Кўчмас мулк ва мулк ҳУҚУҚи амалий қўлланма


КЎЧМАС МУЛК ВА МУЛК ҲУҚУҚИ



Download 2,45 Mb.
Pdf ko'rish
bet92/151
Sana23.02.2022
Hajmi2,45 Mb.
#180156
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   151
Bog'liq
kuchmas-mulk-va-mulk-hukuki-amalij-kullanma

КЎЧМАС МУЛК ВА МУЛК ҲУҚУҚИ
130
Ёзма равишда тузилиши ва давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим 
бўлган бошқа шартномалар қатори транспорт воситаларининг олди-сотди 
шартномаларини тузишда ҳам шартнома матни (мазмуни)нинг тўғри тузилиши 
ва унда тарафлар ҳуқуқ-мажбуриятларининг, шартларининг тўлиқ кўрсатилиши 
муҳим аҳамият касб этади.
Транспорт воситаларини бошқа шахсга ўтказиш шартномаси (олди-
сотди, айирбошлаш, ҳадя) матнида қуйидагилар кўрсатилиши керак:

битимнинг номи, битим тасдиқланган жойнинг тўлиқ номи 
(вилоят, туман, шаҳар) ва тузилган санаси (йил, ой ва кун);

тарафларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, яшаш манзили, 
паспорти ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатининг рақами, қачон ва 
ким томонидан берилганлиги;

битимда юридик шахс иштирок этаётган ҳолларда юридик 
шахснинг тўлиқ номи, жойлашган ери (почта манзили), СТИРи, давлат 
рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома рақами ва санаси, 
давлат рўйхатидан ўтказган органнинг номи;

автомототранспорт воситасининг русуми, ишлаб чиқарилган 
йили, рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиси, агрегат рақамлари, 
қуввати (от кучи);

транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномасининг серияси, 
рақами, қачон ва ким томонидан берилганлиги;

автомототранспорт воситасининг тарафлар томонидан 
келишилган баҳоси;

тарафлар ўртасида ҳисоб-китоб амалга оширишга оид маълумот-
лар;

автомототранспорт воситасини бошқа шахсга ўтказиш тақиқ-
ламаганлиги ва хатланмаганлиги ҳақидаги маълумотлар;

тарафларнинг ихтиёрига кўра шартномада қонун ҳужжатларига 
зид бўлмаган бошқа шартлар ҳам кўрсатилиши мумкин.
Транспорт воситаларини бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги 
битимларни нотариал тасдиқлаш тартиби
Фуқаролар ўртасида автомототранспорт воситаларини бошқа шахсга 
ўтказиш тўғрисидаги битимларни нотариал тасдиқлашда қуйидаги ҳужжатлар 
талаб қилинади:

мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар (транспорт воситаларини қайд 
қилиш гувоҳномаси, автомототранспорт воситасининг рақамли агрегатлари 
учун ДЙҲХХ органлари ёки тракторлар, ўзиюрар шассилар, трактор 
тиркамалари ва ўзиюрар йўл қурилиш машиналари учун «Ўздавтехназорат» 
ташкилоти томонидан берилган белгиланган шаклдаги маълумотнома);


131

агар автомототранспорт воситаси эрнинг ёки хотиннинг 
умумий биргаликдаги мулки бўлган ҳолларда, эрнинг ва (ёки) хотиннинг 
автомототранспорт воситасини бошқа шахсга ўтказишга розилиги тўғрисида 
нотариус ёки Ўзбекистон Республикаси консуллик муассасаларининг 
консуллари томонидан шаҳодатлантирилган ёзма аризаси;

битимлар давлат божининг имтиёзли тўланишига ҳуқуқ 
берувчи қариндош бўлган шахслар ўртасида тузилаётган бўлса, уларнинг 
қариндошлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;

йўл-транспорт ҳодисаси натижасида шикастланган автомототранспорт 
воситаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг суд-
экспертиза муассасаларининг мутахассислари, бундай муассасалар бўлмаган 
вилоятларда эса – “Ўзавтотеххизмат” акциядорлик жамияти тизимига кирувчи 
ташкилотларнинг хулосаси;

давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат (тўлов 
топшириқномаси, квитанция);

меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳномага асосан транспорт во-
ситасини қайд этиш гувоҳномаси берилган бўлса – меросга бўлган ҳуқуқ тўғри-
сидаги гувоҳнома.

Download 2,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish