КЎЧМАС МУЛК ВА МУЛК ҲУҚУҚИ
102
Қурилиши тугалланмаган уй-жойни сотиб олган шахс мазкур қурилмага
нисбатан ишлаб чиқилган ва тасдиқланган лойиҳа бўйича қурилиш ишларини
давом эттириши ва тамомлаши лозим. Қурилиши тугалланмаган уй-жойнинг
шартномага асосан бошқа шахснинг эгалигига ўтиши қурилиш ишлари бўйича
муқаддам тасдиқланган лойиҳадан четга чиқиш ҳуқуқини бермайди.
Агарда қурилиши тугалланмаган уй-жойни сотиб олган шахс унинг
қурилишини муқаддам тасдиқланган лойиҳани ўзгартирган ҳолда давом
эттиришни истаса, бунга қурилишнинг ўзгартирилган лойиҳаси туман (шаҳар)
архитектори билан келишилган ҳолда қайта тасдиқлаганидан кейин йўл
қўйилади.
Уй-жойнинг олди-сотди шартномаларини ишончномалар орқали
расмийлаштириш
Фуқаролик ҳуқуқий муносабатларининг мунтазам равишда ривожланиб
бориши бундай муносабатларни амалга ошириш усулларини ҳамда
иштирокчиларининг ҳуқуқларини ҳам такомиллаштириб боради.
Вакиллик шундай ривожланиш доирасида фуқаролик ҳуқуқий муносабат
иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини вужудга келтириш имконини
туғдириш орқали уларга қулайликлар яратиш ва уларнинг фаоллигини
таъминлашга қаратилган муҳим ҳуқуқий институт ҳисобланади.
Вакиллик деб бир шахснинг иккинчи шахс номидан юридик ҳаракатларни
амалга оширишига айтилади.
Вакилликнинг моҳияти шундаки, бунга асосланиб тузилган битимлар
фақат ваколат берувчи учунгина муайян ҳуқуқ ва мажбуриятларни туғдиради,
ўзгартиради ва бекор қилади. Вакилнинг ўзи эса битимлар юзасидан ҳеч
қандай ҳуқуқ ва мажбуриятлар олмайди.
Фуқаролик муомаласида вакилликнинг энг кенг тарқалган тури уни
ишончномага асосан амалга оширишдир.
Уй-жой олди-сотди шартномаларини ишончномага асосан ҳар икки тараф
(сотувчи ёки сотиб олувчи) манфаатларида амалга ошириш кенг тарқалган
амалиёт бўлиб, битимларни бундай тарзда амалга оширишда қуйидагиларга
эътибор бериш лозим.
Ишончноманинг шакли. Қонунга кўра уй-жой олди-сотди шартномасини
тузиш учун берилган ишончнома нотариал тасдиқланган бўлиши керак
(Фуқаролик кодексининг 136, 138-моддаларида назарда тутилган ҳоллар
бундан мустасно).
Ишончли вакилнинг ваколатлари. Фуқаролик кодекси 134-моддасининг
1-қисмига кўра ишончли вакил ўзига ишончнома билан берилган ваколатлар
доирасида иш олиб боради.
Ушбу қоидадан келиб чиқиб, ишончномада вакилга шартнома предмети
бўлган уй-жойнинг мулкдори томонидан айнан уй-жойни сотишга ваколат
103
берилганлигини аниқлаш лозим. Фуқаролик муомаласида кенг учрайдиган
уй-жойдан фойдаланиш, унга нисбатан битимлар тузиш учун ҳужжатларни
тўплаш ва бошқа мулк ҳуқуқини тасарруф этиш ваколатини истисно этувчи
ишончномалар вакилга ишончнома орқали олди-сотди шартномасини тузиш
ваколатини бермайди.
Ишончноманинг муддати. Ишончнома кўпи билан уч йил муддатга
берилиши мумкин. Агар ишончномада муддат кўрсатилган бўлмаса, у берилган
кундан бошлаб бир йил мобайнида ўз кучини сақлайди.
Ишончномада у берилган (расмийлаштирилган) кун кўрсатилмаган бўлса, у
ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.
Ишончноманинг амал қилиши бекор бўлмаганлигини текшириш. Ишонч-
нома бир томонлама битим бўлганлиги сабабли уни берган шахс ишончномани
бекор қилишда мутлақ ҳуқуқларга эга. Шу сабабли ишончноманинг ҳуқуқий
кучда эканлигини аниқлаш лозим. “Нотариуслар томонидан нотариал
ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги Йўриқноманинг
356-бандига кўра бу нотариал тасдиқланган ишончноманинг бекор бўлган
ёки бўлмаганлиги ҳақидаги маълумотни Тизим орқали текшириш йўли билан
амалга оширилади.
Ишончли вакилнинг муомала лаёқати. Қонунга мувофиқ, ишончнома
берган фуқаронинг муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб
ҳисобланиши ишончномани амал қилишининг бекор бўлишига олиб келади.
Шу сабабли амалга оширилаётган битимнинг қонунийлигини таъминлашда
ишончли вакилнинг муомала лаёқатини текшириш муҳим аҳамият касб этади.
Ишончнома берган шахснинг мулк ҳуқуқи. Ишончнома тўғри
расмийлаштирилган, унда ваколатлари тўғри ва тўлиқ кўрсатилган бўлиши
мумкин, лекин ваколат берган шахснинг ўзи амалга оширилаётган олди-сотди
шартномаси предмети бўлган уй-жойга нисбатан бундай битимни амалга
оширишга ваколати бўлмаслиги мумкин.
Зеро, шахс фақат ўзи ваколатли бўлган юридик ҳаракатларни амалга
оширишга бошқа шахсни вакил қилиши мумкин. Ишончномада кўрсатилган
ваколатлар ваколат берувчининг ўзида бўлмаган ҳолатларда ишончнома
ҳуқуқий кучга эга бўлмайди ва вакилнинг ваколатлари ҳақиқий ҳисобланмайди.
Таъкидлаш лозимки, ишончнома фақат ваколат берган шахснинг
ҳуқуқларига тааллуқли бўлиб, умумий мулк бўлган уй-жойларга нисбатан олди-
сотди шартномаларини тузишда қолган мулкдорларнинг иштироки умумий
қоидаларга мувофиқ амалга оширилиши шарт.
Қонун талабларига мувофиқ расмийлаштирилган ишончнома асосида
тузилган олди-сотди шартномаси уй-жойнинг бевосита мулкдори билан
тузилган шартнома билан бир хил юридик кучга эга бўлади ва оқибатларни
вужудга келтиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |