Жавоб
123
Мазкур ҳолатда опангиз мажбурий мерос улушига даъвогар ҳисобланади.
Қайд этиш лозимки, Сиз мерос мулкини асл ҳолида олишда имтиёзли
ҳуқуққа эгасиз ва ўгай опангизнинг улушини пул кўринишида ажратиб, мулк
ҳуқуқини тугатиш ҳақида судга мурожаат қилишга ҳақлисиз.
Мерос мулки бўлган уй-жойни меросхўр олиши билан мазкур уй-жой
унинг хусусий мулкига айланади. Меросхўрлар бир нечта бўлганида уй-жой
умумий мулк мақомини олади.
ҚОНУН БЎЙИЧА ВОРИСЛИК ГУВОҲНОМАСИ
Ушбу қонун бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома Тошкент
шаҳар Чилонзор тумани 1-мавзе 1-уйда жойлашган Тошкент шаҳар Чилонзор тумани
1-сон давлат нотариал идораси биносида тасдиқланди.
Ўзбекистон Республикаси Тошкент шаҳри Чилонзор тумани.
Икки минг ўн еттинчи йил ўнинчи июль.
Мен, ЭРГАШЕВ ВАЛИШЕР АЛИШЕРОВИЧ, Тошкент шаҳар Чилонзор тумани 1-сонли
давлат нотариал идораси нотариуси, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг
1135-моддасига асосан 11.05.2012 йилда вафот этган Исламова Латофат Акрамовнанинг
мерос мулкининг ворислари: Азизова Рано Ўктамовна, Шарипов Шавкат Ўктамович,
Шарипов Равшан Ўктамович ва Шарипов Шухрат Ўктамовичлар мерос мулкидаги
ўз ҳиссаларидан марҳуманинг қизи Нигматджанова Нафиса Ўктамовна фойдасига
воз кечганликлари сабабли мерос мулкининг вориси: Тошкент шаҳар Чилонзор тумани
1-даҳа 11-уй, 111-хонадонда яшовчи унинг қизи Нигматджанова Нафиса Ўктамовна
деб тасдиқлайман.
Мазкур гувоҳнома берилган мерос мулки қуйидагилардан иборат: Тошкент шаҳри
Чилонзор тумани 1-даҳа 11-уй 111-хонадоннинг умумий фойдаланиш майдони 51,21
кв.метр, (эллик бир бутун юздан йигирма бир) яшаш майдони 33,84 кв.метр, (ўттиз
уч бутун юздан саксон тўрт) 0001-литердаги 3 (уч) та яшаш хонаси, даҳлиз, ошхона,
ҳужра, ҳаммом, ҳожатхонадан иборат бўлиб, Тошкент шаҳар ер ресурслари ва давлат
кадастри бошқармаси Чилонзор туман бўлимининг 21.06.2017 йилдаги 2223-сонли
маълумотномасида изоҳланган. Ушбу квартира, Тошкент шаҳар 1-сонли давлат нотариал
идораси катта давлат нотариуси З.Р.Умирова томонидан 18.03.1994 йилда 9-642-реестр
рақами қайд этилган ҳадя шартномасига асосан Исламова Латофат Акрамовнага
тегишли бўлиб, бўлимнинг 21.12.2012 йилдаги 12-китобининг 358-бетида қайд қилинган.
Хонадоннинг инвентар баҳоси 5 948 926 (беш миллион тўққиз юз қирқ саккиз минг
тўққиз юз йигирма олти) сўмни ташкил этади.
Мазкур гувоҳнома 10 (ўн) кун ичида Тошкент шаҳар ер ресурслари ва давлат
кадастри бошқармаси Чилонзор туман бўлимида қайд қилиниши шарт.
Нотариал ҳаракатларни рўйхатга олиш реестри __________-сон билан қайд қилинди.
Уй-жой учун далат божидан озод этилди.
14977,50 (ўн тўрт минг тўққиз юз етмиш етти сўм эллик тийин) миқдорида
тақиқ текширилганлиги учун ва 14977,50 (ўн тўрт минг тўққиз юз етмиш етти сўм
эллик тийин) миқдорида техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар учун тўлов ундирилди.
6778/17-сонли мерос иши
НОТАРИУС
В.А. ЭРГАШЕВ
Do'stlaringiz bilan baham: |