КЎЧМАС МУЛК ВА МУЛК ҲУҚУҚИ
104
НАМУНА
И Ш О Н Ч Н О М А
Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри Чилонзор тумани .Икки минг ўн еттинчи йил
йигирманчи август. Тошкент шаҳар Чилонзор тумани 1-мавзе 1-уйда жойлашган
Тошкент шаҳар Чилонзор тумани 1-сонли давлат нотариал идораси.
Мен, Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Е-мавзеси 9-уй, 2-хонадонга прописка
қилинган 1981 йилда туғилган OMANOV FAYOZ NURILLAYEVICH /паспорт АA 0000034
Тошкент шаҳар ИИББ томонидан 05.05.2015 йилда берилган/ ушбу ишончнома билан
Тошкент шаҳар Юнусобод тумани 5-даҳа 1-уй 1-хонадонга прописка қилинган 1983 йилда
туғилган KARABAYEV MOXIR XODJAQULOVICH /паспорт АА 7000004 Навоий вилояти
Кармана тумани ИИБ томонидан 23.10.2014 йилда берилган/ Тошкент шаҳар Чилонзор
тумани 9-мавзе 22-уй 22-хонадонни ўзи истаган нарх ва шартлар асосида сотиши,
ижарага, текин фойдаланишга бериши ҳамда менинг номимдан хонадонни сотиши,
ижарага, текин фойдаланишга бериши учун керакли ҳужжат ва маълумотномаларни
олиши, шунингдек ҳужжатлардан дубликатлар олишига ваколат бераман.
Унга ушбу ваколатни бажариш учун менинг номимдан барча ваколатли давлат ва
бошқа корхоналарда, шу жумладан, Чилонзор туман ер тузиш ва кўчмас мулк кадастр
хизматида ва коммунал ташкилотлар (газ, электр тармоғи, сувсоз, иссиқлик қуввати,
телефон тармоғи, махсустранс, УЖМШ) ва ИИБ ХЧК ва ФРБда вакилим бўлиш, менинг
номимдан ариза бериш, фуқароларни вақтинчалик ёки доимий рўйхатга қўйишига,
менинг номимдан ариза бериш, коммунал ва бошқа тўловларни амалга ошириш,
кадастр хизмати ва бошқа ташкилотларга керакли ҳужжатлар, уларнинг дубликатлари
ва бошқа маълумотлар тақдим этиш ва олишга, менинг номимдан архивларда, нотариал
идораларда вакилим бўлиш, олди-сотди, ижара, текин фойдаланиш шартномасини тузиш,
ижара, текин фойдаланиш шартномаларини бекор қилиш (келишув шартномаларини
тузиш), имзолаш, сотилган хонадоннинг пулини тўлиқ олиш, ижара пулини олиш, мен учун
имзо қўйиш ҳамда ушбу топшириқ билан боғлиқ бўлган барча ҳаракатларни бажариш
ҳуқуқини бераман.
Ишончнома уч йил муддатга сотиш, ижара ва текин фойдаланишга бериш ҳуқуқи
билан берилди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 141, 142-моддалари, Оила
кодексининг 23-24-моддалари мазмуни нотариус томонидан тушунтирилди.
Ишончнома берувчи муомалага лаёқатлилигини, ҳеч кимнинг васийлигида ва
ҳомийлигида турмаслигини, наркологик, алкоголь ва токсик ҳолатда эмаслигини,
мажбуриятларни бажариш ва ўз ҳуқуқини ҳимоя қилиш лаёқатида эканлигини,
ишончнома берувчи томонидан имзоланаётган ишончноманинг мазмунини ва
мақсадини тушунишига ҳалақит бераётган хасталиклар билан касал эмаслигини нотариус
ҳузурида тасдиқлади ва ўз хатти-ҳаракатини чегараловчи соғлиғида ўзгариш йўқлигини
билдирди ҳамда ишончнома берувчини ушбу ишончномани имзолашга мажбурлаётган
мажбуриятлар йўқлигини тасдиқлади.
Ишончноманинг мазмуни, аҳамияти менга тушунтирилди ва менинг мақсадимга
мувофиқ келади.
Мен вакилимнинг ваколати ва ўзаро ҳисоб-китоб қилиш тартиби ҳақида вакилим
билан келишиб олганман ва бу масалада ўртамизда ҳеч қандай низо келиб чиқмаслигига
кафолат бераман.
ИМЗО:______________________________________________________________________
Do'stlaringiz bilan baham: |