Кўчмас мулк ва мулк ҳУҚУҚи амалий қўлланма


Меросни қонун бўйича ворислик асосида эгаллаш



Download 2,45 Mb.
Pdf ko'rish
bet87/151
Sana23.02.2022
Hajmi2,45 Mb.
#180156
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   151
Bog'liq
kuchmas-mulk-va-mulk-hukuki-amalij-kullanma

Меросни қонун бўйича ворислик асосида эгаллаш.
Қонун бўйича ворислик васият мавжуд бўлмаса ёхуд бутун мероснинг 
тақдирини белгиламаса амалга оширилади.
Қариндошлик Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 57-моддасида 
белгиланган даражага асосан аниқланади.
Бир умумий учинчи шахсдан (аждоддан) келиб чиққан шахслар 
қариндошлар ҳисобланади. Икки шахс ўртасидаги тўғри шажара бўйича 
қариндошликнинг яқинлиги қариндошлик даражаси, яъни туғилиш сони 
билан белгиланади.
Болалар ота-онасига нисбатан тўғри шажарадаги биринчи, невара 
бобосига, бувисига нисбатан - иккинчи, эвара катта бобосига, катта 
бувисига нисбатан — учинчи даражадаги қариндош ҳисобланади ва ҳоказо.
Ака-ука, опа-сингил, уларнинг болалари, ота-онанинг ака-ука ва опа-
сингиллари ҳамда уларнинг болалари, бобо ва бувиларнинг ака-ука ҳамда 
опа-сингиллари ва уларнинг болалари ва шунга ўхшашлар ён шажара бўйича 
қариндошлар ҳисобланади ва ҳоказо.
Туғишган ака-ука ва опа-сингил қариндошликнинг иккинчи даражасида, 
тоға ва амаки, амма ва хола ўз жиянлари билан қариндошликнинг - учинчи, 
тоғавачча, амакивачча, аммавачча ва холаваччалар эса - тўртинчи 
даражасида турадилар.


КЎЧМАС МУЛК ВА МУЛК ҲУҚУҚИ
122
Меросни эгаллаш. Меросхўр ўзига тегиши лозим бўлган меросни ёки 
унинг бир қисмини (улушини) олиш ҳуқуқига, агар у кейинчалик меросдан воз 
кечмаса, ворислик ҳуқуқидан маҳрум этилмаса ва уни меросхўр этиб тайинлаш 
тўғрисидаги васият фармойиши ҳақиқий эмас деб топилиши натижасида мерос 
олиш ҳуқуқини йўқотмаса, мерос очилган вақтдан эътиборан эга бўлади.
Мерос мулки бўлган уй-жойга нисбатан мулк ҳуқуқининг ворисга 
ўтганлигини тасдиқловчи ҳуқуқий ҳужжат меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги 
гувоҳнома ёки суднинг қарори ҳисобланади. 
Фуқаролик кодекси 1146-моддасининг 1-қисмига кўра мерос очилган 
жойдаги нотариус меросхўрнинг илтимосига кўра унга меросга бўлган ҳуқуқи 
тўғрисида гувоҳнома бериши шарт. 
Мазкур Кодекс 1150-моддасининг 2-қисмига кўра меросни тақсимлаш 
меросхўрларнинг келишувига кўра ўзларига тегишли улушларга мувофиқ, 
келишувга эришилмаган тақдирда эса, суд тартибида амалга оширилади.
Кўп ҳолатларда меросхўрлар икки нафар ва ундан ортиқ бўлиб, мерос 
мулки бўлган уй-жойни асл ҳолида олиш масаласи юзага келади.
Уй-жойни мерос мулки сифатида асл ҳолида олишнинг қонунда ўзига хос 
хусусиятлари белгиланган.
Унга кўра, мерос очилгунга қадар уч йил мобайнида мерос қолдирувчи 
билан биргаликда яшаган меросхўрлар мерос тақсимланишида мерос 
таркибидан уй-жойни олишда имтиёзли ҳуқуққа эга бўладилар.
Мерос қолдирувчи билан мол-мулкка нисбатан умумий мулк ҳуқуқига эга 
бўлган меросхўрлар мерос тақсимланишида мерос таркибидан умумий мулк 
бўлган мол-мулкни асл ҳолида олишда имтиёзли ҳуқуққа эга бўладилар.
Отам бир йил муқаддам вафот этган бўлиб, вафотига қадар бирга 
яшаб келган уй-жойни менга васиятномага асосан қолдирган эди. Лекин 
меросни қабул қилиш жараёнида отамнинг аввалги турмушидан бўлган 
қизи нафақа ёшида эканлиги сабабли, васиятнома бўлишига қарамасдан, 
мерос улуши олишини маълум қилди. 
Бу тўғрими? Ахир отам уйни менга васият қилиб қолдирган-ку. 
Қолаверса, ўгай опам отамга қарамаган, унинг аҳволидан хабар олмаган, 
эндиликда эса мерос мулкига даъво қилмоқда.
Савол
Мерос очилган вақтда отангизнинг меҳнатга лаёқатсиз бўлган 
болалари васиятноманинг мазмунидан қатъий назар мажбурий улуш олиш 
ҳуқуқига эга бўладилар. 
Улар қонун бўйича ворис бўлганларида улардан ҳар бирига тегиши 
лозим бўлган улушнинг камида ярмини (мажбурий улуш) мерос қилиб 
оладилар.

Download 2,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish