Кўчмас мулк ва мулк ҳУҚУҚи амалий қўлланма



Download 2,45 Mb.
Pdf ko'rish
bet66/151
Sana23.02.2022
Hajmi2,45 Mb.
#180156
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   151
Bog'liq
kuchmas-mulk-va-mulk-hukuki-amalij-kullanma

Юридик шахснинг устави унинг фуқаролик муомаласидаги ҳуқуқий 
ҳолати ва ўз иштирокчилари ўртасидаги ўзаро алоқаларни белгилайди. 
Уставда юридик шахснинг номи, унинг жойлашган ери (почта манзили), 
юридик шахс фаолиятини бошқариш тартиби белгилаб қўйилиши, шунингдек 
уларда тегишли турдаги юридик шахслар тўғрисида қонунда назарда тутилган 
бошқа маълумотлар бўлиши керак.
Юридик шахснинг таъсис шартномаси юридик шахснинг вужудга 
келиши ва фаолиятини амалга оширишида муассисларининг ўзаро 
муносабатларини тартибга солувчи келишув шартномасидир.
Таъсис шартномасида тарафлар (муассислар) юридик шахс ташкил этиш 
мажбуриятини оладилар, уни ташкил этиш соҳасида биргаликда фаолият 
кўрсатиш, юридик шахс фаолиятини бошқариш тартибини, унга ўз мол-
мулкларини бериш ҳамда унинг фаолиятида иштирок этиш шартларини 
белгилайдилар.
Юридик шахслар мулкий муносабатларга, хусусан, уй-жойларнинг 
мулкдори сифатида шартномавий муносабатларга киришгандаги ўзига хос 
хусусиятлар таъсис ҳужжатларидан келиб чиқиб белгиланади. Шу сабабли 
юридик шахсларга тегишли бўлган уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг 
бир қисмини бошқа шахсга ўтказиш бўйича битимларни тасдиқлаш пайтида 
нотариус томонидан уй-жойга мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар билан 
бир қаторда юридик шахснинг таъсис ҳужжатлари ҳам талаб қилинади.


КЎЧМАС МУЛК ВА МУЛК ҲУҚУҚИ
96
Юридик шахснинг таъсис ҳужжатлари у томонидан тасарруф этилаётган уй-
жойга нисбатан мулк ҳуқуқини амалга ошириш ваколатларини белгилайди, барча 
мулкдорлар таркибини аниқлаш, уларнинг тегишли тартибда шартнома юзасидан 
хабардорлиги ва розилиги олинганлигини текшириш имконини беради.
Зеро, шартноманинг юридик шахсни ҳуқуқ лаёқати доирасида тузилиши 
унинг қонунийлигининг кафолати ҳисобланади.
Юридик шахс томонидан унинг устав мақсадларига зид ҳолда тузилган 
ёки тегишли фаолият билан шуғулланишга лицензияси бўлмаган юридик 
шахс томонидан тузилган битим унинг муассиси (иштирокчиси) ёки 
ваколатли давлат органининг даъвоси бўйича суд томонидан ҳақиқий эмас 
деб топилиши мумкин.
Фуқаролик кодекси 45-моддасининг 1-қисмига кўра, юридик шахс 
қонунларга ва таъсис ҳужжатларига мувофиқ иш олиб борадиган ўз 
органлари орқали фуқаролик ҳуқуқларига эга бўлади ва ўз зиммасига 
фуқаролик бурчларини олади.
Мазкур талаблардан келиб чиққан ҳолда уй-жойларга оид шартномаларни 
расмийлаштиришда юридик шахс ваколатли органининг тегишли қарори 
(умумий мажлис баённомаси, кузатув кенгашининг қарори, буйруқ ва ҳоказо) 
ҳам талаб этилади.
Агар жамиятнинг уставида йирик битимларнинг анча катта миқдори 
назарда тутилган бўлмаса, бундай битимларни тузиш тўғрисидаги қарор 
қабул қилинадиган кундан олдинги охирги ҳисобот даври учун бухгалтерия 
ҳисоботлари маълумотлари асосида аниқланган жамият мол-мулки 
қийматининг йигирма беш фоизидан ортиқ қийматга эга бўлган мол-мулкни 
жамиятнинг олиши, тасарруфидан чиқариши ёки жамият бевосита ёхуд 
билвосита мол-мулкни тасарруфидан чиқариши эҳтимоли билан боғлиқ 
бўлган битим ёки ўзаро боғлиқ бир неча битим йирик битим деб ҳисобланади.
Йирик битимни тузиш тўғрисидаги қарор жамият иштирокчиларининг 
умумий йиғилиши томонидан қабул қилинади.
Ушбу моддада назарда тутилган талаблар бузилган ҳолда тузилган 
йирик битим жамиятнинг ёки унинг иштирокчисининг даъвосига биноан суд 
томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.
Фуқаролик муомаласида бундай шартномалар одатда юридик шахснинг 
жорий фаолиятига раҳбарлик қилувчи яккабошчилик асосидаги ижро 
этувчи органи (директор) томонидан тузилади. Шу сабабли шартномаларни 
расмийлаштиришда яккабошчилик асосидаги ижро этувчи орган (директор)-
нинг ваколатини тасдиқловчи ҳужжат (буйруқ) ҳам талаб этилади. 
Агар шартнома юридик шахснинг вакили орқали амалга оширилса, 
нотариусга вакилга берилган ва тегишли тартибда расмийлаштирилган 
ишончнома ҳам тақдим этилади.


97
Юридик шахсларга тегишли бўлган уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг 
бир қисмини бошқа шахсга ўтказиш бўйича битимларни тасдиқлаш пайтида 
нотариус томонидан юқоридагилардан, шунингдек жисмоний шахслар 
ўртасидаги ушбу мазмундаги шартномаларни расмийлаштиришда талаб 
этиладиганлардан ташқари қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши лозим:

юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги 
гувоҳномаси;

давлат солиқ хизмати органининг маълумотномаси;

уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмининг қолдиқ баланс 
қиймати ҳақида юридик шахс раҳбари ва бош ҳисобчисининг имзоси қўйилган 
маълумотнома;

юридик шахснинг соф активлари ҳақида маълумот;

тарафлар ўртасида ҳисоб-китоб бўлганлигини тасдиқловчи ҳужжат 
(квитанция, тўлов топшириқномаси, тўлов мажбурияти кечиктирилган ҳоллар 
бундан мустасно).

Download 2,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish