КЎЧМАС МУЛК ВА МУЛК ҲУҚУҚИ 100 расм ҳам фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ёки хусусий уй-жой
мулкдорлари ширкати муҳри билан тасдиқланади.
Муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган, бедарак йўқолган шахсларга тегишли бўлган уй-жойларга нисбатан олди-сотди шартномаларни тузишнинг хусусиятлари Фуқаролик қонунчилиги муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати
чекланган шахсларнинг ҳам мулкдор бўла олиш ҳуқуқларини эътироф
этади. Бундай шахсларнинг ўзлари муомалага лаёқатсиз деб топилгунига
ёки муомала лаёқати чеклангунига қадар мулкни қўлга киритган бўлишлари
мумкин ва уларнинг муомалага лаёқатсиз деб топилиши ёки муомала
лаёқатининг чекланиши ушбу мулкка нисбатан мулк ҳуқуқининг тугатилишига
олиб келмайди.
Ушбу мақомдаги шахслар муомалага лаёқатсиз деб топилганидан кейин
ёки муомала лаёқати чекланганидан кейин ҳам қонунда назарда тутилган
асосларга кўра мулкни қўлга киритишлари мумкин (мерос олиш).
Қонун бундай шахсларнинг мулкдор бўлиши ҳуқуқини эътироф этсада,
лекин мулк ҳуқуқининг субъекти сифатида ўз мулкини ўзлари томонидан
тасарруф этиш ҳуқуқини истисно этади.
Зеро, муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган шахслар ўз
мулкига нисбатан тузилган шартномаларнинг аҳамияти ва оқибатларини
англамайди, бундай шартномаларнинг ушбу шахсларнинг хоҳиш-иродасига
мос эканлигини эътироф этиш ҳамда уларнинг зиммасига шартномадан келиб
чиқадиган мажбуриятларни бажаришни юклаш мумкин эмас.
Руҳий касаллиги ёки ақли заифлиги сабабли муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқаро томонидан тузилган битим ўз-ўзидан ҳақиқий эмас. Спиртли ичимликларни ёки гиёҳванд воситаларни суиистеъмол қилиш оқибатида муомала лаёқати чекланган фуқаро томонидан ҳомийсининг розилигисиз тузилган битимни суд ҳақиқий эмас деб топиши мумкин. Уй-жойга оид шартномавий муносабатларга киришаётган ҳар икки
тарафнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида қонун:
●
муомалага лаёқатсиз деб топилган шахс номидан битимларни унинг
васийи томонидан;
●
муомала лаёқати чекланган шахслар эса ҳомийининг розилиги билан
амалга оширилишини белгилайди.
Муомалага лаёқатсиз шахс номидан уни васийининг битимларни тузиши
унинг мазкур муносабатларда мутлақ ҳуқуққа эга эканлигини англатмайди.
Васийликдаги шахс номидан ҳадя шартномаси тузишга йўл қўйилмаслиги
ҳақидаги чекловлар муомалага лаёқатсиз шахс номидан уни васийининг
битимларни тузишига нисбатан ҳам тадбиқ этилади.