Кўчмас мулк ва мулк ҳУҚУҚи амалий қўлланма


КЎЧМАС МУЛК ВА МУЛК ҲУҚУҚИ



Download 2,45 Mb.
Pdf ko'rish
bet65/151
Sana23.02.2022
Hajmi2,45 Mb.
#180156
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   151
Bog'liq
kuchmas-mulk-va-mulk-hukuki-amalij-kullanma

КЎЧМАС МУЛК ВА МУЛК ҲУҚУҚИ
94
квартиранинг бир қисмининг майдони мулкка бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи 
ҳужжат бўйича кўрсатилади.
Якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкаси олган эдим. Қурилиш 
ишларининг 50 фоиздан кўпроғини бажардим. Ҳозирда қурилиш ишларини 
якунлаш имконим йўқ ва уни сотишга зарурат юзага келган.
Қурилиш ишлари тамомланмаган бўлсада, мен ҳали тўлиқ қуриб 
битказилмаган уйни сота оламанми?
Савол
Қурилиши тамомланмаган уйни ҳам сотишингиз мумкин. 
Бунинг учун қуриб битказилмаган уй, квартира, уйнинг ёки кварти-
ранинг бир қисмини бошқа шахсга ўтказишга рухсат бериш тўғрисидаги 
маҳаллий давлат ҳокимияти органининг қарорини олишингиз керак.
Ушбу қарор асосида умумий асосларда уй-жойнинг олди-сотди 
шартномасини расмийлаштирасиз.
Жавоб
Фуқаролик қонунчилигида уй-жой бўйича тўлов мажбуриятларини тўлиқ 
ёки қисман кейинчалик, яъни битимда кўрсатилган маълум муддатда амалга 
ошириш шарти билан бошқа шахсга ўтказиш ҳуқуқи ҳам назарда тутилган 
бўлиб, бундай ҳолатда мажбуриятнинг келгусида бажарилишини таъминлаш 
мақсадида, нотариус томонидан тарафлар ўртасидаги тўлов ва бошқа 
мажбуриятлар амалга оширилгунга қадар битимда кўрсатилган муддатга уй, 
квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмини бошқа шахсга ўтказишга 
тақиқ қўйилади.
Уй-жой олди-сотди шартномасини расмийлаштиришда аниқланиши лозим 
бўлган аҳамиятли ҳолатлардан бири шартнома предмети бўлган мулк (уй-жой)-
нинг бошқа мажбуриятлар билан боғланмаганлигини билишдир. 
Зеро, шартнома предмети бўлган уй-жой бошқа мажбуриятлар билан 
боғланган бўлса, хусусан, гаровга қўйилган, фуқаролик ёки жиноят иши 
кўрилиши муносабати билан хатланган бўлса, шартномани нотариал тасдиқлаш 
мумкин эмас.
Бу ҳолат “Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси ҳудудий бўлинмасининг 
маълумотномаси, уй-жойларга қўйилган тақиққа оид нотариал идораларнинг 
маълумотлар тизими орқали текширилади.
Тақиқ ва хатлов мавжуд бўлган уй ёки квартирани, уйнинг ёки квартиранинг 
бир қисмини бошқа шахсга ўтказиш бўйича битим тақиқ ва хатлов олиб 
ташлангандан кейин тасдиқланади.
Уй-жойни эгаллаш билан боғлиқ шартномаларни тузиш ҳамда нотариал 
тасдиқлашда юқоридаги талаблар кенг қамровли бўлсада, умумий тусда 


95
бўлиб, шартнома иштирокчиларининг мақомидан (юридик шахс, вояга 
етмаган ёки муомалага лаёқатсиз шахс) ва уй-жойга нисбатан мулк ҳуқуқининг 
асосидан (умумий мулк ҳуқуқига кўра тегишли, хусусийлаштирилган, 
қурилиши тамомланмаган уй-жой) келиб чиққан ҳолда қўшимча талаблар 
ҳам белгиланади.
Қуйида уй-жойнинг олди-сотди шартномасини расмийлаштиришда 
фуқаролик муомаласида кенг учрайдиган ҳолатлар бўйича бундай битимларни 
тузишнинг қўшимча хусусиятлари келтирилган. 
Юридик шахслар уй-жойларнинг мулкдори сифатида шартномавий 
муносабатларга киришганда ушбу шартномаларнинг қонунийлигини эътироф 
этувчи ўзига хос талаблар ва шартлар мавжуддир. Бундай талаблар юридик 
шахснинг ташкилий-ҳуқуқий шаклидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
Қонунга мувофиқ, юридик шахс ўзининг таъсис ҳужжатларида назарда 
тутилган фаолияти мақсадларига мувофиқ фуқаролик ҳуқуқ лаёқатига эга 
бўлади. Яъни юридик шахснинг таъсис ҳужжатлари уни фаолиятининг ҳуқуқий 
асоси ҳисобланади. 
Фуқаролик қонунчилигига мувофиқ юридик шахснинг таъсис ҳужжатлари 
қуйидагилардир:

устав;

таъсис шартномаси.

Download 2,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish