Кўчмас мулк ва мулк ҳУҚУҚи амалий қўлланма



Download 2,45 Mb.
Pdf ko'rish
bet91/151
Sana23.02.2022
Hajmi2,45 Mb.
#180156
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   151
Bog'liq
kuchmas-mulk-va-mulk-hukuki-amalij-kullanma

127
Шарҳ: 
Фуқаролик қонунчилигида мулк ҳуқуқининг вужудга келиш асосларидан бири 
эгалик ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат бўлиб, қонун мулкдорга ўз мулкига 
эгалик қилиш, фойдаланиш ва тасарруф этиш билан боғлиқ ҳуқуқлар бериш билан 
бирга, ушбу мулкни сақлаш, унга эгалик қилганлик учун муайян солиқлар ва бошқа 
тўловларни тўлаш билан боғлиқ мажбуриятларни ҳам юклайди.
Қонун мулк ҳуқуқининг муддатсизлигини эътироф этгани ҳолда, мулкдорнинг 
ўз мулкини қаровсиз қолдирганлиги учун эгасиз деб топиш ҳамда мулкка қонунда 
белгиланган муддатда узлуксиз, ҳалол ва ошкора эгалик қилган шахснинг эгалик 
ҳуқуқини эътироф этиш асосларини белгилайди. 
Юқорида қайд этилган ҳолатда даъвогар Д.Каримова низоли хонадонга 
йигирма йилдан ортиқ муддат давомида узлуксиз, ҳалол ва ошкора эгалик қилиб 
келган бўлиб, хонадоннинг мулкдори бўлган С.Владимиров билан ўрталарида ушбу 
хонадондан фойдаланиш билан боғлиқ шартномавий муносабатлар (масалан, 
ижара шартномаси) мавжуд эмас. 
Даъвогар томонидан ушбу хонадондан у қонунда белгиланган муддат давомида 
ҳақиқатдан фойдаланиб, эгалик қилиб келганлигини тасдиқловчи зарурий далиллар 
судга тақдим этилган бўлиб, суд барча етарли асослар мавжудлиги сабабли 
даъвогарнинг эгалик ҳуқуқини эътироф этиш ҳақида хулосага келган.


КЎЧМАС МУЛК ВА МУЛК ҲУҚУҚИ
128
2 .3 . ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИ БИЛАН БОҒЛИҚ 
ШАРТНОМАВИЙ-ҲУҚУҚИЙ МУНОСАБАТЛАР
2 .3 .1 . ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИ ТАСАРРУФ ЭТИШНИНГ 
ХУСУСИЯТЛАРИ
Жамият тараққиёти ва фуқаролар турмуш тарзининг юксалиши билан бир 
қаторда мавжуд маиший заруратлар ортиб, талаблар ўзгариб боради.
Истеъмол қобилиятининг ортиб бориши билан нисбатан катта қийматга 
эга бўлган мулкларнинг ҳам фуқаролик муомаласидаги фаоллашуви юз 
беради. Бир неча ўн йил олдин шахсий мулк сифатида эгалик қилиш ҳашаматли 
ҳисобланган транспорт воситалари бугунги кунга келиб кундалик зарурий мулк 
қаторида қайд этилмоқда.
Шунга қарамасдан транспорт воситалари қийматининг юқорилиги 
уларни эгаллаш билан боғлиқ фуқаролар киришадиган шартномавий 
муносабатларнинг муҳимлигини билдиради. Чунки транспорт воситаларини 
эгаллаш ёки уни тасарруфдан чиқариш фуқароларнинг мулкий ҳолатини 
сезиларли даражада ўзгартиради. Бундан ташқари, транспорт воситалари 
фуқаролик муомаласидаги битимларнинг энг фаол предметларидан бири 
бўлганлиги сабабли, қўлланмада улар билан боғлиқ шартномавий-ҳуқуқий 
муносабатларни ёритиш мақсадга мувофиқ, деб ҳисобланди. 
Зеро, бошқа мулкий муносабатлар қатори транспорт воситаларини 
эгаллашда ҳам фуқаролар қонун талабларини яхши билиши орқали 
мулкдор сифатида ўзларини янада ҳимоялаб, ўз манфаатларини қонуний 
кафолатлайдилар.
Транспорт воситаларини битим (шартнома)лар орқали эгаллашга оид 
фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар бўйича қонун талаблари бошқа кўчмас 
мулкларга нисбатан белгиланган талаблар билан умумий хусусият касб этади. 
Транспорт воситаларини эгаллаш билан боғлиқ шартномаларнинг ҳам ёзма 
равишда тузилиши, нотариал тасдиқланиши ва давлат рўйхатидан ўтказилиши 
лозимлиги қонунда зарурий талаб сифатида белгиланган.
Фуқаролик кодекси 386-моддасининг 4-қисмига кўра қонун ҳужжатларида 
белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлган 
автомототранспорт воситаларининг олди-сотди шартномаси нотариал 
тасдиқланган бўлиши керак.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил
7 мартдаги 38-сонли қарори билан тасдиқланган “Автомототранспорт 
воситалари билан боғлиқ битимларни расмийлаштириш тартиби тўғрисида”ги 
Низомнинг 3-бандига кўра автомототранспорт воситалари билан боғлиқ 
битимлар нотариуслар томонидан нотариал тартибда тасдиқланиши керак 
(қонунда назарда тутилган ҳоллардан ташқари).


129
Автомототранспорт воситалари қуйидаги субъектлар томонидан 
сотилганда битимларни нотариал тасдиқлаш талаб қилинмайди:

ихтисослаштирилган савдо корхоналари (автомототранспортни 
ишлаб чиқарувчи корхоналар, уларнинг вакиллари ва воситачи 
(дистрибьюторлик) ташкилотлар);

лизинг шартномалари бўйича лизинг хизматлари кўрсатадиган 
ташкилотлар (енгил автотранспорт воситалари лизингидан ташқари);

юридик шахслар билан лизинг шартномалари бўйича 
мамлакатимизда ишлаб чиқарилган енгил автотранспорт воситаларини 
камида 2,0 млрд сўм миқдорида устав капиталига эга бўлган кредит 
ташкилотлари ва асосий фаолият тури лизинг ҳисобланган ташкилотлар;

Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни 
ривожлантириш давлат қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари, 
шунингдек Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги 
Мажбурий ижро бюроси туман (шаҳар) бўлимлари.
Юқоридаги Низомнинг 10-бандига кўра нотариуслар томонидан тасдиқ-
ланган автомототранспорт воситаларини бошқа шахсга бериш шартномалари 
сотиб олувчининг яшаш жойидаги (турган жойидаги) ДЙҲХХ органларида 
рўйхатдан ўтказилиши керак. 
Шу билан бирга транспорт воситасининг мулк ҳуқуқининг объекти бўлган 
ашё сифатидаги ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда уни эгаллашда 
қатор талаблар мавжуд.
Транспорт воситаларини эгаллаш билан боғлиқ олди-сотди шартномасининг 
субъекти бўлган жисмоний шахсга нисбатан чеклов белгиланган бўлиб, 18 ёшга 
тўлмаган шахсларга автотранспорт воситалари, 16 ёшга тўлмаган шахсларга 
мототранспорт воситалари билан боғлиқ битимларни расмийлаштиришга йўл 
қўйилмайди.
Низомда белгиланган ёшга тўлмаган шахсларнинг транспорт воситаларини 
эгаллашларига улар фақат лотерея ва бошқа оммавий ўйинларнинг ютуқлари 
бўлган, қонунда белгиланган тартибда мерос қилиб олган ҳолатларида йўл 
қўйилади.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига бошқа давлатлардан олиб келинган 
автомототранспорт воситалари билан боғлиқ битимлар тузиш улар божхона 
органларида расмийлаштирилгандан ва ДЙҲХХ органларида рўйхатдан 
ўтказилгандан кейин амалга оширилади.
Фуқаролик муомаласида автомототранспорт воситаларининг иккилам-
чи савдоси кенг тарқалган бўлиб, ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтмаган 
автомототранспорт воситаларининг бозорларда олди-сотдиси ва айирбош-
ланиши, шунингдек автомототранспорт воситаларини биржалар орқали сотиш 
тақиқланади. 



Download 2,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish