Кўчмас мулк ва мулк ҳУҚУҚи амалий қўлланма


КЎЧМАС МУЛК ВА МУЛК ҲУҚУҚИ



Download 2,45 Mb.
Pdf ko'rish
bet89/151
Sana23.02.2022
Hajmi2,45 Mb.
#180156
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   151
Bog'liq
kuchmas-mulk-va-mulk-hukuki-amalij-kullanma

КЎЧМАС МУЛК ВА МУЛК ҲУҚУҚИ
124
2 .2 .8 . ЭГАЛИК ҲУҚУҚИНИ ВУЖУДГА КЕЛТИРУВЧИ МУДДАТ 
АСОСИДА УЙ-ЖОЙГА МУЛК ҲУҚУҚИНИ ҚЎЛГА КИРИТИШ
Фуқаролик қонунчилигида белгиланган мулк ҳуқуқининг вужудга келиш 
асосларидан бири мулк ҳуқуқини эгалик ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат 
асосида қўлга киритиш ҳисобланади. 
Эгалик ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат асосида мулк ҳуқуқини 
қўлга киритиш тартиби, муддатлари ва шартлари Фуқаролик кодексининг 
187-моддасида келтирилган.
Унга кўра уй-жойга эгалик ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат – ўн беш йил.
Бироқ қайд этиш лозимки, ушбу ўн беш йиллик муддатнинг ўтиши шундай 
шахс мулкни эгалладаган даврдан бошлаб эмас, уй-жойни эгаликдан талаб қилиб 
олиниши мумкин бўлган даъво муддати – уч йил ўтгандан кейин бошланади. 
Яъни, мулкдор бўлмаган шахс уй-жойга эгалик ҳуқуқини вужудга 
келтирадиган муддат асосида мулк ҳуқуқини олиши учун ўн саккиз йил 
давомида эгалик қилган бўлиши лозим.
Уй-жойга эгалик ҳуқуқини вужудга келтиришнинг унга ўн саккиз йил 
давомида эгалик қилиб келишига оид қуйидаги зарурий шартлари белгиланган. 
Унга кўра мазкур давр мобайнида уй-жойга эгалик:

ўзиники каби ҳалол;

ошкора;

узлуксиз бўлиши лозим.
Уй-жойга ўзиники каби ҳалол эгалик қилиш мулкни асраб-авайлаш, уни 
мунтазам жорий ва вақти-вақти билан капитал таъмирлаш, бузилишига 
йўл қўймаслик, солиқ ва коммунал тўловларни тўлаб келиш кабиларда 
ифодаланади.
Уй-жойга эгалик қилишдаги ошкоралик бундай эгаликнинг очиқ-ойдин, 
ҳеч кимдан, хусусан, уй-жойнинг мулкдоридан ҳам яширмаган ҳолда амалга 
оширилишини англатади.
Узлуксизлик эса, эгалик ҳуқуқини вужудга келтирувчи давр мобайнида унга 
эгалик қилишда узилишлар бўлмаслиги лозимлигини билдиради. 
Уй-жой кодексининг 52-моддасига мувофиқ уй-жойда доимий яшаётган 
(мулкдор бўлмаган) фуқаролар вақтинча бўлмаганларида турар-жой олти ой 
муддат давомида унинг ҳисобида сақланади. Мазкур талабдан келиб чиқилса, 
уй-жойдан фойдаланишдаги узилишлар олти ойдан ортиқ бўлмаслиги лозим. 
Агарда уй-жойга юқоридаги талабларга асосан эгалик қилиб келган шахс 
вафот этган тақдирда, унинг ҳуқуқий вориси бўлган шахс бу мол-мулкка 
эгалик қилиб келинган барча вақтни ўзининг эгалик қилиш вақтига қўшиши 
мумкин.
Эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат туфайли мулк ҳуқуқини 
олганга қадар мол-мулкка ўзиники каби эгалик қилиб турган шахс ўз эгалигини 


125
мол-мулкнинг эгалари бўлмаган, шунингдек қонунда ёки шартномада назарда 
тутилган бошқа асосларга кўра эгалик қилиш ҳуқуқи бўлмаган учинчи 
шахслардан ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга.
Қайд этиш лозимки, Фуқаролик кодекси 187-моддасининг эгалик 
қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат тўғрисидаги нормалари уйга 
эгалик қилиш мазкур Кодексда белгиланган муддат мобайнида шартнома 
мажбуриятлари (ижара, текин фойдаланиш) асосида амалга оширилган 
ҳолларда қўлланилмайди. Мазкур асосда мулкка эгалик ҳуқуқини қўлга 
киритишнинг яна бир зарурий шарти, эгалик қилиб келинаётган уй-жойга 
нисбатан қонуний мулк ҳуқуқи эътироф этилган бўлиши лозим. Белгиланган 
тартибда мулк ҳуқуқи эътироф этилмаган (масалан, ўзбошимчалик билан 
қурилган, мулк ҳуқуқи олинмаган) уй-жойга нисбатан эгалик қилиш юқоридаги 
асосларга кўра мулк ҳуқуқини олиш учун асос бўлмайди.
Эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат асосида мулк ҳуқуқини 
олишда қонун мулк объектларининг фақат бир шахснинг эгалигида бўлиши 
лозимлигини белгиламайди. Бундай асосга кўра мулк ҳуқуқи умумий мулкка 
нисбатан ҳам вужудга келиши мумкин.
Фуқаролик муомаласида умумий мулк бўлган уй-жойни унинг 
мулкдорларидан бири томонидан эгалик қилиб келиш ҳолати кўп учрайди. 
Агарда бундай эгалик қилиш юқоридаги талабларга мос бўлса, уй-жойни 
амалда эгаллаб келаётган шахс умумий мулкнинг бошқа иштирокчиларига 
нисбатан ҳам эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат асосида мулк 
ҳуқуқини қўлга киритиши мумкин.
Эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат туфайли мулк ҳуқуқи 
вужудга келиши билан аввалги мулкдор уйга бўлган мулк ҳуқуқини йўқотади. 
Агарда уй-жой умумий эгаликда бўлса, барча мулкдорларнинг мулк ҳуқуқи 
тугатилади. 
Уй-жойни унга эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат туфайли 
олган шахсда эгалик ҳуқуқи ана шундай ҳуқуқ рўйхатдан ўтказилган пайтдан 
бошлаб вужудга келади.

Download 2,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish