Кўчмас мулк ва мулк ҳУҚУҚи амалий қўлланма


Вояга етмаган шахсларга тегишли бўлган уй-жойларнинг олди-



Download 2,45 Mb.
Pdf ko'rish
bet67/151
Sana23.02.2022
Hajmi2,45 Mb.
#180156
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   151
Bog'liq
kuchmas-mulk-va-mulk-hukuki-amalij-kullanma

Вояга етмаган шахсларга тегишли бўлган уй-жойларнинг олди-
сотди шартномаларини тузишнинг хусусиятлари
Шартномаларни тузишдаги энг аҳамиятли ҳолатлардан бири бу 
шартнома иштирокчиларининг муомала лаёқати ҳисобланади. Уни аниқлаш 
шартномаларнинг қонунийлигини таъминлаб, низолар келиб чиқишининг 
олдини олади.
Қатор ҳолатларда шартномада тараф бўлиб уй-жойнинг мулкдори сифатида 
вояга етмаган шахс ҳам иштирок этади (уй-жойни мерос ёки ҳадя тариқасида 
олиш ва бошқа асослар).
Қонунда тўлиқ муомала лаёқатининг вужудга келиши ўн саккиз ёш 
этиб белгиланган бўлиб, тўла ҳажмда муомала лаёқатини олгунга қадар 
фуқароларнинг муомала лаёқати даражаси қуйидаги икки турга бўлинади:

ўн тўрт ёшга етмаган вояга етмаганларнинг муомала лаёқати;

ўн тўрт ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган вояга етмаганларнинг муомала 
лаёқати.
Муомала лаёқатининг даражасига қараб шартномаларни тузишда 
қонунда қатор талаблар ўрнатилган бўлиб, бундан аввало, шартномавий 
муносабатларга киришаётган ва бунинг аҳамияти ҳамда оқибатини ўз ёшига 
кўра тўлиқ англамайдиган шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсади 
кўзланган.
Ўн тўрт ёшга етмаган вояга етмаган шахсларга тегишли бўлган 
уй-жойларнинг олди-сотди шартномаларини тузиш тартиби. 
Ўн тўрт ёшга етмаган вояга етмаган шахслар ўн тўрт ёшдан ўн саккиз 
ёшгача бўлган вояга етмаганлардан фарқли равишда ўзларига тегишли бўлган 


КЎЧМАС МУЛК ВА МУЛК ҲУҚУҚИ
98
уй-жойларга нисбатан уларни тасарруф этиш билан боғлиқ шартномаларни 
ўзлари тузмайдилар, улар шартноманинг тарафи сифатида иштирок эта 
олмайдилар.
Зеро, ўн тўрт ёшга тўлмаган шахс томонидан тузилган битим ўз-ўзидан 
ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.
Қонунга мувофиқ, ўн тўрт ёшга етмаган вояга етмаган шахсларнинг номидан 
шартномаларни фақат ота-онаси, фарзандликка олувчилари ёки васийлари 
тузиши мумкин. 
Оила қонунчилигига кўра ота-она ўз болаларига нисбатан тенг ҳуқуқ ва 
мажбуриятларга эгадирлар. Шу сабабли, ўн тўрт ёшга тўлмаган вояга етмаган 
фарзандларига тааллуқли битимларни тузишда ота-оналардан бирининг эмас,
ҳар иккисининг ҳам розилиги талаб қилинади.
Ўн тўрт ёшга тўлмаган етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳ рум 
бўлган болаларга нисбатан уларнинг мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқлари ва 
қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида васийлик белгиланади. Бун-
дай болалар номидан шартномалар уларнинг васийлари томонидан тузилади. 
Уй-жойни тасарруф этиш билан боғлиқ шартномалар ўн тўрт ёшга тўлмаган 
шахснинг васийи томонидан тузилганда бундай ҳаракатларни амалга ошириш 
учун қатъий равишда васийлик ва ҳомийлик органларининг рухсати талаб 
этилади.
Васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахс номидан ишончнома берилган 
тақдирда ҳам васийлик ва ҳомийлик органининг рухсати талаб этилади.
Васий ёки ҳомий томонидан васийлик ва ҳомийлик органининг 
рухсатисиз васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахс номидан шартнома 
тузилганлиги факти аниқланганда, васийлик ва ҳомийлик органи 
васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахснинг манфаатларини кўзлаб зудлик 
билан судга мурожаат қилиши шарт бўлиб, қонуннинг юқоридаги талабига 
риоя қилмаслик шартноманинг ҳақиқий эмаслигига олиб келиши мумкин.
Ота-оналик ҳуқуқи болалар манфаатларига зид тарзда амалга оширилиши 
мумкин эмас.
Шунингдек “Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида”ги Қонун 32-моддаси 
1-қисмининг 5-бандига кўра васий ва ҳомийлар ўз васийлигидаги ёки 
ҳомийлигидаги шахснинг ўзларига топширилган мол-мулкини асраб-
авайлаши, мол-мулкнинг қиймати пасайишига йўл қўймаслиги ҳамда ундан 
фойда чиқаришга имкон туғдирмаслиги шарт.
Мазкур Қонун талабларидан келиб чиққан ҳолда “Нотариуслар томонидан 
нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги Йўриқнома 
39-бандининг 3-қисмига кўра васийликдаги шахс номидан ҳадя шартномаси 
тузишга йўл қўйилмайди.


99
Бу қоидалар ота-оналар (фарзандликка олувчилар) томонидан ўзларининг 
вояга етмаган болаларига васийлик, ҳомийлик қилувчилар сифатида 
тузиладиган битимларга ҳам тегишлидир.
Ҳадя шартномасига кўра ашё (уй-жой) текинга мулк қилиб берилиши 
назарда тутилиши, бунинг оқибатида вояга етмаган болаларнинг мол-мулки 
йўқотилиши сабабли қонун ота-онанинг, васийнинг бундай битимни амалга 
ошириш ваколатини чеклайди.

Download 2,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish