ҳадяни рад этиш ҳам 
ёзма шаклда амалга оширилиши керак. Агар ҳадя шартномаси рўйхатдан 
ўтказилган бўлса, ҳадяни қабул қилишни рад этиш ҳам давлат рўйхатидан 
ўтказилиши лозим.
Фуқаролик муомаласида уй-жойни ҳадя қилиш одатда ҳадя қилувчининг 
қариндошлари ва бошқа ўзаро яқин шахслари ўртасида амалга оширилади. 
Ҳадя шартномасини бажаришдан бош тортиш ва уни бекор қилишнинг 
фақат мазкур шартномага хос хусусиятлари уй-жойни битимларга асосан 
эгаллаш билан боғлиқ муносабатларга киришадиган шахслар ўртасида 
ҳақиқатдан ҳам ҳадя муносабатлари бўлган тақдирдагина бундай шартномани 
тузишлари лозимлигидадир.

Download 2,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish